Манғит (Манғитон) — Бухоро вилояти, Бухоро тумани Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиг’ини ҳудудидаги аҳоли пукти номи[1].

Манғит атамаси этнотопонимдир. Мазкур этнотопоним аслида манғит этноними топонимизацияси асосида юзага келган. Манғит ўзбек халқи таркибидаги энг қадимий, йирик қабила. Унинг қораманғит, оқманғит, чолманғит, бойғундаманғит, тўқманғит, ўникки, чаламанғит каби бўлимлари, темирхўжа, эсабой, эсат, гувалак, кўса, тоз, қорабайир, бақирчи, човқай, кулатамғали, манғитқозоқ, галаботир, бешкал, чобакчак, уз, уволай каби уруғ тармоқлари бўлганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Манғит — туркий, мўғул, тунгус-манжур тилларига, яъни уларнинг ўтмишдаги олтой боботилига тегишли сўз. Мўғулча шакли- „мянгад“, яъни минглар демакдир. Бухоро амирлигини ҳам 1956—1920-йилларда манғитлар сулоласи бошқарган. Ушбу этноним Ўзбекистоннинг қарийиб барча туманларида учрайди. Манғит атамаси қишлоқ, овул, гузар, шаҳар, туманнинг атоқли номи, яъни топоним сифатида қўлланади. Ғиждувон туманидаги қишлоқ номи шу этнотопоним билан аталган. Мазкур этноним топоним сифатида бир қанча сўзлар билан бирга қўлланади: Манғитгузар (Ғузор тумани), Манғиттўп (Қамаши тумани), Манғитобод (Ургут тумани), Манғиттепа (Иштихон тумани), Оқманғит (Пастдарғом, Ургут туманлари). Шунингдек, Хўжаобод, Жондор, Бувайда, Данғара туманларида манғит этноними топоним сифатида қўлланади. Гурлан, Ҳазорасп туманларида Маънғицолма, Манғитёп (аслида Манғитёп бўлиб, „ёб“ сўзи Хоразм шевасида „ариқ“ маъносини англатади, яъни „манғитларнинг ариғи“) каби қишлоқлар ҳам мавжуд. Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикасида Маънғит тумани ҳам мавжуд. Бухоро тумани Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли пукти номи Манғит ёки Манғитон шаклида учрайди</реф>.Ўтмишда шу касб билан шуғулланган аҳолининг яшаш манзили[2].

Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ, Ҳайитов Ш, Содиқов Ф. Бухоро туман тарихи (қисқача ма’лумотнома). Тошкент: Тафаккур, 2015 — 52-бет. 
  2. ↑ Адизова Н. Бухоро тумани топонимлари. Тошкент: Навро’з, 2020 — 126-бет.