Манифест (лотинча: манифестум — чақириқ) — 1) Олий давлат ҳокимиятининг аҳолига қарата тантанали мурожаати. Баъзи ҳолларда қонунчилик нормаларини ўз ичига олади ёки муҳим қонунлар қабул қилиниши ҳақида хабар беради; 2) сиёсий партия, жамоат ташкилоти ва бошқаларнинг ўз дастури, қарашлари, қарорлари ва шарҳи баён қилинган ёзма мурожаатномаси, декларацияси.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил