Манипур тили, манипури - Шимолий-Шарқий Ҳиндистондаги тиллардан бири, тибетбирма тиллари гуруҳига мансуб. Асосан, Манипур штатида, шунингдек, Ассом, Трипур штатларида ва Бангладеш, Мянма давлатларида тарқалган, унда тахминан 1 миллион 650 минг киши сўзлашади (2001). Манипур тили фонетикасининг ўзига хослиги унда 2 хил ундошлар тизимининг (айни шу тилдаги ва бенгал, ассом тилларидан ўзлашган) мавжудлигидир; грамматик жиҳатдан бу тил агглютинативдир. Отлар ва феълларнинг ўзак морфемалари ва барча қўшимчалар бир бўғинли. Грамматик жинс категорияси мавжуд эмас. Гапда эга аввал, кесим кейин, тўлдирувчи эса улар ўртасида келади. Манипур тилида 7 та лаҳжа бўлиб, улар деярли ўрганилмаган; Манипур пойтахти Импхал шаҳрининг лахжаси адабий тилга асос бўлган. Адабий тил билан жонли сўзлашув тили ўртасида муайян фарқлар бор. Манипур тили ёзуви қадимдан браҳмига асосланган бўлса-да, ХВИИИ асрдан у бенгал ёзуви томонидан сиқиб чиқарилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил