Нелсон Холилала Мандела

Мандела эффекти (инглизча: Мандела эффеcт) — бу реал фактларга зид бўлган бир нечта одамларнинг хотиралари тасодифидан иборат. Бу нотўғри коллектив хотира билан боғлиқ ҳодиса[1].

Психологлар Мандела эффектини баъзида одам бирон бир воқеа, ҳодисани эслаганда, уни онгида ўзгартириши ёки воқеани бошидан нотўғри қабул қилиши билан изоҳлашади. Олимлар Мандела эффектини конфабуляция ҳодисаси билан изоҳлайдилар. Психологияда конфабулясия хотира бўшлиқларини тўлдириш ёки тафсилотларни қўшишни англатади. Образли айцак, инсон хотираси бу ёзиб олувчи видеокамера эмас балки таҳрирлаш мумкин бўлган wикипедиа саҳифасидир.

Келиб чиқиши

2013-йилда Интернетда кўп сонли одамлар бирданига сиёсий ва давлат арбоби Нелсон Манделанинг ўлимини муҳокама қила бошладилар. Одамлар сиёсатчи 1980-йилларда қамоқда вафот этганига ишонч ҳосил қилишган. Бундан ташқари, улар ҳатто Нелсон Манделанинг ўлими ҳақидаги хабарларни ҳам эслашган. Аслида эса сиёсатчи 1990-йилда қамоқдан чиққан ва 2013-йилда вафот этган. Мазкур сохта коллектив хотирани, шунингдек, бошқа мисолларни тушунтириш учун Фиона Брум „Мандела эффекти“ атамасини киритди[2]. Фиона Брумнинг ўзи Мандела эффекти инсоннинг муқобил реалликка ўтиши натижасида намоён бўлишини таъкидлайди[3].

Мандела эффектига бўлган қизиқиш, биринчи навбатда, Интернетда маълумотларнинг тарқалиши туфайли ортди[4]. Бугунги кунга қадар сиёсатда, тарихда, санъатда, оммавий маданиятда Мандела эффекти кузатилган мисоллар мавжуд .

Мандела эффектининг намоён бўлишига мисоллардан бири Аум Шинрикё сектаси раҳбари Шоко Асахаранинг ўлими билан боғлиқ. Унинг тарафдорларидан бир қисми лидер камерада ўз жонига қасд қилганига амин, бошқалари эса уни отиб ўлдирган деб даъво қилишади. Ҳақиқатда эса секта раҳбари 2018-йил 6-июлда Японияда осиб ўлдирилган эди[5].

Мутахассислар фикри

Клиник ва суд психологи Жон Пол Гаррисон оммавий маданиятда Мандела эффектининг ишлашини таъкидлайди: „Мен янгиликларни ўқиганимизда баъзи хотиралар ўз-ўзидан пайдо бўлади деб ўйлайман. Шунингдек, бизга маълум бир маълумотни қабул қилганимизда, биз доимо унга эга бўлгандек туюлиши мумкин. Шунга қарамай, Мандела эффекти хотирамизнинг номукаммаллигидан иккинчи ўринда туради[6]“.

Эффектни математик усуллар билан таҳлил қилишга ҳаракат қилинган.

Эффектнинг намоён бўлиши

Жамиятга таъсири

Мандела эффекти натижасида келиб чиқадиган дезинформация, агар у кўп сонли одамлар томонидан қўллаб-қувватланса ва тарқалса, шубҳасиз ҳақиқат сифатида қабул қилиниши мумкин. Шу тарзда, бир кишининг сохта хотиралари бошқа одамларнинг хотираларига таъсир қилади ҳамда улар худди шундай тарзда фактларни эслаб қолишади. Бу бутун жамиятда бирор ҳодисани нотўғри идрок этишга олиб келиши мумкин[7].

Дезинформациянинг жамоатчиликка сиёсий таъсир қилишдан тортиб, жамиятга умуман таъсир қилмайдиган кичик кўринишларга қадар таъсир қилишига жуда кўп мисоллар мавжуд.

Сиёсатга таъсири

Мандела эффекти сиёсий воқеалар ривожига таъсир қилган деб ҳисобланади. Одамлар онгида мустаҳкамланган сохта хотираларга таянган ҳолда улар асосида танловлар қилганлар[8]. Сайлов ёки референдумда овоз беришда сайловчилар ўз тажрибасига таянади, яъни ёлғон хотиралар уларнинг қарорига таъсир қилиши мумкин. Шу муносабат билан, сохта янгиликлар феномени кенг тарқалган бўлиб, бу номзод ҳақида оммавий нотўғри тушунчанинг шаклланишига ёрдам беради[9].

Танқид

Н. Дагнолл ва К. Дринкуотер сохта хотира Мандела эффекти билан боғлиқ эмас деб ҳисоблашади. Улар жамоавий сохта хотираларни одамларнинг идрок этиш қийин бўлган маълумотлар юкини енгиллаштириш истаги ва ҳақиқий воқеаларни хаёлий воқеалардан фарқлай олмасликлари билан изоҳлайдилар[10].

Бунга мисол қилиб америкалик когнитив психолог Элизабет Лофтус ва психолог Жим Коаннинг „Маллда йўқолган“ экспериментини келтириш мумкин. Коан оиласига болалигидан тўртта воқеани айтиб беради, улардан бири Коаннинг укаси савдо марказида адашиб қолгани ҳақидаги бутунлай хаёлий воқеа эди. Коаннинг укаси мавжуд бўлмаган воқеага ишонди ҳамда ҳатто бир нечта тафсилотларни қўшиб қўяди[11].

  • Мандела эффекти — 2019-йилда чиқарилган Америка илмий-фантастик бадиий филми бўлиб, Мандела эффектининг намоён бўлишини „матрицадаги носозлик“ сифатида тушунтиради.

Манбалар

  1. ↑ „Wҳат Доэс Мандела Эффеcт Меан? | Сланг бй Диcтионарй.cом“ (эн). Эверйтҳинг Афтер З бй Диcтионарй.cом. Қаралди: 2019-йил 28-октябр.
  2. ↑ „Тwо cогнитиве псйчологисц эхплаин тҳе мйстерй оф тҳе 'Мандела эффеcт'“ (эн). Тҳе Индепендент (2018-йил 14-феврал). Қаралди: 2019-йил 29-октябр.
  3. ↑ „Мандела Эффеcт“ (эн). Мандела Эффеcт. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Эффект Манделы в играх и интернете“ (ру). ПлайГроунд.ру. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  5. ↑ „Эффект Манделы: что это, возможные объяснения и примеры | Башня континуума“ (ру). Қаралди: 2019-йил 28-октябр.
  6. ↑ Cапитал Оне Cонтрибутор. „Тҳе Мандела Эффеcт -- Бад Мемориэс Ор Ан Алтернате Универсе?“ (эн). Форбес. Қаралди: 2019-йил 28-октябр.
  7. ↑ „Алл иллустратионс оф тҳе “Мандела эффеcт"“. Тҳе Неw Ёрк Тимес.
  8. ↑ „Факе неwс ласт фор лонгер тҳан ёу реалисе, май беcоме а парт оф мемориэс“. Тҳе Эcономиc Тимес (2019-йил 22-август). 2020-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-октябр.
  9. ↑ „Факе Неwс Cан Леад то Фалсе Мемориэс“ (эн). Ассоcиатион фор Псйчологиcал Сcиэнcе - АПС. Қаралди: 2019-йил 28-октябр.
  10. ↑ Кен Дринкwатер, Неил Дагналл. „Тҳе 'Мандела Эффеcт' анд ҳоw ёур минд ис плайинг триcкс он ёу“ (эн). Тҳе Cонверсатион. Қаралди: 2019-йил 28-октябр.
  11. ↑ Франcесcо Тортора. „Ви сиэдересте ин меззо а ун группо ди мотоcиcлисти? 28 моди пер смасчераре и прегиудизи“ (ит). Cорриэре делла Сера (2017-йил 12-январ). Қаралди: 2019-йил 28-октябр.

Манба хатоси: <реф> таг дефинед ин <референcес> ҳас но наме аттрибуте.

Манба хатоси: <реф> таг дефинед ин <референcес> ҳас но наме аттрибуте.