Mangʻlay
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Манғлай, манқлай (мўғулча — пешона) — темурийлар даври тарихига оид форсий адабиётда ҳамда чиғатой адабий тили манбаларида қўшиннинг илғор қисми, яъни авангард. Ҳарбий сафар ёки жанг майдонида тузилган жанговар тартиб — ясолга биноан, М.дан бир неча чақирим олдинда айғоқчилик билан машғул бўлган қоровул ҳаракат қилган. М.нинг ўнг ва чап тарафидан ўнг қўл — баранғар ҳамда сўл қўл — жуванғарнкнт илғорлари жой олган. М. ортидан баранғар ва жуванғарнинг қолган 2 бўлаги, яъни чапо-вул ва шақавул пешма-пеш келган. Буларнинг ўртасида жангнинг аксар ҳолларда такдирини ҳал қилувчи асосий кучлар — қўл (ғўл) саф тортиб турган.
М. бошқа қисмларга нисбатан олдинда юрган ва душман сафларини ёриб ўтиш вазифасини ўтаган. Шу боис М.га истеъдодли саркардалар ёки ҳарбий салоҳиятга эга шаҳзодалар қўмондонлик қилган. М., асосан, кўпдан-кўп жангу жадалларда суяги қотган, тажрибали жангчилардан тузилган.
Ад:. Иванин М. И., О военном искусстве и завоеваниях монголотатар и Среднеазиацких народов при Чингиз-хане и Тамерлане, СПб., 1875; Низомиддин Шоми й , Зафарнома, Т., 1996; Дадабоев Ҳ., Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати, Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |