Алиев Маннон Гаффарович – (1945-йил 19-сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган) иқтисод фанлари номзоди, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи.

Таржимаи ҳоли

Маннон Гаффарович Алиев 1945-йил 19-сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини дурадгор сифатида 1960-йилда бошлаган. Иш жараёнида саноат соҳасидаги изланиш ва қизиқишлари Тошкент халқ хўжалиги институтида (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) таълим олишга етаклаган. 1969-йили олий та’лимни тамомлаб, ҳарбий хизматга юборилган.

Фаолияти

М.Г.Алиев Тошкент халқ хўжалиги институтида стажёр (иш ўрганувчи) сифатида қабул қилинган ва шу ерда аспирантура йўналишида ўқишини давом эттириб, номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Турли лавозимларда фаолият олиб борган. Унинг жамият ривожи йўлида қўшган хизматлари муносиб баҳоланиб,

  • 1981-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” унвони билан тақдирланган. Жамоат ишларидаги фаол иштироки сабаб
  • 1980-1985 йилларда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Халқ депутатлари,
  • 1985-1988-йилларда Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати этиб сайланган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида
  • Ўзбекистон Давлат қурилиш комитети қошидаги Менежерлар тайёрлаш маркази директори;
  • 1993-1996-йилларда Тошкент молия институти проректори лавозимида ишлаган.
  • 1996-2001-йилларда банк тизимида кадрлар тайёрлашга мақсадида Минтақалараро (Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон) банк ўқув маркази Бош директори этиб тайинланган.
  • 1998-2005-йилларда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги банк институтлари ассоциацияси вице президентлигига сайланган.
  • 2001-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида;
  • 2014-2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби директори лавозимида фаолият кўрсатган.

Илмий унвонлари

  • 1981-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи”;
  • 2000-йилда „Устоз” фахрий унвони;
  • „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги”;
  • „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги” кўкрак нишони билан мукофотланган.
  • 2003-йилда АҚШнинг „Амалий бизнес” институти;
  • 2004-йилда Нидерландиянинг Маастрихт университети фахрий профессорлигига сайланган.

2015-йил 20-августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, у сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш, демократик фуқаролик жамиятини барпо этишнинг фаол иштирокчиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати, Ўзбекистон Либерал Демократик партияси аъзоси сифатида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти, партия дастурий ғояларини кенг тарғиб қилишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Илмий ишлари

Г.Алиев меҳнат фаолияти давомида ўндан ортиқ шогирдларни тайёрлаган ва улар миллий иқтисодиёт ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Унинг бешта монография, кўплаб ўқув-услубий қўлланма ва дарсликлари, 100 дан ортиқ илмий мақола ҳамда тезислари нашр қилинган. Илмий мақола ва тезислари қатор хорижий давлатлар, жумладан, АҚШ, Япония, Белгия, Голландия, Миср, Буюк Британия, Швеция каби давлатларда чоп этилган.

Манбалар

ҳттпс://лех.уз/доcс/-3119965?отҳерланг=1