Манаус — Бразилиянинг шимолидаги шаҳар, Риу-Негру дарёсининг Амазонка дарёсига қуйилиш жойида. Шаҳар тропик ўрмонлар орасида жойлашган. Амазонас штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,4 млн. киши (2000). Бразилия Амазониясининг муҳим иқтисодий, маданий ва савдо маркази. Аэропорт халқаро аҳамиятга эга. Амазонка дарёси бўйида денгиз кемалари кира оладиган порт мавжуд, четга каучук, бразилия ёнғоғи, какао, қимматбаҳо ёғоч ва бошқа чиқарилади. Ёгъочсозлик, тўқимачилик (жут), озиқ-овқат, тамаки саноати корхоналари бор. Каучук қайта ишланади, қурилиш материаллари тайёраланади. Нефтни қайта ишлаш ва кимё саноати ривожланмоқда. География ва Амазония тарихини ўрганиш институти, Филология академияси, университет, ботаника бош, музей бор. Шаҳарга 1669-йилда асос солинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил