Mangazeya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мангазея – Ғарбий Сибирнинг шим.-ғарбида, Таз дарёси бўйида жойлашган қад. рус шаҳри (ХВИИ аср). Номи – мангазея ёхуд молканзея деган ненец қабиласи жойлашган ер номидан олинган. ХВИИ аср бошида М. русларни Шимолий Сибир, Енисей ва Лена дарёлари ҳавзаларини эгаллашларида таянч пункти бўлиб хизмат қилган. ХВИИ асрнинг 20-йиллари бошида унда 2 минг аҳоли яшаган. Ғарбий Европа савдо компанияларининг мўйнага бой раёнларга кириш йўлини тўсиш мақсадида 1619-йил М. орқали сузиш тақикданган. М. аҳолиси не-нецлар ва бошқа билан айирбошлаш савдосини юритган, сувсар, балиқчилик, чорвачилик, кемасозлик, ҳунармандчилик билан шуғулланган. Рус савдогарлари ҳам мўйна олиб кетишган. ХВИИ аср ўрталарида Енисей ҳавзасининг шим. қисмида мўйнали ҳайвонлар қирилган. Натижада М.нинг.иқтисодий аҳамияти пасая борган. Маркази Енисейдаги Турухан манзилига кўчирилган. 1672-йил бу ерда Янги М. (ҳозирги Красноярск таркибидаги раён маркази) шаҳри қад. кўтарган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |