Manfiy temperatura
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Манфий температура - ўзгармас умумлашган координата ф. да ичкин энергия Е ўзгаришига қараб энтропия С ўзгариши манфий ("^ЗТ/ < 0 бўлган тизим температураси. Манфий температура тушунчаси термодинамиканинг асосий тенгламаси, статистик физика ва квант механика қонуниятларидан келиб чиқади. Манфий температурали тизимни 1951-йилда америкалик физиклар Е. Парселл ва Р. Паунд кузатганлар. Агар кристалл кучли магнит майдонга жойлаштирилса, ядро спинлари қисман майдон йўналиши бўйича йўналтирилади. Бунда температура ортиши билан йўналтирилиш кучеизланади ва етарли даражада юқори температура (Т—>+°°) да кучли майдон булсада, йўналтирилиш йўқолади ва тизим чегараланган катта энергия захирасига эга бўлади. Чегараланган энергия қийматидан каттароқ энергияни тизимга киритиш давом эттирилса, ҳамма ядро спинлар йўналиши майдон йўналишига қарама-қарши бўлган ҳолат юзага келади. Бу ҳолат Манфий температурали бўлади. Манфий температурали тизим сунъий ҳолда олинади. Мутлақ нол температурага эришиш мумкин эмаслигига асосланиб, температура шкаласини қуйидаги схема бўйича ифодалаш мумкин: +0К, +1, +2, ..., ->, - ~, ..., -2, -1К. Бу ерда мил транинг ортиш йўналишини кўрсатади. Жисм Т=+0К да ўта совуқ, Т=—0К да ўта иссиқ бўлади. Манфий температура тушунчаси радиофизикада куп учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |