Manitoba (Kanada)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манитоба — Канададаги провинсия. Майдони 650 минг км². Аҳолиси 1,14 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Виннипег шаҳри Ер юзаси, асосан, текислик, марказий қисмини Лаврентий қирлари эгаллаган. Шим.-шарқи Гудзон қўлтиғига туташ. Даре ва кул куп. Энг йирик кўли — Виннипег. Иклими континентал иқлим. Йиллик ёғин 650 мм. Шимолида тундра ўсимликлари секин-аста игна баргли ўрмонлар ва дашт ландшафтлари билан алмашинади. М. — Канаданинг саноати ривожланган провинсияларидан. Иқтисодининг асосини дашт ҳудудларидан келтириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ташкил этади. Гўшт консервалари, ёғмой, пишлоқ, ун тортиш тармоқлари ривожланган. Нефтни қайта ишлаш, машинасозлик, тикувчилик, ёғочсозлик ва бошқа сеноат корхоналари бор. Никел, нефт олинади. Асосий саноат маркази — Виннипег. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари — буғдой, сули. Тариқ, зиғир, рапс, кунгабоқар экилади. Гўшцут чорвачилиги, паррандачилик ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |