Манат — 1) Туркманистон Республикаси пул бирлиги. 1993-йил 1-ноябрда муомалага чиқарилган 1 М.= 100 тенге. Халқаро ифодаси ТУМ. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 5200 М. (2003, март); 2) Озарбайжон Республикаси пул бирлиги. 1992-йил 1-январда муомалага чиқарилган. 1 М.—100 гепик. Халқаро ифодаси АЗМ.

Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 4881 М. (2003, март).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил