Mann Genrix
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манн Генрих (1871.27.3, Любек, Германия — 1950-йил, 3-декабр, СантаМоника, Калифорния) — немис ёзувчиси. "Ажойиботлар мамлакатида" романи (1900), "Маъбудалар" трилогияси (1903)да зодагон-юнкерлар монар-хияси ва реаксион прус мафкурасига қарши чиқди. "Разил ўқитувчи" романи (1905)да мактаб тарбиясининг прусчамонархик тизимини танқид қилган. "Катта муҳаббат" драмаси (1912)да зи-ёлилар такдири ёритилди. "Империя" трилогиясида ("Содиқ фуқаро", 1914; "Камбағаллар", 1917; "Бош", 1925) Германиядаги Биринчи жаҳон уруши арафасидаги ижтимоийсиёсий воқеалар тасвирланган, жамиятдаги салбий ҳодисалар фош этилган. М. Пруссия санъат академияси бадиий сўз шўъбаси президенти этиб сайланди (1931). Гитлерчилар ҳокимиятга келгач, М. бу ташкилотдан чикарилиб, немис фуқаролигидан маҳрум этилди. У ватанини ташлаб, Франсияга кетишга мажбур бўлди. 1940-йилдан АҚШда яшади. Му-ҳожирликда яратган публицистик тўпламлари ("Нафрат", 1993; "Кун келади", 1936; "Мардлик", 1939), "Қирол Генрих ИВ нинг ёшлиги" (1935), "Қирол Генрих ИВ нинг балоғати" (1937) романлари ватанпарварлик, инсонпарварлик руҳи билан суғорилган. "Содиқ фуқаро" романи ўзбек тилида нашр этилган (1970)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |