Мандали (арабча: مندلي‎‎, курдча: مەندەلی, романизация: Менделî, Мандали) Бағдод ва Эрбил ўртасидаги баҳсли ҳудудлардан бири ва маъмурий жиҳатдан Дияла муҳофазотига тегишли. Дияла муҳофазоти маркази Бақуба шаҳридан 93 км узоқликда жойлашган. Туманда араблар, курдлар ва туркманлар аралаш истиқомат қилади.

Мандали
Туман
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Дияла муҳофазоти
Аҳолиси
 (2019)
47,796[1]
Вақт минтақаси УТCАСТ +3

Мандали шимолдан Ханақин тумани билан, шарқдан Эрон, ғарбдан Баладруз тумани маркази Қозония билан чегарадош.

1987-йилда Баладруз ва Қозония туманлари Мандали туманига қарашли бўлган. Кейинроқ Баладруз алоҳида туманга, Мандали эса Баладруз тумани таркибидаги туманга айлантирилган[2].

Тарихи

Мандали туманида 1970-йилларнинг охири ва 1980-йилларнинг бошларида Баъас режимининг кенг кўламли кўчириш кампаниясига дучор бўлган, Ироқ фуқаролиги ва мулкларидан маҳрум қилинган Фейли курдларининг аксарияти истиқомат қилган.

Фейли курдлар 1970 ва 1975-йилларда собиқ президент Аҳмад Ҳасан ал-Бакр, 1980-йилда эса Саддам Ҳусайн режими даврида депортация, кўчирилиш, ҳибсга олиш ва қотилликларга дучор бўлган.

Тарихчиларнинг фикрича, кўчиришга уларнинг диний ва этник мансублиги, шунингдек, мухторият ва мустақиллик учун кураши сабаб бўлган.

2010-йилда Олий жиноят суди Фейли курдларнинг кўчирилиши, йўқолиб қолиши ва ҳуқуқларининг топталиши жиноятлари бўйича ўз ҳукмини чиқарди ва жараённи геноцид деб топди.

Ўша йилнинг 8-декабрида Ироқ ҳукумати Фейли курдларини таъқиб этишнинг салбий оқибатларини бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шундан сўнг 2010-йил 1-августдаги парламент қарори билан Фейли курдларининг мажбурий кўчирилиши ва ғойиб бўлгани геноцид деб эълон қилинди. геноцид жинояти сифатида[3].

Манбалар

  1. ↑ „Курдс пуш фор Мандали Маёр оффиcе“. www.киркукноw.cом. Қаралди: 2019-йил 28-декабр.
  2. ↑ „Мандали турнед инто дистриcт агаин“ (эн). Киркукноw. Қаралди: 2024-йил 3-январ.
  3. ↑ „Мандали дистриcт ре-эстаблишед ин Дияла говернорате“ (эн). Шафақ Неwс. 2024-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-январ.