Manas (shahar)
Жалолобод қирғизча: Жалалабат | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°56′0″Н 73°00′0″Э / 40.93333°Н 73.00000°Э | |
| Мамлакат | Қирғизистон |
| Вилоят | Жалолобод вилояти |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Эрнисбек Ормоков |
| Қачондан бери шаҳар | 1877 |
| Майдон | 246 км2 (95 кв ми) |
| Баландлик | 763 м |
| Аҳолиси (2009) |
113 900[1] |
| Миллий таркиб |
ўзбеклар — 60% қирғизлар — 24,7 % уйғурлар — 8,6 % татарлар — 1,2 % руслар — 0,6 %[1] |
| Конфессиявий таркиб | Ислом, Христианлик |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +996 3722 |
| Автомобил коди | 04, Д |
|
| |
Жалолобод (қирғизча: Жалалабат; дʒɑлɑлɑбɑт) — Қирғизистон Республикасидаги шаҳар, Жалолобод вилоятининг маъмурий маркази. Фарғона водийсида, ўртача 764 м баландликда, Бишкек—Ўш автомобил йўлида жойлашган. Бишкек шаҳридан 550 км жанубида. Аҳолиси 113 900 киши „Жалолобод“ курорти корпусларидан бири. (2000). 1877 ва 1927 йилларда шаҳар мақомини олган.
Республиканинг саноат ва маданият марказларидан. Металлсозлик, енгил, озиқ-овқат, машинасозлик, электроника саноатлари, қурилиш материаллари ва мебел ишлаб чиқариш ривожланган. Йирик корхоналари: „Ҳйп“, „Оқ пахта“, „Моможемиш“, „Темиртош“, „Мингбулоқ“, „Аюббулоқ“, „Жалолободтаттуусу“, „Қурилиш материаллари“ ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқалар. Уларда тикувчилик буюмлари, ип-газлама, поябзал, мебел ишлаб чиқарилади. Металлсозлик корхоналарида насослар, электр иситиш приборлари, қишлоқ хўжалиги қуроллари, электроника саноати маҳсулотлари, „Ҳйп“ корхонасида автомобиллар чиқарилади. Озиқ-овқат саноати корхоналари (ун тортиш, сут-гўшт, сабзавот ва мева консервалаш, минерал сув қадоқлаш), нефтни қайта ишлаш заводи (қуввати йилига 500 минг т) мавжуд. Темир йўл орқали Бишкек, Ўш, Қорасув, Кўкёнғоқ шаҳарлари; Ўзбекистон ва Тожикистоннинг саноат марказлари билан боғланган. Аэропорт бор. Жаолободда олий ўқув юртлари, мусиқа ва бадиий мактаблар, музей, театр, филармония, кутубхоналар мавжуд. Шаҳарда қирғиз, ўзбек ва рус тилларида 10 та газета нашр қилинади. Шаҳар яқинида балнеологик курорт жойлашган[2].
Тарихи
Жалолобод шаҳрига ХВИИ асрларда Жалолиддин исмли ўзбек шахс асос солган. Аваллига Қўқон хонлигининг таркибида Жалолобод қишлоқ бўлиб тузилган.
Россия Империяси даврида
Россия имприяси даврида Жаолобод шаҳри Фарғона вилояти Андижон уэзди таркибида бўлган
СССР даврида
Жалолобод шаҳри СССР даврида Ўзбек ССРнинг Фарғона вилояти таркибида бўлган. Туркистонни бир қисмини босиб олган ва Туркистонда яна бир мамлакат юзага келиш хоҳишида бўлган Москва, янги барпо эътилган давлат, йʻани, Қирғиз ССРнинг таркибига қўшган ва 1939-йилнинг 21-ноябрида вилоят маркази мақомига эъга бўлган. 1958-йилнинг 11-декабрида эса Ўш вилоятининг таркибига қўшилган.
Мустақиллик йилларида
1991-йил Қирғизистон ўз мустақиллигини қўлга киритди, худди шу йили шаҳар яна вилоят маркази мавқеига эга бўлди.
Фотогаларея
-
Вилоят ҳокимияти
Маданияти
Шаҳар мактаблари
Диққатга сазовор жойлари
Шаҳарнинг таниқли шахслари
Шаҳарда таваллуд топганлар
Қодиржон Ботиров — (тав. 9 март, 1956йил). Ўзбек. Республика Ўзбек миллий-маданият маркази раис муовини, Жалолободлик таниқли тадбиркор, ўз ҳисобидан барпо этилган ҳусусий Олим Ботиров номли Дўстлар Бирлиги Университеттининг Президенти.
Мавлуда Асалхўжаева — (тав. 15-октабр, 1963йил). Ўзбек. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санаъткор.
Шапавалов Игор Александрович[сайт ишламайди] — ССР халқ артисти.