Манаплар — қирғиз қабилалари уруғ зодагонлари (бийлар, ҳарбий бошлиқлар ва бошқалар). ХИХ аср бошидан М.нинг имти-ёзлари мерос бўлиб қоладиган бўлган. Улар оға М. ва уларга тобе бўлган кичик (чала) М.га бўлинган. М. кўплаб қорамол, кенг яйлов ва бошқаларга эга бўлишган. Чор хукумати Қирғизистонни босиб олгандан сўнг , М. унинг ишончли таянчига айланган. 1919—24 йилларда шўро ҳукуматига қарши кўтарилган қўзғолонларда фаол қатнашганлар. Манап унвони 20-йилларнинг охирида бекор қилинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил