Manas koʻli
Манас кўли — Шинжон Уйғур автоном раёни, Жунгрия ҳавзасининг ғарбий қисми, Гурбантунггут чўли ичида жойлашган. Суви шўр ҳисобланади.
Манас кўли Тян-Шан тоғларидан оқиб ўтадиган Манас дарёсининг сўнгги нуқтаси ҳисобланади ва Манас дарёсининг камроқ суви Манас кўлига етиб боради.
Манас кўли ҳудудининг иқлими ёзда иссиқ ва қурғоқчил бўлади. Ўртача йиллик ёғингарчилик атиги 63.7 миллиметрни, ўртача йиллик буғланиш эса 3.11 миллиметрни ташкил қилади.
Геологик тарихи
Хитой геологлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, ҳозирги Манас кўли эгаллаган ҳудуд, Жунғор ҳавзасининг шимоли-ғарбий қисмидан чиқадиган анча катта кўл — Эски Манас кўлининг ўтмишдаги қисмида жойлашган.
Қадимги геологик ўрганишлар шуни кўрсатадики Эски Манас кўли денгиз сатҳидан тахминан 280 метр баландликда жойлашган.
Қадимги Манас кўли ўзининг кўп сув манбаларини йўқотгани сабабли, сўнгги даврларда сув сатҳи пасайиб кетди ва у бир нечта кўлларга бўлинди, жумладан Манас кўли, Айлик кўли (ҳозирда Баянг дарёсининг сўнгги нуқтаси) ва Алан Нур. [1]
ХХ-аср бошидаги харитага кўра, бугунги Манас кўли ҳудудидаги катта кўл — Алан Нур ҳозирги Манас кўли ғарбида жойлашган.
ХХ-аср бошларида тектоник ҳаракатлар туфайли Алан Нур ва Манас кўли атрофидаги ер юзаси кўтарилиб, пасайиб борди. Бундан ташқари, Манас дарёсининг қуйи оқими дарё олиб келган чўкинди билан тўлиб-тошган эди. Натижада,1915-йилда Манас дарёсининг асосий оқими ўз йўналишини ўзгартириб, ҳозирда Манас кўлига оқиб ўтмоқда ва Алан Нурга ҳам сув борадиган ирмоқ қолган.
Яқин тарихи
1950-йиллар ва 1960-йилларнинг бошларида Манас дарёсининг юқори ва ўрта оқимида деҳқончиликнинг кенг кўламли ривожланиши бошланди. Натижада, Манас кўлига қуйиладиган сув ҳажми анчагина камайди ва Алан Нур кўлига эса умуман сув келмай қолди ва бу Алан Нур кўлининг қуришига сабаб бўлди. Шундан сўнг Алан Нур ҳудуди шўр тупроқли текис ҳудудга айланди.
Адабиётлар
- ↑ Яо, Ёнгҳуи; Ли, Ҳуигуо (2010), „Теcтониc геоморпҳологиcал чараcтеристиcс фор эволутион оф тҳе Манас Лаке“, Жоурнал оф Арид Ланд, 2 (3): 167–173
