Mannon Saidov
Маннон Абдусамадович Саидов (1923.21.4 Тошкент 200Л27.7) - рангтасвир устаси, педагог, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (1999), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1968). Тошкент бадиий билим юртини (1947) ва Ленинграддаги Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтини (1953) тугатган. 1953-йилдан Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти, 1956-йилдан Тошкент педагогика институтида педагог; 1960-йилдан Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида педагог, доцент (1968), профессор (1985). С. асарларида ўзбек деҳқонлари ва ишчиларининг турмуши ва меҳнати, уларнинг ўзига хос қиёфаси ёрқин реалистик ифодасини топган: "Ишчи Муҳиддинов портрети" (1959), "Узум узиш" (1964), "Саводсизликни тугатиш" (1967), "Аския" (1969), "Оила" (1970), "Хирмонда" (1974), "Консертга" (1977), "Биринчи " (1983) ва бошқа[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |