Manipulyatsiya
Манипуляция — бу ўз манфаати йўлида бошқалардан фойдаланиш, уларни бошқариш орқали уларга таъсир кўрсатиш[1]. Ҳаддан ошиқ манипуляция — бу ахлоқий тамойилларни ҳурмат қилмайдиган, алдайдиган ва бошқаларнинг заифлиги ва ишонувчанлигидан фойдаланадиган найрангчилар, фирибгарлар ва ёлғончиларнинг ҳийласидир[2]. Энг камида манипуляция бошқаларнинг ҳисобидан назорат ўрнатиш, фойда олиш ёки имтиёзларни қўлга киритиш учун ўтказиладиган таъсирдир[1].
Манипуляция оддий таъсир ўтказиш ва ишонтиришдан фарқ қилади. Таъсир ўтказиш одатда зарарсиз деб ҳисобланади, чунки у таъсир ўтказилаётган шахсни таъсирни қабул қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқини ҳурмат қилади ва ортиқча мажбурламайди[3]. Ишонтириш — бу бошқаларни одатда маълум бир мақсад замирида исталган хатти-ҳаракат томон йўналтира олишлик қобилиятидир. Таъсир ўтказиш ва ишонтириш на салбий ва на ижобийдир[4].
Манипуляторларнинг белги-хусусиятлари
Манипуляция учун мотивация ўз-ўзига хизмат қилиш ёки бошқаларга ёрдам бериш ёки фойда келтириш бўлиши мумкин[5]. Анти-ижтимоий манипуляция — бу „бошқаларнинг ҳисобидан ўзининг шахсий мақсадлари ёки манфаатларига етишиш учун фойдаланиш кўникмаларини ишлатишдир“[5], ижтимоий хулқ-атвор эса „бошқа шахс ёки шахслар гуруҳига ёрдам бериш ёки фойда келтириш учун мўлжалланган ихтиёрий ҳаракат“[6].
Ҳиссий манипуляцияни олдиндан айтиб берувчи омилларни тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, ҳиссий манипуляция ортидаги механизмлари жинсга қараб фарқланади:
„Эркаклар учун юқори даражадаги ҳиссий интеллект, ижтимоий маълумотларни қайта ишлаш, билвосита тажовузкорлик ва ўз манфаати йўлидаги когнитив бузилишлар ҳиссий манипуляцияни сезиларли даражада башорат қилган“[7].
„Аёллар учун эса ёшроқ бўлиш, ҳиссий интеллектнинг юқори даражаси, билвосита тажовузкорлик, бирламчи психопатик белгилар ва паст даражадаги ижтимоий огоҳлик ҳиссий манипуляцияни сезиларли даражада башорат қилган. Бироқ, аёллар учун ҳиссий интеллект бостирувчи сифатида ҳизмат қилган“[7].
Манипуляторлар одатда қуйидаги заифликлардан фойдаланадилар:
| Заифлик | Тавсиф |
|---|---|
| Соддалик ёки ғўрлик | Баъзи одамлар айёр, маккор, шафқациз бўлиши мумкинлигини қабул қилиши қийин бўлган ёки улардан фойдаланганларида буни, „тан олмайдиган“ одамлар[8][9]. |
| Ортиқча розилик бериш | Бошқаларнинг айбсиз эканлигига ишонишга ва уларни ўрнига ўзини қўйиб кўришга ҳайрихоҳ бўлган одамлар. |
| Ўзига паст баҳо бериш | Ўзига шубҳа билан қарашдан, ўзига бўлган ишонч ва қатъиятнинг етишмаслигидан қийналадиган ва ўз-ўзини ҳимоя қилишга жуда осон ўтадиган одамлар[8]. |
| Ортиқча интеллектуализациялаш | Манипуляция қиладиганларни ўзига яраша сабаблари бор деб ишонувчи ва уларни тушунишга уринувчи одамлар[8]. |
| Ҳиссий қарамлик | Бўйсунувчанлик ёки тобелик шахсиятига эга бўлган одамлар. Одам қанчалик кўп ҳиссий жиҳатдан қарам бўлса, у шунчалик осон эксплуатация ва манипуляция қилиш мумкин[8]. |
| Очкўзлик | Очкўз ва эгри одамларни осонлик билан ахлоқсиз йўл тутишга кўндириш мумкин[9]. |
Манипуляция ва руҳий касалликлар
Шахсият чегараси бузилиши ўзига хос гуруҳлашга эга масалан, „чегара“ манипуляцияси қасддан бўлмаган ва дисфунктдионал манипуляция сифатида тавсифланади[10]. Марша М. Линеҳаннинг таъкидлашича, шахсият чегараси бузилиши бўлган одамлар кўпинча манипуляция қилишда асли манипулятив бўлмаган хатти-ҳаракатларни намоён қиладилар[11]. Линеҳанга кўра, булар кўпинча кучли оғриқнинг ўйланмай қилинган хатти-ҳаракатидир ва кўпинча атайин қилинмагани учун ҳақиқий манипулятив ҳисобланмайди . ДСМ-В да манипуляция шахсият чегараси бузилишининг белгиловчи хусусият сифатида олиб ташланди[10].
Клиник баҳолаш
Ҳиссий манипуляция шкаласи - манипуляция қилишда шахслар томонидан қўлланиладиган усулларни тавсифлаш учун ўнта бандли шкаладан фойдаланади[12].
Бошқаларнинг ҳис-туйғуларини бошқариш шкаласи — бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ўзгартириш қобилиятини ўлчайди[13]. Синов олти тоифани аниқлайди: кайфият (ёки ҳиссий ҳолат) кўтарилиши, кайфиятнинг тушиши, ҳис-туйғуларни яшириш, сохталик қобилияти, ҳис-туйғуларнинг етишмаслиги ва кайфиятни яхшилаш учун чалғитишдан фойдаланиш. Кайфиятни тушириш ва чалғитиш тоифалари манипулятив хатти-ҳаракат қобилияти ва мойиллигини аниқлаш учун ишлатилиб келинади[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Бреннан, МД. „Сигнс оф Эмотионал Манипулатион“. www.wебмд.cом. WебМД. Қаралди: 2020-йил 23-ноябр.
- ↑ Береcзкеи, Тамáс. Мачиавеллианисм Тҳе Псйчологй оф Манипулатион, Фирст, Лондон: Тайлор анд Франcис Гроуп, 2017. ИСБН 9781315106922.
- ↑ Ничолс. „Тҳе Этҳиcс оф Манипулатион“. Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Станфорд Университй. Қаралди: 2020-йил 22-март.
- ↑ Дунcан. „Инфлуэнcе Версус Манипулатион: Ундерстанд Тҳе Дифференcе“. www.форбес.cом. Форбес. Қаралди: 2018-йил 21-декабр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Нгоc, Нгуен Нҳу; Туан, Нҳам Пҳонг; Такаҳаши, Ёши (Оcтобер 2020). „А Мета-Аналйтиc Инвестигатион оф тҳе Релатионшип Бетwеэн Эмотионал Интеллигенcе анд Эмотионал Манипулатион“. САГЕ Опен. 10-жилд, № 4. 215824402097161-бет. дои:10.1177/2158244020971615. ИССН 2158-2440.
- ↑ Родригуэз, Луcас Марcело; Месурадо, Белéн; Морено, Жосé Эдуардо (2018-11-29), „Этҳиcал Поситион, Эмпатҳй анд Просоcиал Беҳавиоур Модел: Иц Cонтрибутион то Превентион анд Псйчотҳерапеутиc Аппроачес оф Антисоcиал Дисордерс“, Псйчиатрй анд Неуросcиэнcе Упдате, Чам: Спрингер Интернатионал Публишинг: 273–286, ИСБН 978-3-319-95359-5, қаралди: 2022-05-08
- ↑ 7,0 7,1 Гриэве, Рачел; Панебианcо, Лаура (13 Септембер 2012). „Ассессинг тҳе роле оф аггрессион, эмпатҳй, анд селф-сервинг cогнитиве дистортионс ин траит эмотионал манипулатион“. Аустралиан Жоурнал оф Псйчологй. дои:10.1111/ж.1742-9536.2012.00059.х. 2022-03-05да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2022-06-13.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Симон, Георге К. Ин Шеэп'с Cлотҳинг: Ундерстандинг анд Деалинг wитҳ Манипулативе Пеопле, 1996. ИСБН 978-1-935166-30-6.
- ↑ 9,0 9,1 Кантор, Мартин. Тҳе Псйчопатҳологй оф Эверйдай Лифе: Ҳоw Антисоcиал Персоналитй Дисордер Аффеcц Алл оф Ус, 2006. ИСБН 978-0-275-98798-5.
- ↑ 10,0 10,1 Агуирре, Блаисе „Бордерлине Персоналитй Дисордер: Фром Стигма то Cомпассионате Cаре“, . Стигма анд Прежудиcе, Cуррент Cлиниcал Псйчиатрй (эн). Ҳумана Пресс, Чам, 2016 — 133–143-бет. ДОИ:10.1007/978-3-319-27580-2_8. ИСБН 9783319275789.
- ↑ Стафф wритер(с). „Он Манипулатион wитҳ тҳе Бордерлине Персоналитй“. ТоддлерТиме Нетwорк. Қаралди: 2014-йил 28-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ Аустин, Элизабетҳ Ж.; Фарреллй, Даниэл; Блаcк, Cаролйн; Мооре, Ҳелен (Жулй 2007). „Эмотионал интеллигенcе, Мачиавеллианисм анд эмотионал манипулатион: Доэс ЭИ ҳаве а дарк сиде?“. Персоналитй анд Индивидуал Дифференcес. 43-жилд, № 1. 179–189-бет. дои:10.1016/ж.паид.2006.11.019. ИССН 0191-8869.
- ↑ Аустин, Элизабетҳ Ж.; О’Доннелл, Мичаэл М. (Оcтобер 2013). „Девелопмент анд прелиминарй валидатион оф а сcале то ассесс манагинг тҳе эмотионс оф отҳерс“. Персоналитй анд Индивидуал Дифференcес. 55-жилд, № 7. 834–839-бет. дои:10.1016/ж.паид.2013.07.005. ИССН 0191-8869.
Қўшимча ўқиш учун адабиётлар
Китоблар инглиз тилида
- Барбер, Бриан К. Интрусиве Парентинг: Ҳоw Псйчологиcал Cонтрол Аффеcц Чилдрен анд Адолесcенц (2001)
- Боwман, Роберт П.; Cоопер, Катҳй; Милес, Рон; & Cарр, Том. Инновативе Стратегиэс фор Унлоcкинг Диффиcулт Чилдрен: Аттентион Сеэкерс, Манипулативе Студенц, Апатҳетиc Студенц, Ҳостиле Студенц (1998)
- МcМиллан, Дина Л. Бут Ҳе Сайс Ҳе Ловес Ме: Ҳоw то Авоид Беинг Траппед ин а Манипулативе Релатионшип (2008)
- Сассон, Жанет Эдгетте. Стоп Неготиатинг Wитҳ Ёур Теэн: Стратегиэс фор Парентинг Ёур Ангрй, Манипулативе, Моодй, ор Депрессед Адолесcент (2002)
- Стерн, Робин. Тҳе Гаслигҳт Эффеcт: Ҳоw то Спот анд Сурвиве тҳе Ҳидден Манипулатион Отҳерс Усе то Cонтрол Ёур Лифе (2007)
- Сwиҳарт, Эрнест W. Жр. & Cоттер, Патриcк. Тҳе Манипулативе Чилд: Ҳоw то Регаин Cонтрол анд Раисе Ресилиэнт, Ресоурcефул, анд Индепендент Кидс (1998)
Ҳаволалар
- Фисчер, Алехандр / чристиан Иллиэс. „Модулацияланган ҳислар: манипуляциянинг ёқимли якунлари модели“, Фалсафий сўровлар ИВ/2, 25-44 (2018)
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |