Мангостан

Мангостан, мангустан (Гарcиниа мангостана) — далачойдошлар оиласига мансуб икки уйли паст бўйли дарахт. Барги қалин, яхлит, тўқ яшил. Гули якка ёки тўп-тўп, гулбарги қалин, пушти. Ватани — Малакка ва Малай архипелаги. Осиё тропикларида меваси учун ўстирилади. Меваси думалоқ (апелсиндек) қизил ёки жигаррангбинафша, хушбўй, мазаси нордонширин, истеъмол қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил