Ушбу харитада қизил рангда ҳозирги Манжурия ва оч қизил рангда Ички Монголия ҳудудига айланган Манжурия чегаралари кўрсатилган
Ташқи Манжурия оч қизил ранг билан бўялган. Баъзан Ташқи Манжурияга Сахалин оролини ҳам қўшишади.

Манжùрия (хит. ан’анавий 滿洲, соддалаштрилган 满洲, пинйин: Мǎнзҳōу манжур тилидаги  — манчжу), (эскирган — манджурия ёки манжурия) — Хитойнинг шимоли-шарқидаги тарихий ҳудуд (Дунбей вилояти ва Ички Монголиянинг шарқий қисми). 1858-1860-йилларгача Айгун шартномаси (1858) ва Пекин Трактати (1860) бўйича Россияга қўшиб олинган ҳозирги Приамуря ва Приморе областлари ҳам „Манжурия“ ҳудуди деб ҳисобланган. Баъзида бу жойлар „Ташқи Манжурия“ деб аталиб, Син империяси ва Россия ўртасида баҳсли ҳудуд ҳисобланган. Бундан ташқари баъзи Хитой харияларида тарихий Манжурия ҳудудига Сахалин ороли ҳам қўшиб кўрсатилади. Манжуия номи ХВИИ асрда шаклланган бўлиб, тарихда ўз давлатига эга бўлган манжур халқи (жанубий тунгус халқлари) номидан олинган. Син империяси даврида бу ерлар „Уч шарқий ҳудудлар“ деб аталган ᡵᡤᡳ ᡳᠯᠠᠨ ᡤᠣᠯᠣ (дерги илан голо).

Замонавий географияси

Ҳозир Хитой Манжуриясининг текислик қисмини Хейлунсян, Сзилин ва Ляонин провинсиялари эгаллайди. Катта Хинган тизмаси Ички Монголия автоном ҳудудида.

Тарихи

Тарихий Манжурия

Тарихда Манжурия ерлари жуда кўплаб мустақил ҳудудларга бўлинган. Улар вақти-вақти билан ё у, ё бу босқинчи подшоҳ раҳбарлигида бир ҳудудга бирлашган ва яна бўлинган. Мажурия шимолига шимолдан келган жангари манжур қабилалари ҳужум қилиб туришган ва ўз ҳукмларини ўтказишган. Жанубдан Хитой колонизацияси ўзи билан Хан даври маданияти қолдиқларини олиб келган. Х асрда Манжурияни кидонлар босиб олишган. 1115-йилдан Сзин сулоласига асос солган чжурчженлар бошқаруви остида қолган. 1234-йил Манжурияни мо’г’уллар босиб олишган. Хитойда Мўғул ҳукмронлиги тугатилганидан кейин (1368) янги Мин империяси тузилиб, ХВ аср бошида бутун Манжурияни босиб олишга ҳаракат қилган. Лекин бутун Мин империяси ҳукмронлиги давомида Манжуриянинг Ляодун яриморолигина (ҳозирги Ляонин) уларга доимий бўйсунган.

Син империяси

1891-йилги харитада Манжурия

ХВИ аср охирида чжурчжен қабила бошлиқларидан бўлган Нурхаци кўплаб чжурчжен ва мўғул аймоқларини ўз қўли остида бирлаштиради ва 1616-йил ўзини „Сўнгги Син“ империяси императори деб эълон қилади. Кейинроқ Мин империясига бўйсунувчи Ляодун қўлга киритилади. 1636-йил Нурхацининг ўғли Абахай Сўнгги Син империясини Син империяси, чжурчженларни эса „манжурлар“ деб атайди. 1644-йил Син империяси қўшинлари Буюк Хитой деворидан ўтиб Пекинни эгаллайдилар. Узоқ давом этган урушдан кейин манжурлар деярли бутун Хитой ҳудудини ўз империяларига қўшиб оладилар. Син империясида асосий бошқарувчи куч ўлароқ манжурлар тез орада Хитой маданиятини ўзлаштирганлар лекин уларнинг тарихий ватани Манжурия ўзида юридик ва этник тафовутни сақлаб қолган. Этник хитойларнинг Манжурия ҳудудига (Ляодундан шимолга) ўтишини назорат қилиш мақсадида ХВИИ асрда махсус Тол деворлар барпо этилган. ХИХ асрга келиб, ҳозирги Приамуря ва Приморе ҳудудларини Россия босиб олгач Син ҳукумати мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудларига хитойликларни кўчириб ўтказиш лозимлиги ҳақида ўйлади. ХВИИ-ХВИИИ асрларда европаликлар манжурлар ва мўғулларни, шимолий Осиёнинг бошқа халқлари қатори умумлаштириб „татарлар“ деб атаганлар. Шунга кўра Син империяси таркибига кирувчи Манжурия ва Монголия Ғарбий Европада „Хитой Тартарияси“ номи билан машҳур бўлади (мисол, Жан Батист Дюалнинг франсузча: ла Тартариэ чиноисе асари.[1], инглизча: Чинесе Тартарй Китчен Атласида 1773-йил). Тартар бо’г’ози номи ҳам шундан келиб чиққан (франсузча: манче ду Тартариэ[2]). ХИХ аср бошига географлар „Тартария“ ўрнига „Манжурия“ номини қўллашни тавсия этганлар. Шу жумладан 1804-йил Парижда чоп этилган бутунжаҳон жоғрофияси („Хитой мперияси“ бўлими) „Шимолнинг ишғол этилган провинсиялари ёки Манжурия, Монголия, Қалмиқия[3], Сифон[4], Кичик Бухория[5] ва хатолик-ла ТАРТАРИЙА дея аталган бошқа мамлакатлар“, деб номланади[6][7] Фақат ХИХ аср давомида „Манжурия“ сўзи оммавий равишда қабул қилинди.

Манжурияда руслар

Рус-япон уруши даврида чизилган рус плакати: рус казаки Манжурия ва Порт-Артурни ҳимоя қилмоқда, 1904-йил

Манжуриянинг шимолий чегарасидаги тўқнашувлар 1658-йил Рус-Хитой урушидан бошланади. Ҳарбий тўқнашув оқибатида 1689-йил Нерчинск сулҳи имзоланади, унга кўра рус-хитой чегараси Амур, Аргун ва Горбица дарёлари бўйлаб ўтади. У ердаги олтин конлари ҳақидаги миш-мишлар 1883-йил Хитой ҳудудида (Желта дарёси бўйларида, Албахизи ирмоғида, Амур бассейнида) Желтуга республикаси вужудга келишига сабаб бўлди. Желтуга республикаси 1885-1886-йилларда хитой ҳарбийлари томонидан йўқ қилинди. Япон-хитой уруши давомида Манжуриянинг бир қисми японлар томонидан босиб олинди лекин Шимоносеки сулҳи шартларига кўра яна Хитойга қайтарилди. Син ҳукуматининг кучсизланиши Манжурияда русларнинг таъсири ортишига олиб келди, бу таъсир ўз ичига савдо-сотиқ ва сиёсий манфаатларни оларди. Бунга сабаб японлардан мағлуб бўлган Син империяси 1896-йил Рус империяси билан иттифоқ шартномаси имзолаши эди. 1896-йил Владивостокка Харбин орқали Хитой Шарқий темир ё’ли (ХШТЙ) ўтказилади. Манжурияни ўрганиш ват эмир йўл ўтказиш ишларида Николай Свиягиннинг хизмати катта. 1898-йил Рус-хитой конвенсиясига мувофиқ Россия Хитойнинг Ляодун яримороли ва унга ёндош оролларни ижарага олиб Порт-Артурни мустаҳкамлайди ва Далний савдо-сотиқ портини қуради. Булар барчаси Шарқий Хитой темир йўл йўналиши бўйича Владивосток билан боғланади. 1900-йил Ихетуан қўзғолони оқибатида Манжуриянинг Хитой Шарқий темир йўли қисми рус ҳарбийлари томонидан эгалланди. 1903-йил Россия Порт-Артурда Узоқ Шарқ губернаторлигини ташкил этди. Бундан ташқари рус ҳукумати Манжурияни ўзида сақлаб қолишни кўзда тутган „Сариқ Россия“ лойиҳасини ишаб чиқди. Унга кўра 1899-йил ташкил этилган Квантун вилояти Россия таркибига кириши, ХШТЙ истисно зонаси тузилиши ва рус казак ҳарбий қўшинлари тузилиб, у ерларга рус босқинчиларини кўчириб келиш мақсад қилинганди.[8] Япониянинг Манжурия ва Кореяга даъвогарлик қилиши ва Россия империясининг бу ерлардан ҳарбий кучларини олиб чиқишни рад этиши 1904-1905-йилларда Рус-япон урушини келтириб чиқарди. Бу урушда ҳарбий ҳаракатлар театри асосан бутун жанубий Манжуриядан Мукденга қадар чўзилганди.

Порцмут тинчлик сулҳига кўра Ляодун яримороли (Квантун волияти билан бирга) ва Жанубий Манжурия темир ё’ллари Куанченсзи (Чанчун)дан Порт-Артургача Японияга топширилди. 1905-1925-йиллар давомида Япония иқтисодий тизгинлардан фойдаланган ҳолда Ички Манжурияга ҳам ўз таъсирини ўтказа борди.[9] Кейинроқ Япония Хитойнинг Манжурия устидан ҳокимиятини буткул чеклашга уриниб у ерда ўзига қарам бўлган Манжоу-го давлатига асос солди.

Манжоу-го

Манжоу-го харитаси

1932-йил 1-мартдан 1945-йил 19-августгача Манжурия ҳудудида Манжоу-го давлати мавжуд бўлди. Пул бирлиги — Сяо. Пойтахти — Синсзин. Давлат бошлиғи — Пу И (1932-1934-йилларда Олий бошқарувчи, 1934-1945-йилларда император). Бу тузилишида тамойиллардан бири давлат халқини ташкил этувчи барча олти миллат (манжурлар, мўғуллар, хитойлар, руслар, японлар, корейслар) ҳуқуқлари тенг қилиб белгиланади. Хориждан келганлар учун „очиқ эшиклар“ ва „тенг имкониятлар“ тамойилига асосланган ҳолда эркин меҳнат қилиш ҳуқуқи берилади.[10]. Де-факто Манжоу-го Япония томонидан бошқарилган ва унинг сиёсатига асосланган. 1939-йил Манжоу-го ҳарбийлари Халхин-Гол бўйидаги урушда иштирок этдилар. 1945-йил 19-августда император Пу И самолёти Мукден аэропортида Қизил Армия десантчилари томонидан қўлга олингач Манжоу-го давати буткул тугатилди.

Логистика

“Манжурия – Забайкалск” чегаравий темир ё’ли юк ташиш ҳажми бо’йича хитойдаги энг катта темир ё’л ҳисобланади. 2010-йилда юк ташиш ҳажми 70 миллион тоннани ташкил этган.[11] 2009-йил июлида Манжурияда халқаро автомобил ё’л о’тказгичи очилган. Бугунги кунда Манжурия орқали Хитой ва Россия о’ртасида о’рмон хом-ашё моллари, нефт, суюқ кимёвий ашёлар, газ, асбоб-ускуналар, контейнерлар ташилади.

О’рмон саноат комплекси

Манжурия орқали Хитойга Россиядан импорт қилинадиган о’рмон хом-ашё молларининг 60%и кириб келади. Бу умумий давлатга кирадиган ёг’очнинг 30%и демакдир.

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ Жеан-Баптисте Ду Ҳалде: Десcриптион гéограпҳиқуэ, ҳисториқуэ, чронологиқуэ, политиқуэ эт пҳйсиқуэ де л’эмпире де ла Чине эт де ла Тартариэ чиноисе (Парис: П.Г. Лемерcиэр 1735)
  2. ↑ Ментелле, Эдме; Брун, Малте (1804), Гéограпҳиэ матҳéматиқуэ, пҳйсиқуэ & политиқуэ де тоутес лес партиэс ду монде, 12-жилд, Ҳ. Тардиэу, 144-бет
  3. ↑ яъни Жунғория
  4. ↑ Тибет
  5. ↑ Қошғария
  6. ↑ "Лес провинcес трибутаирес ду норд оу ла Мантчоуриэ, ла Монголиэ, ла Калмоуқуиэ, ле Сифан, ла Петит Бучариэ, эт аутрес пайс вулгаиремент cомприс соус ла фауссе дéноминатион де ТАРТАРИЭ", Ментелле & Брун 1804, с. 144
  7. ↑ „Мандчоуриэ оу пайс ду Монголс, мантчеоух оу ориэнтаух“ („Манжурия ёхуд манжур ёки шарқий мўғуллар юрти“): Ментелле, Эдме (1804), Ле cоурс cомплет де cосмограпҳиэ, де гéограпҳиэ, де чронологиэ эт д'ҳистоире анcиэнне эт модерне, 3-жилд, Чез Бернард, 334-бет
  8. ↑ „Русский архипелаг — Дальневосточный проект Российской Империи“ (деадлинк). 2016-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 29-апрел.
  9. ↑ „Япония в период с 20-х по 40-е годы“ (деадлинк). 2010-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-август. „архив нусхаси“. 2010-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
  10. ↑ „Маньчжурия | Путеводител по Китаю“ (ру-РУ) (деадлинк). www.чина4травел.cом. 2018-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 6-декабр. „архив нусхаси“. 2018-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-октябр.
  11. ↑ „Рынок сбыта Манчьжурия, журнал Рынок сбыта Манчьжурия от портала 100м3.cом“. 100м3.cом. 2016-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-апрел. „архив нусхаси“. 2016-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-октябр.

Адабиётлар

  • Амур, как путь для маньчжурского экспорта // Сибирская торговая газета. № 207. 24 сентября 1910 года. Тюмень.
  • В Маньчжурии. От собственного корреспондента. Из записок добровольца // Сибирский наблюдатель. Книга 11-12 (ноябрь-декабрь). Томск. 1904.
  • Золотопромышленность в Маньчжурии // Сибирская торговая газета. № 11. 13 января 1902 года. Тюмень.
  • О Маньчжурии // Сибирская торговая газета. № 155. 17 июля 1898 года. Тюмень.
  • Маньчжурские города // Сибирская торговая газета. № 76. 5 апреля 1905 года. Тюмень.
  • Япония в Маньчжурии // Сибирская торговая газета. № 196. 13 сентября 1905 года. Тюмень.
  • Позднеев Д. М. „Маньчжурия“, . Брокгаус ва Эфрон энсиклопедик луғати: 86 томли (82 том ва 4 қўшимча томлар), Санкт Петербург, 1890–1907. 
  • Попытка ввоза хлеба из Маньчжурии на юг России // Сибирская торговая газета. № 10. 12 января 1908 года. Тюмень.
  • Маньчжурия и её население // Иллюстрированное приложение к № 35 газеты «Сибирская жизнь». 15 февраля 1904 года. Томск.
  • Маньчжурия и её население (продолжение) // Иллюстрированное приложение к № 69 газеты «Сибирская жизнь». 28 марта 1904 года. Томск.
  • Анерт Э. Э. Путешествие по Маньчжурии. — СПб.: Тип. Имп. акад. наук, 1904. — 566 с.
  • Болобан А. П. Земледелие и хлебопромышленность Северной Маньчжурии — Харбин, 1909
  • Гребенщиков А. В. По Амуру и Сунгари. Путевые заметки — Харбин, 1909
  • Болобан А. П. Колонизационные проблемы Китая в Маньчжурии // Вестник Азии. Журнал Общества русских ориенталистов. — Харбин — 1910 — № 3 — С. С.85 — 127
  • Штейнфельд Н. П. Русская торговля в Маньчжурии в характеристике местного купечества // Вестник Азии. Журнал Общества русских ориенталистов. — Харбин — 1910 — № 3 — С. С. 128—157
  • Аварин В. Национальный вопрос и колонизация в Маньчжурии // Революция и национальности — 1931 — № 4

Ҳаволалар


Манбалар