Мане Ваняйи Тандилян (арманча: Մանե Վանյայի Թանդիլյան; 1978-йил 3-апрелда туғилган) – арман тарихчиси ва сиёсатчиси. Арманистон Миллий Ассамблеяси аъзоси. 2018-йил 12-майдан 14-ноябргача Арманистон Республикасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича вазири лавозимида ишлаган собиқ ҳукумат аъзоси.

Мане Тандилян
Մանե Թանդիլյան
Арцах Республикасининг Меҳнат, ижтимоий ва ий-жой масалалари бўйича вазири[1]
Мансаб даври
2020-йил 2-декабр – 2021-йил август
Президент Арайик Ҳарутюнян
Меҳнат, ижтимоий ва уй-жой масалалари бўйича вазири
Мансаб даври
2018-йил 12-май – 2018-йил 14-ноябр
Ўтмишдоши Артем Асатрян
Вориси Заруҳи Батоян
Арманистон Миллий Ассамблеяси аъзоси
Мансаб даври
2017-йил 2-апрел – 2018-йил 12-май
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1978-йил 3-апрел
Алаверди, Арманистон ССР, Совет Иттифоқи
Сиёсий партияси Ойдин Арманистон
Болалари 2
Алма матер Арманистон давлат педагогика университети
Арманистондаги Америка университети

Биографияси

Тандилян 1978-йил 3-апрелда Алаверди шаҳрида дунёга келган. 1999-йилда Арманистон Давлат Педагогика университетининг тарих факултетини тамомлаган. Орадан уч йил ўтиб, Арманистондаги Америка университетининг бизнес йўналишини тугатган ва бизнес бошқаруви бўйича магистр даражасини олган[2]. 2005-йилда Халқаро Европа Ҳаракати Арманистон кенгашини ташкил этган ва унга раҳбарлик қилган. Турмуш қурган, икки нафар фарзанди бор.

Сиёсий фаолияти

Тандилян 2015-йил 15-декабрдан бошлаб Ойдин Арманистон партияси аъзоси ҳисобланади. 2017-йил 22-декабрда эса партия Кенгаши котиби лавозимига сайланган[3].

2017-йилги парламент сайловларида „Чиқиш йўли“ иттифоқи номидан Арманистон Миллий Ассамблеясининг 6-чақириқ депутати этиб сайланган[4].

2018-йил 11-май куни, „Замрунг инқилоби“дан сўнг, Тандилян Арманистон Республикасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича вазири лавозимига тайинланган[5]. 2018-йил 12-июн куни ҳукумат томонидан мажбурий жамғарма пенсия тизимини жорий этиш қарорига қарши чиққан ва истеъфога чиқишини эълон қилган[6]. Бироқ 21-июн куни Бош вазир Никол Пашинян унинг истеъфосини қабул қилмаган ва Тандилян ўз лавозимида ишлашни давом эттирган[7][8][9].

2018-йил 14-ноябрда Тандилян 9-декабрда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари парламент сайловларида иштирок этиш мақсадида Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазири лавозимидан истеъфога чиққан. Сайловда иштирок этиб, яна Миллий Ассамблея депутатлигига сайланган[10].

Ҳозирда Мане Тандилян Cоунтрй оф Ливинг партиясига раҳбарлик қилади.

Манбалар

  1. ↑ Мане Тандилян намед Министер оф Лабор, Соcиал анд Ҳоусинг Аффаирс оф Арцакҳ
  2. ↑ „Мане Тандилян“. Бригҳт Армениа. Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
  3. ↑ „Ойдин Арманистон партияси“ (ҳй) (2015-йил 22-декабр). Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
  4. ↑ „Мане Тандилян “Ойдин Арманистон” партияси Кенгаши котиби этиб сайланган (арман тилида).“ (ҳй) (2018-йил 12-июн). Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
  5. ↑ „Мане Тандилян аппоинтед ас Министер оф Лабор анд Соcиал Аффаир“ (2018-йил 12-май). Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
  6. ↑ „Мане Тандилян Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича вазир лавозимига тайинланди.“ (ҳй) (2018-йил 12-июн). Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
  7. ↑ „Армениа'с Министер оф Лабор анд Соcиал Аффаирс Ресигнс амид Мандаторй Пенсион Сйстем Cонтроверсй“. Армениан Wеэклй (2018-йил 12-июн). Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
  8. ↑ „Мане Тандилян то cонтинуэ сервинг ас министер оф лабор анд соcиал аффаирс деспите ресигнатион“ (2018-йил 21-июн). Қаралди: 2019-йил 12-декабр.
  9. ↑ „Мане Тандилян исте’фосига қарамай, Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазири лавозимида ишлашни давом эттиради.“ (ҳй) (2018-йил 21-июн). Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
  10. ↑ „Армениан Министер оф Лабор анд Соcиал Аффаирс Ресигнс“. Ҳетқ Онлине (2018-йил 14-ноябр). Қаралди: 2019-йил 13-декабр.