Mangu qorlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мангу қорлар — ер юзасида йил бўйи эримай ётадиган қор ва музлар. Мангу қорлар қатламининг фақат устки қисми қордан иборат, чуқурроқдаги қатламлари эса юқоридагиларининг оғирлик босими натижасида фирн ва музга айланади. Қутбий ўлкаларда Мангу қорлар ҳамма жойда учрайди, иссиқ ва мўътадил иқлимли мамлакатларда эса қор тўла эриб улгурмайдиган тоғларда бўлади. Натижада, қор доимо кўпайиб, музга айлана боради, оғирлик босими таъсирида тоғларнинг қуйи қисмига томон силжийди, у ерда эриб, дарёларга сув беради. Ўрта Осиё тоғларида Мангу қорлар 3000 м дан баланд жойларда учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |