Манди анъанавий араб таоми бўлиб, у Саудия Арабистонининг Асир, Жизан ҳудудлари, Ямандаги Ҳазрамавт, Шабва каби жанубий Арабистон ҳудудларида кенг тарқалган.

Товуқли манди

У Арабистон ярим оролида ва Иордания, Миср, Сурия, Фаластинда, умуман Форс ко'рфазидаги араб мамлакатларида тарқалган. Мандининг таркиби шундан иборатки, гўшт иссиқ ҳароратда пиширилиб, ёғи гўштга ва тагидаги гуручга томизилади. Пишириш бошланишидан бироз вақт олдин зираворланади, сўнг ер остига қурилган тандирда қўйилади. Кейин айтилгандек тандирнинг тепасига осилиб, қопқоғи тупроқ билан қопланиб, 3-4 соатга қолдирилади. Шу тариқа, ёг юқори қисмидаги гўштга томизилади ва у пастга қараб гуруч устига оқади. Бу усул қийин ва узоқ вақт талаб қиладиганлиги сабаб, осонлик билан топилмайдиган гўшт турини талаб қилади. Ундаги ёғ туфайли одамлар мандига тортиқ қилишнинг кўплаб ривожланган усулларини ўйлаб топганлар. Шунинг учун у бир бутун гўштдан эмас, балки энг кўп тўғралган гўштдан тайёрланади ва ҳажми-ҳарорати кичикроқ бўлган печларда, гуруч билан пиширилади. Эҳтимол, мандининг энг машҳур тури бу шаурма.

Манди тайёрлаш усули

Товуқли манди

Уни тайёрлашда, аввал, бочка ичида ўтин ёқилади ва у чўғга айланганда гўштни бочка ичига солиб (чўғ устида, албатта, металл сават ё тунука фолга билан) қўйилади. Бочкани қопқоғи билан ёпиб, қум ёки тупроқ қопқоқнинг устига қўйилади. Овқат юқори оловда пиширилади. Оловнинг алангаланиши ва овқатнинг ёнишидан сақлаш учун ҳаво киришига йўл қўймаслик керак.

Озуқавий қиймати

Шаҳийя (иштаҳа) веб-сайтига кўра, товуқли манди таоми (тахминан 300 г) қуйидаги озуқавий маълумотларни ўз ичига олади:

  • Калория: 471
  • Ёг': 7
  • Тўйинган ёг'лар: 2
  • Холестерин: 92
  • Углеводлар: 65
  • Протеинлар: 34

Тегишли мавзулар

  • Зарб (Жанубий Шомдаги миллий таом)
  • Ҳаниз (Жанубий Арабистон миллий таоми)

Манба