Manchester derbisi
Манчестер дербиси деб Манчестер Cитй ва Манчестер Унитед ўртасидаги футбол учрашувларига айтилади. Учрашувлар илк бор 1881-йилда ўтказилган. Cитй ўз уй учрашувларини шарқий Манчестер ҳудудида жойлашган Cитй оф Манчестер Стадиумда ўтказади, Унитед эса Катта Манчестердаги Траффорд ҳудудида жойлашган Олд Траффорд стадионида ўйнайди. Иккала стадион орасидаги масофа қарийб 4 ми (6.4 км)ни ташкил этади. Жамоалар барча мусобақаларда жами 197 марта тўқнаш келган: Унитед 80 марта, Cитй 62 марта ғалаба қозонган, қолган 55 учрашув дуранг билан якунланган. Англиянинг энг муваффақиятли клубларидан бири сифатида улар умумий ҳисобда 104 та соврин қўлга киритган: Манчестер Унитед — 68 та, Манчестер Cитй эса — 36 та. Улар Англияда қитъавий треблни қўлга киритган илк икки клуб, шунингдек, дунёда биринчи бўлиб бундай ютуққа эришган бир шаҳар ичидаги рақиб жамоалар ҳисобланади: Унитед бу ютуққа 1999-йилда, Cитй эса 24 йил ўтиб эришган.
|
Манчестер дербиси, Премер-лига, 2021-йил 6-ноябр | |
| Ҳудуд | Катта Манчестер |
|---|---|
| Жамоалар | |
| Илк баҳс |
1881-йил 12-ноябр Ст. Марк'с (Wест Гортон) 0–3 Неwтон Ҳеатҳ ЛЙР |
| Сўнгги баҳс |
2025-йил 14-сентабр Премер-лига Манчестер Cитй 3–0 Манчестер Унитед |
| Навбатдаги баҳс |
2026-йил 17-январ Премер-лига Манчестер Унитед в Манчестер Cитй |
| Стадионлар |
Cитй оф Манчестер Стадиум (Cитй) Олд Траффорд (Унитед) |
| Статистика | |
| Жами учрашувлар | 197 |
| Энг кўп ғалаба | Манчестер Унитед (80) |
| Энг кўп ўйин ўтказган | Рян Гиггс (36) |
| Энг яхши тўпурар | Wайне Рооней (11) |
| Барча даврлар натижалари |
Cитй: 62 Дуранг: 55 Унитед: 80 |
| Энг йирик ғалаба |
Унитед 1–6 Cитй (1926) Унитед 0–5 Cитй (1955) Унитед 5–0 Cитй (1994) Унитед 1–6 Cитй (2011) |
| Энг кўп гол урилиши | Cитй 6–3 Унитед (2022) |
| Энг узоқ ғалабалар серияси |
8 та ўйин Манчестер Унитед (1993–2000) |
| Энг узоқ мағлубияциз серия |
16 та ўйин Манчестер Унитед (1990–2001) |
| Жорий мағлубияциз серия |
1 та ўйин Манчестер Cитй (2025–ҳозир) |
Тарихи

Икки жамоа ўртасидаги илк учрашув 1881-йил 12-ноябрда бўлиб ўтган. Ўшанда Ст. Марк'с (Wест Гортон) ўз майдонида Неwтон Ҳеатҳ ЛЙРни қабул қилган. Учрашув Неwтон Ҳеатҳ фойдасига 3:0 ҳисобида якунланган ва Аштон Репортер газетаси уни “ёқимли ўйин” дея таърифлаган[1]. Ўша пайтда бу клублар Манчестер атрофидаги кўплаб янги ташкил топаётган жамоалардан бири эди ва учрашув алоҳида аҳамият касб этмаган. 1880-йиллар давомида иккала клуб ҳам ўсишда давом этди ва 1890-йиллардаги илк учрашув “икки маҳаллий клубнинг тўқнашуви: бири (Ардwиcк (Cитй)) футбол оламида энг юқори даражага кўтарилаётган бўлса, иккинчиси эса (Неwтон Ҳеатҳ) деярли етакчилар сафида” дея эълон қилинган[2]. Иккала жамоа Манчестер ҳудудида етакчи кучга айланди; 1888-йилдан 1893-йилгача бўлган даврда Манчестер кубогида ғалаба ёки Неwтон Ҳеатҳ, ёки Ардwиcкка насиб этган. Ҳар икки клуб ҳам қисқа муддат фаолият юритган, Футбол лигасига рақиб ташкилот — Футбол алянсига қўшилган. Шу даврда иккала жамоа ҳам Футбол лигасига қабул қилиниш учун бир неча бор уриниб кўрган, бироқ муваффақият қозонмаган (Неwтон Ҳеатҳ 1889-, 1890- ва 1891-йилларда; Ардwиcк эса 1891-йилда). Ниҳоят, 1892-йилда иккала клуб ҳам Футбол лигасига қабул қилинган: Неwтон Ҳеатҳ Биринчи дивизионга, Ардwиcк эса янги ташкил этилган Иккинчи дивизионга қўшилган[3].
Илк йиллар
Клублар ўртасидаги илк Футбол лигаси учрашуви 1894/95-йилги мавсумда бўлиб ўтган ва унда Неwтон Ҳеатҳ клуби Ҳйде Роадда Манчестер Cитйни 5:2 ҳисобида мағлуб этган. 1890-йилларнинг охирларида шотландиялик ака-ука Биллй ва Маттҳеw Гиллеспиэ уч марта қарама-қарши жамоаларда майдонга тушишган[4][5]. Англия футболининг олий дивизионида клублар ўртасидаги илк учрашув эса 1906-йил декабрида бўлиб ўтган: Манчестер Cитй Биринчи дивизиондаги ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва ўша учрашувдаги даромад £1,000 дан ошган — бу ўша давр учун жуда катта кўрсаткич эди[6]. Шу пайтда Cитй молиявий можародан азият чекаётган эди: клуб футболчиларга расмий ҳисобдан ташқари тўловлар қилганликда айбдор деб топилган. Натижада, жамоанинг 17 нафар футболчиси четлатилган ва уларга клуб сафида энди майдонга тушиш тақиқланган. Бу футболчилар орасида 1904-йилги Англия кубогини қўлга киритган жамоанинг асосий таркиби ҳам бор эди[7]. 1907-йил январида четлатиш муддати якунлангач, тўрт футболчи (Жиммй Баннистер, Ҳерберт Бургесс, Биллй Мередитҳ ва Сандй Турнбулл) Унитед сафига қўшилди ва улар клубга 1908-йилда илк лига чемпионлигини қўлга киритишда ёрдам берди. Ҳозирги кескин рақобатдан фарқли ўлароқ, ўша пайтда бу ўтишлар одатда ижобий қарши олинган ва Манчестернинг бошқа клубига ёрдам сифатида кўрилган[8]. Кейинги мавсумда Турнбулл дербида майдондан четлатилган илк футболчи бўлди[9].
Иккинчи жаҳон уруши олдидан Манчестер мухлислари кўпинча бир ҳафта Cитй ўйинини, кейинги ҳафта эса Унитед учрашувини томоша қилишарди. Урушдан кейин эса кучлироқ рақобат шаклланди ва иккала жамоани биргаликда қўллаб-қувватлаш ҳолати кам учрай бошлади.
Ёриткичлар остидаги ўйинлар
Биринчи марта ёриткичлар остида ўтказилган Манчестер дербиси 1889-йил 26-февралда Белле Вуэ Атҳлетиc Гроунд майдонида бўлиб ўтган. Майдон атрофида Wеллс электр чироқлари ўрнатилган ва учрашувни 10 минг томошабин кузатган. Ўйинда Неwтон Ҳеатҳ, Ардwиcкни 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Учрашув Ҳйде кўмир конидаги фалокат қурбонлари учун хайрия тариқасида ташкил этилган[10].
Илк ёриткичли расмий дерби эса 1956-йилда Англия Суперкубоги доирасида ўтказилган. Унда лига чемпиони Манчестер Унитед ҳамда Англия кубоги соҳиби Манчестер Cитй тўқнаш келган[11]. Одатда Суперкубок учрашуви лига чемпионининг уй стадионида бўлиб ўтар эди, аммо ушбу баҳс Олд Траффордда ёриткичлар ўрнатилмаганлиги сабабли Маине Роадда ўтказилган.
1970-йиллар
1970-йилларда Манчестер дербиларида икки жиддий можаро юз берди. 1970-йил декабридаги дербида Унитед футболчиси Георге Бестнинг Cитй ҳимоячиси Глйн Пардоэ билан тўқнашувида мовийранглилар ўйинчисининг оёғи синди; жароҳат шунчалик оғир бўлдики, Cитй ҳимоячиси оёғидан айрилиши мумкин эди[12]. Кейинги мавсумдаги қизиқарли 3:3 ҳисобидаги учрашувда Франcис Леэ Бестни актёрлардек майдонга йиқилиб “симуляция қилганлик”да айблади ва ҳакамга таъсир ўтказиш учун у ҳам ерга йиқилди. 1973/74-йилги мавсумнинг биринчи дербисида эса Мике Дойле ва Лоу Маcари қизил карточка олди; Маине Роадда 0:0 ҳисобида якунланган ўйинда икки футболчи ҳам майдонни тарк этишни истамади. Натижада ҳакам иккала жамоани кийиниш хоналарига қайтаришга мажбур бўлди, икки футболчи чиқарилишга рози бўлгачгина ўйин давом эттирилди[13].
Денис Лаwнинг ўйини

Мавсумнинг иккинчи дербиси Олд Траффордда, мавсум охиридан бир кун олдин ўтказилди (Унитед ҳали Стоке билан сафар ўйинини ҳам ўтказиши керак эди). Унитед ғалаба қозониб, қуйи лигага тушиб кетишдан қочишга уринаётган эди, аммо бунинг учун Норwич ҳам Бирмингҳамни мағлуб этиши керак эди. 80-дақиқада ҳисоб 0:0 бўлган пайтда, Франcис Леэ тўпни эски Унитед футболчиси Денис Лаwга йўллади; Лаw дарвозага орқасини қаратиб тургани учун тўпни оёғининг орқа қисми билан тепиб дарвозага йўллади. Бу Лаwнинг лига футболидаги охирги учрашуви бўлиб, озгина вақт ўтиб нафақага чиқишини эълон қилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Унитед мухлислари майдонга тушиб келиб, ўйиннинг тўхтатилишига сабаб бўлишди. Шунга қарамай, натижа ўзгармади ва бошқа учрашувлардаги натижаларни ҳисобга олганда, ўйин Унитед ғалабаси ёки дуранг билан тугаганида ҳам, жамоа тушиб кетишдан қочолмаган бўлар эди.
Унитед бир йил ўтгач, Биринчи дивизионга қайтди. Ушбу ўн йиллик иккала жамоа учун ижобий натижаларга бой бўлди: Cитй 1976-йилда Лига кубогини қўлга киритди ва бир йил ўтгач лигада иккинчи ўринни эгаллади, Унитед эса тўрт мавсум ичида уч марта ФА кубогининг финалига чиқди, бироқ бу мусобақада фақат бир марта ғалаба қозонди.
1980-йиллар
80-йиллар даври 1980-йил 27-сентабрда Олд Траффордда иккала жамоа ўртасида 2:2 ҳисобидаги дуранг билан бошланди. Бу Унитед учун лига мусобақасида нисбатан муваффақияцизроқ мавсумнинг бошланиши эди; улар мавсум якунида мураббий Даве Сехтонни истеъфога чиқаришга мажбур бўлди. Шу билан бирга, Cитй ҳам тез орада мураббий Малcолм Аллисонни ишдан бўшатди ва унинг ўрнини эгаллаган Жоҳн Бонд раҳбарлигида лигада яхшиланишга эришди ҳамда ФА кубогининг финалига чиқди[14].
1982/83-йилги мавсумга келиб, Cитй Унитеддан кучлироқ деган барча тахминлар бекор бўлди: Унитед лига мусобақасида учинчи ўринни эгаллади ва ФА кубогини қўлга киритди, Cитй эса қуйи лигага тушиб кетди. 1982-йил 23-октабрда Олд Траффордда бўлиб ўтган дерби 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди, бироқ 1983-йил 5-мартда Маине Роаддаги қайтиш учрашувида Унитед 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди[15].
Cитй 1985/86-йилги мавсумда Биринчи дивизионга қайтди ва 1985-йил 14-сентабрда Унитедни Маине Роадда қабул қилди. Унитед ушбу ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, лига мавсуми стартидаги ғалабалар сериясини саккизта ўйинга узайтирди. Жамоа мавсумдаги илк 10 ўйинининг барчасида ғалаба қозониб, янги йилга келиб Биринчи дивизион жадвалида етакчилик қилди, аммо якунда тўртинчи ўринни эгаллади. Шу мавсумда Cитй лига жадвалида 15-ўринни эгаллаган бўлса-да, 1986-йил 22-мартда Олд Траффордга ташриф буюриб, 2:2 ҳисобидаги дурангга эришди ва бу Унитеднинг чемпионлик умидидаги икки муҳим очкони йўқотилишига сабаб бўлди[16].
1986/87-йиллар мавсумида Cитй яна лигадан тушиб кетди, Унитед эса лига жадвалида 11-ўринни эгаллади. Шу мавсум давомида 1986-йил 6-ноябрда Унитед мураббийи Рон Аткинсон ўз ўрнини Алех Фергусонга топширди. Аткинсоннинг Унитед бошқарувидаги охирги учрашувларидан бири 1986-йил 25-октабрда Маине Роадда ўтказилган лига учрашуви бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Алех Фергусон биринчи марта Cитйга қарши Унитед мураббийи сифатида 1987-йил 10-январда ФА кубогининг учинчи босқичида майдонга чиқди ва Унитед 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Олд Траффордда бўлиб ўтган лига учрашуви 1987-йил 7-мартда ўтказилди; Унитед 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Фергусон остида шаклланаётган ўйин услубини ривожлантирди ва Cитйни охир-оқибат қуйи лигага тушиб кетишга яқинлаштирди[17].
1980-йиллар Cитй учун ижобий якун топди: улар 1989-йилда Биринчи дивизионга қайта кўтарилди ва 1989/90-йилги мавсумнинг бир неча ҳафтаси ўтиб, 1989-йил 23-сентабрда Маине Роадда дербида Унитед билан учрашди. Cитй Унитедни 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва шу тариқа кейинги 13 йил давомида мовийранглилар умуман ғалаба қозона олмади[18].
1990-йиллар
Ҳам Унитед, ҳам Cитйда ўйнаган дарвозабон Петер Счмеичел, дербиларда энг кўп мағлубияциз натижаларга эгалик бўйича рекорд унга тегишли – Унитед сафида Cитйга қарши 10 та ўйинда у дарвозани қўриқлаган пайтда жамоа мағлуб бўлмаган, шунингдек, Маине Роадда ўтказган ягона мавсумида Cитй Унитедни уй майдонида мағлуб этиб, Олд Траффордда дуранг натижа билан очко олган.
Бироқ, 1990-йилларда Унитед дербиларда устунлик қилган ва бутун бир декадани мағлубияциз ўтказган. 1990/91-йилги мавсумда иккала Манчестер жамоаси лига жадвалининг юқори қисмида ўрин эгаллаган ҳолда ўйнаган бўлса-да, чемпионлик учун номзодлар сифатида кўрилмаган; октябр ойидаги Маине Роаддаги учрашув 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди, аммо май ойининг бошларида Олд Траффорддаги баҳсда Унитед 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона гол 17 ёшли қанот ҳужумчиси Рян Гиггс томонидан киритилди ва бу унинг ажойиб ҳамда ноёб муваффақиятли профессионал фаолиятидаги биринчи катта гол бўлди. 1991/92-йилги дербиларда воқеалар унчалик кўп бўлмади – ноябр ўрталарида Маине Роадда нурсиз ва апрел бошида Олд Траффордда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Унитед мавсумнинг кўп қисмини лига етакчиси сифатида ўтказиб, якунда иккинчи ўринни эгаллади, иккинчи ярим мавсумда ўйинлар зичлиги ва голлар етишмаслиги сабабли якунда орқада қолган.
Премер-лига 1992/93-йилги мавсумда ташкил этилгач ўтказилган биринчи Манчестер дербиси 1992-йил 6-декабрда Олд Траффордда 2:1 ҳисобида Унитед ғалабаси билан якунланди. Шу куни янги трансфер Эриc Cантона Унитед сафида дебют ўтказди; у кейинги тўрт мавсум давомида Манчестер дербиларда жами саккизта гол киритди – биринчиси ўша мавсум март ойида Маине Роаддаги 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган учрашувда урилган. 1993/94-йилги мавсум энг ёрқин Манчестер дербилардан бирига айланди: Унитед Маине Роадда 2:0 ҳисобида мағлуб бўла туриб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб кетди, Эриc Cантона иккита гол урди. 23-апрел куни Cантона яна дублни расмийлаштирди ва Унитед Олд Траффордда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейинги Манчестер дербисида, 1994-йил ноябрда, Cантона гол урди, бироқ асосий э’тибор Андрей Канчелскисга тушди – у 5:0 ҳисобидаги ғалабада хет-трик амалга оширди. Уч ой ўтгач, иккинчи дерби Маине Роаддаги 3:0 ҳисобидаги Унитед ғалабаси билан якунланди. 1995/96-йил мингйилликнинг охирги Манчестер дербисини ўтказган мавсуми бўлди, чунки мавсум якунида Cитй қуйи лигага равона бўлди. Мавсумнинг биринчи дербиси октабр ўрталарида Олд Траффордда ўтказилди ва Унитед 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди; 20 ёшли Паул Счолес ўйиндаги ягона голни киритди, шунингдек Унитед дарвозабони Петер Счмеичелнинг бир қатор ажойиб сейвлари Cитйга ғалаба қозониш имкониятини бермади. Иккинчи даврадаги дерби апрел бошларида Маине Роадда ўтказилинади, унда Унитед 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди; яна бир гол Cантонага тегишли эди. Cантона бундан икки ой аввал ФА кубогининг бешинчи босқичида Уwе Рöслер Cитйни 1:0 ҳисобида олдинга олиб чиққач, жуда баҳсли пеналтидан голини киритади ва Унитед ўйинни 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлайди.
2000-йиллар
Янги мингйилликдаги Олд Траффорддаги илк Манчестер дербиси 2001-йил апрел ойида ўтказилди ва бу учрашув Рой Кеане ва Алфиэ Ҳааланд ўртасидаги узоқ давом этган можаронинг чўққиси бўлди. Кеане Ҳааландга тиззасини кўтариб қилган тажовузи учун қизил карточка олди. Можаро 1997-йилда бошланган, шу йил Унитед сардори Рой Кеане Ҳааландни тўхтатишга уринаётиб хочсимон пайидан жароҳати олади (ўша пайтда Ҳааланд Леэдс жамоасида ўйнаётган эди; бу жамоа ҳам Унитед билан нохуш рақобатга эга). Кеане ерга йиқилганида, Ҳааланд уни симуляция қилишда айблайди. 2001-йил апрелдаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди; Унитед аллақачон лига чемпионига айланиб бўлган эди, Cитй эса учрашувда йўқотган икки очкоси билан лигадан тушиб кетишга яқинлашди, бу хавф мавсум охиридан бир олдинги ўйинда тасдиқланди. Шу билан бирга, бу Cитй учун Олд Траффорддан мағлубияциз қайтган (охирги 9 йил ичида) ва Унитедга қарши ҳар қандай мусобақада уйда ёки сафарда мағлубияциз ўтказган биринчи учрашув эди (охирги 8 йил ичида).
2002-йилда нашр этилган автобиографиясида Кеане ўша тажовузкор ҳаракат қасддан жароҳат етказиш мақсадида амалга оширилганини тан олади. Ушбу иқрор унинг учун £150,000 жарима ва шу йил кузида беш ўйинлик тақиқ билан якунланди.

2002-йил 9-ноябрда Кевин Кеэган бошчилигидаги Cитй Маине Роадда ўтказилган охирги дербида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди; Шаун Гоатер клуб учун 100- ва 101-голларини урди, 3-голни Ниcолас Анелка киритди. Бу 1989-йилдаги 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейинги Cитйнинг Унитед устидан биринчи ғалабаси бўлиб, Манчестер кўк ярмининг 13 йиллик мағлубияциз даврига нуқта қўйди. Шу мавсумда Cитй Олд Траффордда дуранг натижага эришди – 1:1, голни яна Шаун Гоатер киритди. Бу 1991/92-йилдан бери Cитйнинг Унитедга қарши лига учрашувларидаги ҳеч қандай мағлубияциз биринчи мавсум эди.
Гоатернинг иккинчи голи қўл билан урилганлиги сабабли ҳисобга олинмади; агар у гол ҳисобга олинганида, бу Cитй учун 1970-йилдан бери Унитед устидан дербилардаги ғалабадан иборат дубл ва 1974-йилдаги “Денис Лаw ўйини”дан бери Олд Траффорддаги илк ғалаба бўлар эди. Кейинчалик Cитй янги стадионида, Cитй оф Манчестер Стадиумда биринчи дербини ўтказиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди; голларни Роббиэ Фоwлер, Жон Маcкен, Тревор Синcлаир ва Шаун Wригҳт-Пҳиллипс киритди.
2007/08-йилги дербиларда Манчестер Cитй иккала учрашувда ғалаба қозонди: 2007-йил 19-августда Cитй оф Манчестер Стадиумда 1:0 ва 2008-йил 10-февралда Олд Траффордда 2:1 ҳисобида (бу Мюнхен авиаҳалокатининг 50 йиллигига тўғри келди; ўйиндан олдин бир дақиқалик сукут ўтказилди). Cитй голларини 24-дақиқада Дариус Васселл ва 45-дақиқада Бенжани киритди, Унитеднинг ягона голини 90-дақиқада Мичаэл Cарриcк урди. Бу Олд Траффордда Cитйнинг Унитедни лига учрашувида мағлуб этган 1974-йил апрел ойидан бери биринчи ҳолат эди; шунингдек, 1969/70-йилги мавсумдан бери илк марта лигадаги иккала дербини ҳам ютди. Унитед 2008/09-йилги мавсумнинг биринчи дербисида Cитйнинг учинчи кетма-кет ғалабасини олдини олди, ўйиндаги ягона голни Wайне Рооней киритди. Шу ўйинда Cристиано Роналдо қўл билан урилган голи сабабли қизил карточка олди. Иккинчи учрашувда Роналдо ва Cарлос Тевез голлар киритиб, Унитедга Олд Траффордда 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди.
2010-йиллар
2008/09-йилдаги Cитйнинг гегемонлигидан кейинги мавсумларда, иккала клуб ўртасида Лига кубоги ва ФА кубоги доирасидаги икки қизиқарли ярим финал учрашувлари ўтказилди. 2009/10-йилги мавсум бошланишидан олдин можаро юзага келди: Cитй Унитед билан шартномаси тугаган Cарлос Тевезни сотиб олди ва Деансгате кўчасининг юқори қисмида “Манчестерга хуш келибсиз” ёзуви билан реклама баннерини ўрнатди. Ушбу реклама Алех Фергусоннинг Cитйни “кичик фикрга эга кичик клуб” деб аташига сабаб бўлди[19] ва мавсум давомида уларни “шовқинли қўшнилар” деб номлади[20].
2009/10-йилги мавсумда бир қатор асабий учрашувлар, жумладан, икки Лига кубоги ярим финали ўтказилди. Сер Алех Фергусон 2009/10-йилги Олд Траффорддаги Манчестер дербисини “эҳтимол [...] барча даврларнинг энг яхши дербиси” деб атади[21]. Манчестер Унитед ушбу ўйинни 4:3 ҳисобида ютди; Манчестер Cитй уч марта ҳисобни тенглаштирган бўлса-да, 95-дақиқада Мичаэл Оwен ғалаба голини киритди[22]. Ушбу ўйин 2012-йилда Премиэр Леагуэ 20 Сеасонс Аwардсда энг яхши Премер-лига ўйини деб топилди[23]. Жамоалар Лига кубоги ярим финалида яна тўқнаш келди, бу эса қўшимча икки ўйин дегани эди. Cитй биринчи ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди; Рян Гиггснинг голига жавобан Cарлос Тевез гол урди. Иккинчи ўйинда Унитед Паул Счолес ва Мичаэл Cарриcкнинг голлари билан 2:0 ҳисобида олдинга чиқди, Тевез эса ҳисобни 2:1 га келтириб, ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни қўшимча вақтда давом этишини таъминлади. Бироқ, Wайне Рооней қўшимча вақтларда бош билан гол уриб, Унитедни учрашувда ғалаба қозонишига ва кетма-кет иккинчи марта Лига кубоги финалига чиқишига сабабчи бўлди. 2010-йил 17-апрелда Унитед Cитйни 1:0 ҳисобида мағлуб этди; ягона голни 90-дақиқада Счолес киритди. Бироқ бу ғалаба Унитедга Премер-лига чемпионлигини қўлга киритишда етарли бўлмади, чунки Челсеа бир очко устунлик билан чемпион бўлди.
2010/11-йилги мавсумда учта Манчестер дербиси ўтказилди: бири Унитед ғалабаси, бири дуранг ва бири Cитй ғалабаси билан якунланди. Унитеднинг ғалабаси Олд Траффордда бўлиб ўтди; Wайне Рооней ажойиб чалқанча зарбаси билан ўйин тақдирини белгилади, бу ғалаба Унитедга қолган мавсумда устунлик қилиш ва 19-чемпионликни қўлга киритишга имкон берди. Cитйнинг ғалабаси ФА кубоги ярим финалида бўлиб, улар Унитедни мусобақадан чиқариб, ўзининг тўққизинчи ФА кубоги финалига йўл олди ва 1976-йилдан бери биринчи совринини қўлга киритди. Шу сабабли 2011/12-йилги мавсумни бошлаб берган Cоммунитй Шиэлд ҳам Манчестер дербиси бўлди: Унитед лига чемпиони бўлган куни, 14-майда Cитй ФА кубогини қўлга киритди. Унитед Wемблейда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, ҳисобда икки гол ортда қолган ҳолда қўшимча вақтда совринни қўлга киритди.
2011-йил 23-октабрда Манчестер Cитй Олд Траффордда Унитедни 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва бу Унитеднинг мавсумдаги биринчи мағлубияти бўлди. Жоннй Эванс 47-дақиқада Марио Балотеллини тўхтатгани учун қизил карточка олди, ҳисоб Cитй фойдасига 1:0 эди. Унитед ҳисобни 3:0 бўлган пайтда қисқартирди, аммо Cитйнинг учта қўшимча голи ғалабани та’минлади. 6:1 ҳисоби Унитеднинг Олд Траффордда Cитйга қарши қабул қилиб олган энг катта мағлубияти бўлди, бу 1955-йилдаги 5:0 ҳисобидан кейинги энг оғир мағлубият эди. Шунингдек, бу 1926-йилдан бери Cитйнинг Олд Траффордда олти гол урган биринчи учрашуви бўлди; ўшанда ҳам ҳисоб 6:1 бўлган эди.
Мавсумнинг учинчи учрашувида Унитед ва Cитй ФА кубоги учинчи босқичида тўқнаш келди, Унитед 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисоб 10-дақиқада очилди: Wайне Рооней захира дарвозабон Cостел Пантилимон устидан бош билан тўпни ташлаб қўйиб гол урди. 12-дақиқада Винcент Компанй Нани билан бўлган вазиятдаги тажовузи учун қизил карточка олди. Унитед биринчи бўлимда 3:0 ҳисобида олдинга чиқди, иккинчи бўлимда Cитй иккита гол урди, аммо бу дурангга ҳам етмади. Ушбу ўйин Паул Счолеснинг саҳнага қайтиши билан ҳам эсда қолди; у нафақадан қайтиб, 59-дақиқада Нанининг ўрнига майдонга тушди.
2012-йил 30-апрелда Cитй ўз уйида Унитедни 1:0 ҳисобида мағлуб этди; ғалаба голини Винcент Компанй биринчи бўлим охирига яқин бош билан киритди[24]. Шунингдек, ўйинда Cитй бош мураббийи Роберто Манcини ва Сер Алех Фергусон ўртасида тортишув юз берди; бу Нигел де Жонгнинг Даннй Wелбеcкга қилган тажовузи сабабли бўлди. Фергусон Манcини ўйин давомида тўртинчи ҳакам Мике Жонес устидан доимий шикоят қилганини да’во қилган бўлса, Манcини ҳолатни рад этиб, ҳазил ва киноя тариқасида, Фергусон ҳеч қачон ҳакам билан „гаплашмаслигини“ ёки „шикоят қилмаслигини“ айтади[25]; аслида эса Фергусон бундай ишларни бир неча бор қилган ва шундай ҳолатлардан бирида, 2011-йилда бешта ўйинга четлатилган эди[26]. Натижада, ушбу ғалаба Cитйни март ойидаги лига жадвалида 8 очко билан ортда қолаётган вазиятдан, голлар нисбати билан биринчи ўринга чиқиб олишга олиб келди[27]. Лига ғолиби бўлиш учун Cитйга фақат Неwcастле Унитед ва Қуээнс Парк Рангерсга қарши иккита ғалаба етар эди, ва улар буни амалга оширишди. Шунингдек, Cитй охирги олти лига ўйинида ғалаба қозониб, голлар нисбати орқали чемпионликни қўлга киритди — бу 1988/89-йилдан бери биринчи марта чемпионликни аниқлашда тиэ-бреакер аралашган ҳолат бўлди.
2012/13-йилги мавсумнинг биринчи Манчестер дербиси, ўйиннинг сўнгги дақиқаларидаги Манчестер Унитед ғалабаси билан якунланди. Унитед ҳисобни Wайне Роонейнинг иккита голидан очди, аммо Яя Тоурé ва Пабло Забалета ҳисобни тенглаштирди. 92-дақиқада Робин ван Персиэ жарима зарбасидан гол уриб, ғалабани ва уч очкони та’минлади. Манчестер Унитеднинг ғалабаси Cитйнинг 37 ўйиндан иборат мағлубияциз сериясини якунлади[28]. Робин ван Персиэ голининг нишонланиши давомида томошабин томонидан отилган танга Фердинанднинг чап кўзининг атрофини жароҳатлади. Бошқа бир мухлис эса майдонга югуриб чиқиб, Фердинандга ташланди, аммо Жоэ Ҳарт уни тўхтатди. Шу мавсумнинг иккинчи дербисини Cитй Олд Траффордда ютди; бу 1970-йиллардан бери кетма-кет икки сафардаги дербини ютган илк ҳолат эди.
2013/14-йилги мавсумнинг биринчи Манчестер дербиси 2013-йил 22-сентабрда Cитй оф Манчестер Стадиумда бўлиб ўтди ва Cитй 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 16-дақиқада Сергио Агüэро ҳисобни очди, биринчи бўлим якунланишидан олдин Яя Тоурé гол урди. Иккинчи бўлимда Агüэро иккинчи голини киритди, уч дақиқа ўтиб Самир Насри ҳам гол урди. Унитед учун Wайне Рооней сўнгги дақиқалардаги жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни озгина камайтирди. Манчестер Cитй 2014-йил 25-мартда Олд Траффордда учинчи кетма-кет ғалабани қўлга киритди. 2014/15-йилги мавсумда Cитй 2014-йил ноябрида Cитй оф Манчестер Стадиумда Унитедни 1:0 ҳисобида мағлуб этди[29], аммо Унитед кейинги учрашувда, 2015-йил апрел ойида Олд Траффордда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди; бу ўйинни Cитй дарвозабони Жоэ Ҳарт “Манчестер Cитй либосидаги энг ёмон кунларимдан бири” деб атади[30].
2015/16-йилги мавсумнинг биринчи дербиси Олд Траффордда ўтказилиб, 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди. Бу 2010-йилдан бери дерби биринчи марта голсиз тугаган баҳс эди. Мавсумнинг Cитй оф Манчестер Стадиумда ўтказилган дербисида Унитед ютди; ягона гол 16-дақиқада Марcус Рашфорд томонидан киритилди[31].
2016/17-йилги мавсум бошланишидан олдин иккала клубда мураббий алмашинуви бўлди: Манчестер Унитедни Жосé Моуринҳо, Манчестер Cитйни эса Пеп Гуардиола қабул қилиб олди. Ўша мавсумда Cитй мақтовга сазовор ўйинлар ўтказди, 10-сентабрда Олд Траффордда лига ўйини доирасида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди[32]; кейинчалик Унитед 26-октабрда Олд Траффордда Лига кубоги доирасида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирда чемпионликни қўлга киритди[33], 27-апрелда эса Cитй оф Манчестер Стадиумда голсиз дуранг қайд этилди, бу ўйинда Мароуане Феллаини Сергио Агüэрони боши билан ургани учун қизил карточка олди[34]. 2017/18-йилги мавсумда Cитй 10-декабрда Олд Траффордда кетма-кет иккинчи йил 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди[35] ва 7-апрелда Cитй оф Манчестер Стадиумда Унитедга қарши ғалаба билан лига чемпионлигини қўлга киритиш имкониятига эга эди. Улар биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинга чиқишди, аммо Паул Погба ва Чрис Смаллингнинг голлари натижасида Cитй чемпионликни аниқлашни кейинга қолдиришга мажбур бўлди[36]. Кейинги мавсумда Cитй Унитедни икки марта ютди: Cитй оф Манчестер Стадиумда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди (бу 2014-йилдан бери уларнинг илк уйда ўтказилган дербидаги ғалабаси бўлди, ва Олд Траффордда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, учинчи кетма-кет сафардаги дерби ғалабасини қайд этди. 2019/20-йилги мавсумда эса Унитед яна биринчи сафар ўйинини ўтказди; Марcус Рашфорд ва Антҳонй Мартиалнинг голлари Унитедга мавсумнинг биринчи дербисида 2012/13-йилдан бери биринчи марта ғалаба келтирди[37].
2020-йиллар
2010-йилларнинг охири ва 2020-йилларнинг бошларида Cитй Пеп Гуардиоланинг мураббийлиги остида етти мавсумдан олтисида лига чемпионлигини қўлга киритиб, мисли кўрилмаган муваффақиятга эришди. Ушбу мавсумларнинг аксарияти Ливерпоол ва Cитй ўртасидаги шиддатли чемпионлик курашлари билан ажралиб турса-да, Унитед ва Cитй ўртасидаги дерби ўйинлари ҳамон рақобатбардош ва кўпинча кутилмаган натижалар билан давом этди.
2020-йилларнинг биринчи дербилари 2019/20-йилги Лига кубоги ярим финал ўйини доирасида 2020-йил январда ўтказилди. Олд Траффордда биринчи ўйинда Cитй 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва бу уларга учинчи кетма-кет Лига кубоги финалига чиқиш учун етарли бўлди[38], чунки Унитед иккинчи ўйинда Cитй оф Манчестер Стадиумда фақат 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди[39].
Ушбу декададаги биринчи лига дербиси Cитйнинг Лига кубоги ғалабасидан бир ҳафта ўтиб, 2020-йил март ойида ўтказилди. Олд Траффордда бўлиб ўтган ўйинда Антҳонй Мартиал ва Сcотт МcТоминайнинг голлари Унитедга 2009/10-йилдан бери илк марта лигадаги иккала дербида ҳам ғалаба қозониш имконини берди ва бу CОВИД-19 пандемияси туфайли жорий қилинган чекловлар бошланишидан олдин мухлислар томоша қилган сўнгги уй ўйини бўлди[40].
Кейинги, пандемия та’сирида бўлган мавсумда, икки клуб яна бир бор Лига кубоги ярим финалида учрашди. Бу мусобақанинг ушбу босқичида клубларнинг тўртинчи учрашуви ва ўтган ўн бир йил ичидаги учинчи учрашув эди. Иккинчи мавсум давомида кетма-кет, Cитй ғалаба қозонди, Олд Траффордда мухлисларсиз ўтган ўйинда Жоҳн Стонес ва Фернандинҳонинг голлари ҳисобига 2:0 ҳисобида ютди[41]. 2021-йил март ойида эса Унитед Cитй устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди, голларни Бруно Фернандес ва Луке Шаw киритди[42].
2021/22-йилги мавсумда Cитй кетма-кет уйдаги лига дербиларидаги мағлубиятлар сериясини якунлади ва уч мавсум ичида илк марта Унитедни иккала ўйинда ҳам мағлуб этди: 2021-йил ноябр ойида Олд Траффордда 2:0 ҳисобида ва 2022-йил март ойида Cитй оф Манчестер Стадиумда Кевин Де Бруйне ва Рияд Маҳрезнинг иккитадан голлари ортидан ишончли 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди[43].
2022/23-йилги лига мавсумининг биринчи дербисида, 2022-йил 22-октабрда, Cитй уйда Унитедни 6:3 ҳисобида мағлуб этди, унда Пҳил Фоден ва Эрлинг Ҳааланд хет-трик қайд этди. Бу Манчестер дербилари тарихидаги энг кўп гол урилган ўйин бўлди. 2023-йил 14-январда, мавсумнинг иккинчи дербисида, Унитед уйда Cитйни 2:1 ҳисобида ютди, голларни Бруно Фернандес ва Марcус Рашфорд киритди[44]. 2023-йилги Англия кубоги финали Манчестер дербисининг кубок финалида биринчи марта ўтказилиши бўлди ва Манчестер Cитй ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди; Cитй сардори İлкай Гüндоğан 12-сонияда гол уриб, кубок финалидаги энг тезкор гол деб қайд этилди. Кейинчалик улар мавсумни “требл” билан якунлади ва 24 йил олдин Унитед эришган муваффақиятни такрорлади.
2023/24-йилги мавсумда, Cитй 2023-йил октабрда Ҳааланд ва Фоденнинг голлари эвазига Унитедни сафарда 3:0 ҳисобида ютди, сўнгра март ойида уйда ҳам 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди[45]. Иккала жамоа Англия кубоги финалида яна учрашди — бу кетма-кет икки йил давомида бир хил клублар Англия кубоги финалида учрашган биринчи ҳолат бўлди, Манчестер дербисининг кубок финалидаги иккинчи марта ўтказилиши ва янги Wемблей стадионида икки жамоа ўртасидаги учинчи кубок баҳси бўлди. Ўтган финалдаги ҳисоб қайтарилди, аммо бу сафар Унитед ғалаба қозонди[46][47].
2024/25-йилги мавсум бошланишидан аввал икки жамоа Англия Суперкубоги доирасида тўқнаш келди, баҳснинг асосий вақти Бернардо Силва ва Алежандро Гарначо томонидан киритилган голлар сабабли тенг натижа билан якунланди ва пеналтилар сериясига навбат берилди. Унитед футболчиси Жоннй Эванс пеналти зарбасидан голга айлантира олмади ва навбат Мануэл Аканжига берилди, у эса зарбани тўғри амалга ошириб, ҳисобни 7:6 кўринишига олиб келди ва Cитйнинг Суперкубокни қўлга киритишини таъминлади[48]. Мавсум стартидан сўнг жамоалар илк бор 15-декабр куни Cитй оф Манчестер Стадиумда тўқнаш келишди. Биринчи таймдаги Жоšко Гвардиолнинг голига иккинчи тайм охирида Бруно Фернандес (пеналти билан) ва Амад Диалло жавоб қайтариб, камбек амалга оширилди[49]. Навбатдаги дерби эс Унитеднинг уйида ўтказилди ва нурсиз дуранг билан якунланди[50].
2025/2026-йилги мавсумдаги илк дербида 2025-йил январида Манчестер Cитй таркибига келиб қўшилган, Премер-лига тарихидаги илк ўзбекистонлик футболчига айланган Абдуқодир Хусанов асосий таркибда майдонга тушди. Баҳс Cитйнинг уйида, 2025-йил 14-сентабр куни ўтказилди ва Фоден ҳамда Ҳааланднинг голлари ортидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди[51].
Статистика
2025-йил 14-сентабр ҳолатига кўра, жамоалар ўртасида 197 та расмий ўйин ўтказилган. Шундан Унитед 80 марта ғалаба қозонган, Cитй 62 марта ютган, қолган 55 ўйин дуранг билан якунланган.
Манчестер дербисидаги энг йирик ғалабалар Манчестер Cитйга тегишли: улар расмий дербиларда иккита 6:1 ҳисобидаги ғалабага эришган (ҳар икки марта Олд Траффорддаги сафар ўйинида), бири 1926-йил 23-январда, иккинчиси 2011-йил 23-октабрда. Унитед эса Cитйга қарши 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган, бу Wар Леагуэ ўйинида, 1941-йил 14-апрелда Маине Роад стадионида ўтказилган, аммо бу расмий ўйин ҳисобланмагани учун дербидаги энг йирик ғалаба сифатида ҳисобга олинмайди[52]. Ҳар икки жамоа бир марта 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган: Cитй 1955-йилда, Унитед 1994-йилда. Манчестер дербисидаги энг кўп томошабинлар сони 78,000 кишини ташкил этган (1947-йил 20-сентабр)[52], бу вақтда иккала клуб ҳам Маине Роадда ўйнаётган эди, чунки Олд Траффорд Иккинчи жаҳон уруши вақтида бомбардимон қилингани сабабли та’мирланаётган эди.

- 2025-йил 14-сентабр ҳолатига кўра
| Мусобақа | Ўйин | Cитй | Д | Унитед | Cитй голлари | Унитед голлари |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Премер-лига | 57 | 21 | 10 | 26 | 84 | 79 |
| Биринчи Дивизион | 104 | 30 | 39 | 35 | 147 | 141 |
| Иккинчи Дивизион | 12 | 2 | 4 | 6 | 13 | 21 |
| Англия кубоги | 11 | 4 | 0 | 7 | 15 | 21 |
| Англия Лига кубоги | 10 | 5 | 1 | 4 | 16 | 11 |
| Англия Суперкубоги | 3 | 0 | 1 | 2 | 3 | 5 |
| Жами | 197 | 62 | 55 | 80 | 278 | 278 |
Тўпурарлар
Статистик маълумотлар 1960/61-йилги мавсумдаги тўхтатилган ўйинни ҳисобга олмайди. Ётиқ услубда берилган футболчилар жорий вақтда Манчестер Cитй ёки Манчестер Унитедда ўйнаётган футболчиларни билдиради[53].
- 2025-йил 14-сентабр ҳолатига кўра
| Ўйинчи | Жамоа | Лига | Кубок | Лига кубоги | Суперкубок | Жами |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Манчестер Унитед | 8 | 2 | 1 | 0 | 11 | |
| Манчестер Cитй | 9 | 1 | 0 | 0 | 10 | |
| Манчестер Cитй | 9 | 0 | 1 | 0 | 10 | |
| Манчестер Cитй | 8 | 1 | 0 | 0 | 9 | |
| Манчестер Унитед | 7 | 0 | 2 | 0 | 9 | |
| Манчестер Cитй | 7 | 0 | 1 | 0 | 8 | |
| Манчестер Унитед | 7 | 1 | 0 | 0 | 8 | |
| Манчестер Cитй | 8 | 0 | 0 | 0 | 8 | |
| Манчестер Унитед (5) Манчестер Cитй (3) |
6 | 2 | 0 | 0 | 8 | |
| Манчестер Унитед | 8 | 0 | 0 | 0 | 8 | |
| Манчестер Унитед | 5 | 1 | 1 | 0 | 7 | |
| Манчестер Унитед | 6 | 0 | 0 | 1 | 7 | |
| Манчестер Cитй | 7 | 0 | 0 | 0 | 7 |
Энг кўп майдонга тушганлар
| Аппс | Плаер | Cлуб |
|---|---|---|
| 37 | Рян Гиггс | Унитед |
| 28 | Давид де Геа | Унитед |
| 27 | Боббй Чарлтон | Унитед |
| 26 | Жоэ Cорриган | Cитй |
| Паул Счолес | Унитед | |
| 25 | Алан Оакес | Cитй |
| Wайне Рооней | Унитед | |
| 24 | Мике Дойле | Cитй |
| Рио Фердинанд | Унитед | |
| Винcент Компанй | Cитй | |
| Алех Степней | Унитед |
Ҳат-триcкс
Шу пайтгача 8 нафар футболчилар расмий дербиларда хет-трик амалга оширган
| Ўйинчи | Жамоаси | Ҳисоб | Сана | Мусобақа | Стадион |
|---|---|---|---|---|---|
| Манчестер Унитед | 2–5 (А) | 1894-йил 3-ноябр | 1894/95-йилги Иккинчи дивизион | Ҳйде Роад | |
| Манчестер Cитй | 4–1 (Ҳ) | 1921-йил 22-октабр | 1921/22-йилги Биринчи дивизион | Ҳйде Роад | |
| Манчестер Унитед | 3–1 (Ҳ) | 1921-йил 29-октабр | 1921/22-йилги Биринчи дивизион | Олд Траффорд | |
| Манчестер Унитед | 5–1 (Ҳ) | 1960-йил 21-декабр | 1960/61-йилги Биринчи дивизион | Олд Траффорд | |
| Манчестер Cитй | 1–4 (А) | 1970-йил 12-декабр | 1970/71-йилги Биринчи дивизион | Олд Траффорд | |
| Манчестер Унитед | 5–0 (Ҳ) | 1994-йил 10-ноябр | 1994/95-йилги Премер-лига | Олд Траффорд | |
| Манчестер Cитй | 6–3 (Ҳ) | 2022-йил 2-октабр | 2022/23-йилги Премер-лига | Cитй оф Манчестер Стадиум | |
| Манчестер Cитй | 6–3 (Ҳ) | 2022-йил 2-октабр | 2022/23-йилги Премер-лига | Cитй оф Манчестер Стадиум |
Изоҳлар
- 4 = 4 та гол киритган; (Ҳ) = Уйда, (А) = Сафарда.
- Ўртоқлик ўйинлари ҳисобланмаган.
Рекордлар
- Ўртоқлик ўйинлари ҳисобланмаган.
Натижалар
Энг йирик ғалабалар (5 ва ундан ортиқ гол)
| Голлар нисбати | Натижа | Сана | Мусобақа |
|---|---|---|---|
| 5 | Унитед 1–6 Cитй | 1926-йил 23-январ | 1925/26-йилги Биринчи дивизион |
| Унитед 0–5 Cитй | 1955-йил 12-феврал | 1954/55-йилги Биринчи дивизион | |
| Унитед 5–0 Cитй | 1994-йил 10-ноябр | 1994/95-йилги Премер-лига | |
| Унитед 1–6 Cитй | 2011-йил 23-октабр | 2011/12-йилги Премер-лига |
Бир ўйинда энг кўп голлар
| Голлар | Натижа | Сана | Мусобақа |
|---|---|---|---|
| 9 | Cитй 6–3 Унитед | 2022-йил 2-октабр | 2022/23-йилги Премер-лига |
| 7 | Cитй 2–5 Унитед | 1894-йил 3-ноябр | 1894/95-йилги Иккинчи дивизион |
| Унитед 1–6 Cитй | 1926-йил 23-январ | 1925/26-йилги Биринчи дивизион | |
| Cитй 3–4 Унитед | 1971-йил 5-май | 1970/71-йилги Биринчи дивизион | |
| Унитед 4–3 Cитй | 2009-йил 20-сентабр | 2009/10-йилги Премер-лига | |
| Унитед 1–6 Cитй | 2011-йил 23-октабр | 2011/12-йилги Премер-лига | |
| 6 | Унитед 5–1 Cитй | 1891-йил 3-октабр | 1891/92-йилги Англия кубоги |
| Cитй 2–4 Унитед | 1957-йил 2-январ | 1956/57-йилги Биринчи дивизион | |
| Унитед 5–1 Cитй | 1960-йил 31-декабр | 1960/61-йилги Биринчи дивизион | |
| Cитй 3–3 Унитед | 1971-йил 6-ноябр | 1971/72-йилги Биринчи дивизион | |
| Cитй 5–1 Унитед | 1989-йил 23-сентабр | 1989/90-йилги Биринчи дивизион | |
| Унитед 4–2 Cитй | 2004-йил 14-феврал | 2003/04-йилги Англия кубоги | |
| Унитед 4–2 Cитй | 2015-йил 12-апрел | 2014/15-йилги Премер-лига |
Сериялар
Энг узоқ ғалабалар серияси
| Ўйинлар сони | Жамоа | Давр |
|---|---|---|
| 8 | Унитед | 1993-йил 7-ноябр – 2000-йил 18-ноябр |
| 5 | Унитед | 1955-йил 31-декабр – 1957-йил 31-август |
| 4 | Cитй | 1954-йил 25-сентабр – 1955-йил 3-сентабр |
| Унитед | 1960-йил 31-декабр – 1962-йил 10-феврал | |
| Cитй | 2013-йил 8-апрел – 2014-йил 2-ноябр |
Энг узоқ дурангли серияси
| Ўйинлар сони | Давр |
|---|---|
| 4 | 1947-йил 20-сентабр – 1949-йил 22-январ |
Энг узоқ дурангсиз серия
| Ўйинлар сони | Давр |
|---|---|
| 12 | 2011-йил 12-феврал – 2015-йил 12-апрел |
| 11 | 2006-йил 14-январ – 2010-йил 17-апрел |
| 10 | 2021-йил 6-январ – 2024-йил 25-май |
| 9 | 1954-йил 25-сентабр – 1957-йил 31-август |
| 8 | 1993-йил 7-ноябр – 2000-йил 18-ноябр |
| 2017-йил 10-декабр – 2020-йил 8-март |
Энг узоқ мағлубияциз серия
| Ўйинлар сони | Жамоа | Давр |
|---|---|---|
| 16 | Унитед | 1990-йил 3-феврал – 2001-йил 21-апрел |
| 9 | Унитед | 1907-йил 6-апрел – 1911-йил 30-декабр |
| Cитй | 1952-йил 19-январ – 1955-йил 3-сентабр | |
| Унитед | 1981-йил 10-октабр – 1987-йил 7-март | |
| 8 | Унитед | 1947-йил 20-сентабр – 1952-йил 19-январ |
| Унитед | 1955-йил 31-декабр – 1959-йил 16-феврал |
Энг узоқ гол ўтказмаслик серияси
| Ўйинлар сони | Жамоа | Давр |
|---|---|---|
| 4 | Cитй | 1972-йил 18-ноябр – 1974-йил 27-апрел |
| Унитед | 1994-йил 23-апрел – 1995-йил 14-октабр |
Энг узоқ гол урилган серия
| Ўйинлар сони | Жамоа | Давр |
|---|---|---|
| 17 | Унитед | 1992-йил 7-апрел – 2004-йил 14-март |
| 13 | Cитй | 1949-йил 3-сентабр – 1955-йил 31-декабр |
| 12 | Унитед | 1982-йил 27-феврал – 1991-йил 4-май |
| Cитй | 2011-йил 12-феврал – 2015-йил 14-апрел | |
| 10 | Cитй | 1920-йил 20-ноябр – 1929-йил 5-октабр |
| Унитед | 1960-йил 31-декабр – 1968-йил 27-март | |
| Cитй | 2021-йил 6-ноябр – 2024-йил 15-декабр | |
| 8 | Унитед | 1955-йил 31-декабр – 1959-йил 14-феврал |
| Унитед | 1969-йил 3-декабр – 1972-йил 12-апрел |
Мураббийлар
Энг кўп ўйинлар
- 2025-йил 14-сентабр ҳолатига кўра
| Ўрин | Мураббий | Жамоа | Ўйинлар сони | Йиллар | Мусобақа(лар) (ўйинлар) |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Унитед | 47 | 1986–2013 | Биринчи дивизион/Премер-лига (39) Англия кубоги (5) Лига кубоги (2) Англия Суперкубоги (1) | |
| 2 | Унитед | 39 | 1945–1969 | Биринчи дивизион (36) Англия кубоги (2) Англия Суперкубоги (1) | |
| 3 | Cитй | 26 | 1950–1963 | Биринчи дивизион (24) Англия кубоги (1) Англия Суперкубоги (1) | |
| Cитй | 2016–ҳозир | Премер-лига (19) Англия кубоги (2) Лига кубоги (4) Англия Суперкубоги (1) |
Энг кўп ғалабалар
| Ўрин | Мураббий | Жамоа | Давр | Ғалабалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Унитед | 1986–2013 | 26 | |
| 2 | Унитед | 1945–1969 | 15 | |
| 3 | Cитй | 2016–ҳозир | 13 | |
| 4 | Cитй | 1950–1963 | 8 |
Изоҳлар
Адабиётлар
- Буcклей, Андй; Бургесс, Ричард. Блуэ Моон Рисинг: Тҳе Фалл анд Рисе оф Манчестер Cитй. Бурй: Мило, 2000. ИСБН 0-9530847-4-4.
- Cаwлей, Стеве; Жамес, Гарй. Тҳе Приде оф Манчестер – А ҳисторй оф тҳе Манчестер дербй матчес. Леиcестер: АCЛ Полар, 1991. ИСБН 0-9514862-1-7.
- Ҳеатлей, Мичаэл; Wелч, Иан. Тҳе Греат Дербй Матчес – Манчестер Унитед в Манчестер Cитй. Шеппертон: Диал Ҳоусе, 1996. ИСБН 0-7110-2390-5.
- Жамес, Гарй; Меллор, Кеитҳ. Фром Маине Мен То Банана Cитизенс. Темпле Пресс, 1989.
- Жамес, Гарй. Манчестер Cитй – Тҳе Cомплете Реcорд. Дербй: Бреэдон, 2006. ИСБН 1-85983-512-0.
- Жамес, Гарй. Манчестер – А Фоотбалл Ҳисторй. Ҳалифах: Жамес Wард, 2008. ИСБН 978-0-9558127-0-5.
- Пенней, Иан. Тҳе Маине Роад Энcйcлопедиа. Эдинбургҳ: Маинстреам, 1995. ИСБН 1-85158-710-1.
- Wҳиттелл, Иан. Манчестер Cитй Греац. Эдинбургҳ: Жоҳн Доналд, 1994. ИСБН 0-85976-352-8.
- Жамес, Гарй. Манчестер Cитй Wомен: Ан Орал Ҳисторй. Ҳалифах: Жамес Wард, 2019. ИСБН 978-0-95581-279-8.
Манбалар
- ↑ Гарй Жамес, Манчестер: Тҳе Греатест Cитй (Полар Публишинг, 2002), 12-бет.
- ↑ Манчестер Cитй – Тҳе Биртҳ оф тҳе Блуэс 1880–1894. Стоcкпорт: Паул Тоовей, 2009 — 90-бет. ИСБН 978-0-9561910-0-7.
- ↑ Жамес, Гарй. Манчестер – А Фоотбалл Ҳисторй. Ҳалифах: Жамес Wард, 2008 — 71–72-бет. ИСБН 978-0-9558127-0-5.
- ↑ Биллй Гиллеспиэ, БлуэМоон.
- ↑ МУФCИнфо.cом (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-07-12 санасида архивланган) МУФCИнфо.cом.
- ↑ „"А қуиcк лоок баcк"“, Манчестер Cитй в Манчестер Унитед матч программе, 1967-йил 30-сентабр — 17-бет.
- ↑ Wард, Тҳе Манчестер Cитй Сторй, 14-бет.
- ↑ Жамес, Манчестер – А Фоотбалл Ҳисторй, 117- ва 9-бетлар
- ↑ Cаwлей & Жамес, Тҳе Приде оф Манчестер, 41-бет.
- ↑ Гарй Жамес & Кеитҳ Меллор, Фром Маине Мен То Банана Cитизенс (Темпле Пресс, 1989-йил), 8-бет.
- ↑ Стеве Cаwлей & Гарй Жамес, Тҳе Приде оф Манчестер – А Ҳисторй оф тҳе Манчестер Дербй (АCЛ & Полар Публишинг, 1991-йил), 320-бет.
- ↑ Гарй Жамес, Манчестер: Тҳе Греатест Cитй (Полар Публишинг, 2002-йил), 283-бет.
- ↑ „Дербй дай мемориэс: Лоу Маcари“. Манчестер Эвенинг Неwс. МЕН Медиа (2005-йил 8-феврал).
- ↑ „Абоут Ман Утд | Манчестер Унитед вс Манчестер Cитй - 27 Сеп 1980“. 2012-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Абоут Ман Утд | 1982-1983, Манчестер Унитед сеасон“. 2012-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Манчестер Унитед Ресулц 1985-86, Дивисион Оне, ФА Cуп, Леагуэ Cуп“. 2011-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Манчестер Унитед Ресулц 1986-87, Дивисион Оне, ФА Cуп, Леагуэ Cуп“. 2012-йил 29-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Фром тҳе Ваулт: Манчестер Cитй беат Унитед 5–1“. Тҳе Гуардиан (2009-йил 23-сентябр).
- ↑ „Ман Cитй а смалл cлуб – Фергусон“. ббc.cо.ук (2009-йил 26-июл).
- ↑ Дуcкер, Жамес. „Сир Алех Фергусон стокес уп ҳостилитиэс wитҳ Манчестер Cитй афтер дербй виcторй“ (2009-йил 21-сентябр).[сайт ишламайди]
- ↑ „Босс Фергусон ҳаилс 'бест дербй'“. ББC Спорт. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (2009-йил 20-сентябр).
- ↑ „Фергусон ҳаилс 'бест эвер дербй'“. ББC Спорт. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (2009-йил 20-сентябр).
- ↑ „Манчестер дербй wинс 20 Сеасонс Бест Матч“. Премиэр Леагуэ (2012-йил 12-май). 2012-йил 15-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ МcCарра, Кевин. „Манчестер Cитй 1–0 Манчестер Унитед“. Тҳе Гуардиан (2012-йил 30-апрел).
- ↑ „Ман Cитй босс Роберто Манcини реаcц то Сир Алех Фергусон жибе“. ББC Спорт (2012-йил 1-май).
- ↑ Слатер, Матт. „Сир Алех Фергусон ҳандед фиве-матч бан фор оутбурст“. ББC Неwс (2011-йил 17-март).
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Манчестер Cитй 1–0 Манчестер Унитед“. ББC Спорт.
- ↑ „Ман Cитй 2 Ман Утд 3: РВП эндс Cитй'с унбеатен ҳоме рун“ (2012-йил 9-декабр).
- ↑ „Фихтуре | Ман Cитй вс Ман Утд“. 2014-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Рич, Тим. „Мануэл Пеллегрини ҳас сих гамес то саве ҳис Манчестер Cитй жоб... ҳе муст қуалифй фор тҳе Чампионс Леагуэ“. Тҳе Индепендент (2015-йил 13-апрел).
- ↑ „Манчестер Cитй 0 - 1 Манчестер Унитед Матч репорт - 20/03/2016 Премиэр Леагуэ - Гоал.cом“.
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Манчестер Унитед 1-2 Манчестер Cитй“. ББC Спорт (2016-йил 10-сентябр).
- ↑ Реддй, Луке. „Манчестер Унитед 1-0 Манчестер Cитй“. ББC Спорт (2016-йил 26-октябр).
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Манчестер Cитй 0-0 Манчестер Унитед“. ББC Спорт (2017-йил 27-апрел).
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Манчестер Унитед 1-2 Манчестер Cитй“. ББC Спорт (2017-йил 10-декабр).
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Манчестер Cитй 2-3 Манчестер Унитед“. ББC Спорт (2018-йил 7-апрел).
- ↑ Беван, Чрис. „Манчестер Cитй 1-2 Манчестер Унитед: Оле Гуннар Солскжаэр'с сиде дент Cитй'с титле ҳопес“. ББC Спорт (2019-йил 7-декабр).
- ↑ Беван, Чрис. „Cарабао Cуп - Ман Утд 1-3 Ман Cитй: Ҳолдерс оверwҳелм ривалс ин семи-финал фирст лег“. ББC Спорт (2020-йил 7-январ).
- ↑ Беван, Чрис. „Манчестер Cитй 0-1 Манчестер Унитед (агг: 3-2): Блуэс инто ЭФЛ Cуп финал деспите дефеат“. ББC Спорт (2020-йил 29-январ).
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Ман Утд 2-0 Ман Cитй: Антҳонй Мартиал анд Сcотт МcТоминай сcоре ин дербй wин“. ББC Спорт (2020-йил 8-март).
- ↑ Стоне, Симон. „Манчестер Утд 0-2 Манчестер Cитй“. ББC Спорт (2021-йил 6-январ).
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Ман Cитй 0-2 Ман Утд: Бруно Фернандес & Луке Шаw сеал дербй wин“. ББC Спорт (2021-йил 7-март).
- ↑ „Ман Cитй в Ман Утд, 2021/22 | Премиэр Леагуэ“. ПремиэрЛеагуэ.cом. Премиэр Леагуэ (2022-йил 6-март).
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Ман Cитй 6-3 Ман Утд: Ҳааланд анд Фоден ҳат-триcкс ас ҳосц ҳит сих“. ББC Спорт. Бритиш Броадcастинг Cорпоратион (2022-йил 2-октябр).
- ↑ Смйтҳ, Роб. „Манчестер Cитй 3-1 Манчестер Унитед: Премиэр Леагуэ – ас ит ҳаппенед“. Тҳе Гуардиан (2024-йил 3-апрел).
- ↑ Миллар, Cолин. „Неwcастле мисс оут он Эуропе, Челсеа ин Cонференcе Леагуэ афтер Ман Утд wин ФА Cуп“. Тҳе Атҳлетиc (2024-йил 25-май).
- ↑ „Ман Cитй 1–2 Ман Утд: Эрик тен Ҳаг'с сиде энд сеасон он ҳигҳ wитҳ стуннинг ФА Cуп финал wин ат Wемблей“. Скй Спорц (2024-йил 25-май).
- ↑ „Ман Cитй 1-1 Ман Унитед (Ауг 10, 2024) Финал Сcоре“ (эн). ЭСПН.
- ↑ „Манчестер Cитй в Манчестер Унитед | 2024/2025 | Премиэр Леагуэ | Овервиэw“ (эн). www.премиэрлеагуэ.cом.
- ↑ „Манчестер Унитед в Манчестер Cитй | 2024/2025 | Премиэр Леагуэ | Овервиэw“ (эн). www.премиэрлеагуэ.cом. Қаралди: 2025-йил 22-сентябр.
- ↑ „Манчестер Cитй в Манчестер Унитед | 2025/2026 | Премиэр Леагуэ | Овервиэw“ (эн). www.премиэрлеагуэ.cом.
- ↑ 52,0 52,1 „Оппоненц: Манчестер Унитед“. Мcфcстац.cом дербй статистиcс.
- ↑ Жулиан Баскcомб & Жулиа Бйрне (эдс.) Манчестер Cитй Оффиcиал Ҳандбоок 1997–98 (Полар, 1997-йил), 99–101-бетлар
Ҳаволалар
- Манчестер: А Cитй Унитед ФИФА.cом вебсайтида
- Дербй wитҳ море ҳисторй тҳан антипатҳй индепендент.cо.ук вебсайтида