Маннон Азизович Азизов (1913-йил, 5-январ – Тошкент – 1987.17.10) – кимёгар олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ихтирочи (1961). Кимё фанлари доктори (1968), профессор (1960). Ўрта Осиё университетини тугатган (1937). Тошкент фармацевтика институтида ассистент (1937 – 1944), кафедра мудири (1944-1957), ректор (1957-1970), лаборатория раҳбари (1970–1978). Асосий илмий ишлари биоактив координацион бирикмалар кимёсига оид Маннон Азизов раҳбарлигида микроэлементларнинг турли биоактив моддалар билан биргаликдаги 500 га яқин комплекс бирикмаси синтез қилинган. Коамид, ферамид, кобалт 30 ва купир препаратлари тиббиёт амалиётига жорий этилган. Тошкент фармацевтика институтида Маннон Азизов номидаги стипендия таъсис этилган[1].

Манбалар

  • О комплекснмх соединениях биологи-чески активнмх вешеств с микроэлементами, Т., 1958; О комплекснмх соединениях некото-рнх микроэлементов с биоактивнмми веше-ствами, Т., 1969.



  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил