Мандалай, Мандале — Мянманинг марказий қисмидаги шаҳар.

Мандалай Ҳилл

Мандалай вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 5,8 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Иравади дарёси бўйидаги йирик порт. Ип газлама, ёғмой, тахта тилиш саноати, тай-ёр қисмлардан автомобил йиғиш корхоналари, кема таъмирлаш ва темир йўл устахоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Қўлда шойи тўқилади, ёғоч ва тошдан ўймакорлик, кулолчилик буюмлари тайёрланади. Ун-т, институтлар, кутубхоналар бор. Мянма кино саноати маркази. Мамлакатнинг маданий ва линий маркази. Будда динидагилар зиёратгоҳ жойи. Шаҳарга 1857-йилда асос солинган (расмий номи пали тилида — Яданабон — "қимматбаҳо тошлар уюми" деган маънони англатади). 1857—85 йиллар мянмаликларнинг мустақил Конбаун давлатининг пойтахти бўлган[1].

Фотогалерея


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил