Manifa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Манифа — дунёда энг йирик денгиз ости нефт конларидан бири, Форс қўлтиғи саёзлигида, Манифа шаҳридан шимолда жойлашган. Саудия Арабистонига қарашли ҳудудда. Форс қўлтиғи нефтгазли ҳавзасига мансуб. 1957-йилда очилган, 1964-йилдан нефт олинади. Дастлабки захираси карийб 1,3 млрд. т. Нефт сакловчи қатламлар гумбазсимон кўтарилган. Қуйи бўр ва юқори юра карбонатли ётқизиқлари маҳсулдор. Нефт қатламлари ўртача 2,3 — 2,8 км чуқурликда ётади. Бошланғич қатлам босими 35 МПа. Дастлабки захираси 1216 млн. т. Нефтнинг зичлиги 0,88 г/ см3, қовушқоқлиги 9,8 МПа-с. Таркибида 2,7% олтингугурт бор. Нефт табиий босим остида чиқади ва қувурлар орқали Рас-Таннура порти (Саудия Арабистони)га ҳайдалади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |