Manmit Kaur
| Манмит Каур | |
|---|---|
| Таълими | Жинноҳ аёллар коллежи, Пешовар |
| Касби | Журналист, ижтимоий ходим |
| Мукофотлари | 30 ёшгача бўлган энг кучли та’сирга эга 100 нафар сикҳ шахслари |
Манмит Каур — покистонлик журналист ва ижтимоий иш ходими[1]. Покистондан чиққан биринчи сикҳ журналист[2][3].
Шахсий ҳаёти
Манмит Каур Покистоннинг Хайбар Пахтунхва вилояти Пешовар шаҳридан[4]. Улар оилада беш фарзанд. Отаси нафақадаги тадбиркор. Каур Пешовардаги Жинноҳ аёллар коллежида ижтимоий фанлар бўйича магистратура даражасини эгаллаган[5][6]. Манмит турмуш қурган ва бир фарзанди бор[7].
Фаолияти
Дастлаб Манмит модел бўлишни истаган ва Покистондаги биринчи сикҳ модел бўлишни орзу қилган. Бироқ ўзининг айтишича, Покистондаги сикҳ жамоаси учун кўплаб ижтимоий ва маданий масалаларни ёритишни ҳам хоҳлаган ва шу сабабли журналистика соҳаси билан шуғулланишни танлаган. Аммаси Ражеш Тони Сингҳ Каурни журналистика фаолияти билан шуғулланиши учун руҳлантирган[5]. Манмит журналистикадаги фаолиятини бошлаган пайтида оиласи уни қўллаб-қувватламаган эди, чунки улар аёллар учун уйдан ташқарида ишлаш номуносиб деб ҳисоблашган. Бироқ Манмитнинг сикҳ жамоаси ҳақидаги ҳикояларни ёритишга эътибор қаратиши охир-оқибат кишиларни хурсанд қилган ва тез орада у ўз оиласининг қўллаб-қувватловига эришган[7].
Журналист сифатида фаолият юритишидан олдин Манмит уч йил давомида компютер академиясида администратор бўлиб хизмат қилган[5].
2018-йилда Манмит хусусий бошқариладиган „ҲУМ ТВ“ янгиликлар каналига ишга кирган ва у ерда Покистондаги биринчи сикҳ аёл журналистига айланган. У, шунингдек, Покистондаги сикҳ озчилик жамоаси ҳаётига оид ҳикояларни ёритиш ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланган[8][6].
Мукофотлари
2020-йилда 25 ёшида[9] Манмит Каур Буюк Британияда жойлашган халқаро сикҳ диний ташкилоти „Тҳе Сикҳ гроуп“ томонидан 30 ёшгача бўлган энг кучли таъсирга эга 100 нафар сикҳ шахслари рўйхатига киритилган[10][11]. Ушбу мукофот сикҳларнинг бизнес, спорт, хайрия, ОАВ, кўнгилочар соҳалар, таълим, фидокорона кўнгилли хизматлари ҳамда бошқа эътиқод вакилига мултикултурализмни тарғиб қилгани ва шу каби йўналишларда амалга оширган хизматлари учун тақдим қилинади[12]. 2020-йилги рўйхатга Аммй Вирк, Гуру Рандҳаwа, Сидҳу Моосевала, Сонам Бажwа ва Жасс Манак каби кўплаб машҳур кишилар киритилган эди[13][14].
Янгиликлар мухбирига берган интервюсида Манмит Каур шундай деган эди: „Меҳнат қилганлар мукофотини олади. Буюк Британияга бориб, Покистон номидан вакиллик қилиш оилам учун катта шарафдир“[15][16].
У, шунингдек, озчиликлар ва аёллар дуч келадиган муаммоларни ёритгани учун ҳам кўплаб маҳаллий мукофотлар билан тақдирланган[5][17].
Манбалар
- ↑ Киран, Жессиcа „Манмеэт Каур Пакистани жоурналист Wики, Био, Профиле, Ункноwн Фаcц анд Фамилй Детаилс ревеалед“ (эн-УС). ТҳеНеwсCрунч (2020-йил 19-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Меэт Манмеэт Каур, Тҳе Фирст Сикҳ Неwс Репортер Wоркинг Ин Пакистан“ (эн). Сикҳ Сиясат Неwс (2018-йил 24-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ Кҳйбри, Гарвита „5 Тҳингс Абоут Пак'с Фирст Wоман Сикҳ Репортер Ёу Дидн'т Кноw“ (эн). ТҳеҚуинт (2018-йил 29-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Пакистан'с фирст феминине Сикҳ жоурналист номинатед фор УК аwард“ (эн-УС). Пакистан Латест Неwс Упдатес (2020-йил 17-май). 2020-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Пакистан'с 1ст wоман Сикҳ жоурналист Манмеэт Каур номинатед фор УК аwард“ (эн-УС). Глобал Пунжаб (2020-йил 17-май). 2020-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ 6,0 6,1 Даур, Ная „Пакистан'с Фирст Сикҳ Фемале Репортер Wинс УК Аwард“ (эн-УС). Ная Даур (2020-йил 16-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ 7,0 7,1 „Фирст фемале Сикҳ жоурналист фром Пешаwар номинатед фор УК аwард | ТНН“ (эн-УС). ТНН | Трибал Неwс Нетwорк (2020-йил 5-май). 2020-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Пакистан'с фирст Сикҳ wоман жоурналист амонг топ 100 инфлуэнтиал Сикҳс ундер 30“ (эн). Трибунеиндиа Неwс Сервиcе. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Пакистан'с фирст фемале Сикҳ жоурналист номинатед фор УК аwард“ (эн). Соутҳ Асиа Монитор (2020-йил 17-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ Сати, Аишwаря „Манмеэт Каур, Пакистан'с Фирст Сикҳ Wоман Жоурналист Реcеивес УК Аwард“ (эн). фемина.ин (2020-йил 18-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Пакистан'с 1ст фемале Сикҳ жоурналист Манмеэт Каур номинатед фор УК аwард“ (эн). Фреэ Пресс Жоурнал. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Фирст фемале Сикҳ жоурналист номинатед фром Пакистан фор УК аwард“ (эн-УС). Воиcе оф Синдҳ (2020-йил 16-май). 2020-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Пакистан'с фирст фемале Сикҳ жоурналист номинатед фор престигиоус УК аwард“ (эн). Ҳиндустан Тимес (2020-йил 18-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Тҳе Чартеред Институте оф Жоурналисц – Жоурналист Манмеэт Каур ҳас беэн намед ас оне оф тҳе 100 мост инфлуэнтиал Сикҳ'с ундер 30 еарс олд анд wилл бе аwардед нехт еар ин тҳе УК.“ (эн-ГБ) (2020-йил 17-май). 2020-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ Кҳан, Аҳтешам „Пакистан'с фирст фемале Сикҳ жоурналист номинатед фор УК аwард“ (эн). Тҳе Эхпресс Трибуне (2020-йил 16-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Пакистан'с фирст Сикҳ wоман жоурналист Манмеэт Каур то реcеиве аwард ин Бритаин“ (Энглиш). Неwс Траcк (2020-йил 17-май). Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.
- ↑ „Пакистан: CФWИЖ cонгратулатес Манмеэт Каур, фирст сикҳ wоман жоурналист номинатед то тҳе престигиоус аwард“ (эн-УС). Тҳе Cоалитион Фор Wомен Ин Жоурналисм. 2021-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-ноябр.