Manjaniq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манжаниқ — тошотар ҳарбий қурилма. Эшилган пай, тола ёки жуннинг эгилувчанлик кучи остида ҳаракатга келтирилган. Қад. Юнонистон ва Римда катапулта номи билан юритилган. Асосан, қалъа ва қўрғонларни қамал қилишда қўлланган. М. ёрдамида қамалдагиларга қарата тош ядролар ирғитилган. Тош топилмаган кезларда турли дарахтлардан тайёрланган ғўла ва кундалардан фойдаланилган. Хусусан, мўғул босқинчилари Урганчни 7 ой давомида қамал қилиш асносида теварак-атрофдан тош топмай, тутнинг кундаларини кесиб, М.қа солиб шаҳарга отганлар. М.дан отилган тош, кунда, ғўлалар бир неча юз метрга бориб тушган. М. қалъа, қўрғон деворларини бузиш, рахна очиш ёки би-ноларни яксон қилиш, шунингдек, қамалдагиларга қирон келтириш учун ҳам мўлжалланган. Амир Темур армиясида ҳам М. мавжуд бўлган. Тикрит, Мордин каби мустаҳам қалъаларни эгаллашда М. қўл келган. Ўрта Осиёда ХВ асрдан эътиборан ўт сочиш қуроли — тўп, замбаракнинг қатор турлари қуролланишдан муҳим ўрин эгаллаши сабабли М.дан аста-секин воз кечилган. Тошотар қурилманинг М.қа нисбатан кичик тури аррода деб номланган.
Адабиёт
- Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992; Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |