Manoel oroli
Маноэл ороли ((малтача: Ил-Гżира Маноэл), илгари Епископ ороли (малтача: Ил-Гżира тал-Исқоф) ёки Исолотто (италянча: Исола дел Весcово) номи билан ҳам машҳур бўлган) – Малтанинг Марсамхетт бандаргоҳидаги Гżира муниципалитети таркибига кирувчи кичик оролча. У 1720-йилларда оролда қал’а қурган португалиялик гранд мастер Антóнио Маноэл де Вилҳенанинг шарафига шундай номланган.
Нативе наме: Ил-Гżира Маноэл | |
|---|---|
|
Маноэл оролининг юқоридан кўриниши | |
|
Марсамхетт бандаргоҳи ичидаги Маноэл ороли харитаси | |
| Географияси | |
| Жойлашув | Марсамхетт бандаргоҳи, Малта, Сицилия жанубида, Ўрта ер денгизи |
| Координаталар | 35°54′14″Н 14°30′07″Э / 35.904°Н 14.502°Э |
| Архипелаг | Малта ороллари |
| Майдон | 0.3 км2 (0.12 кв ми) |
| Бошқарув | |
|
Малта | |
| _БЛАНК_ | |
Географияси

Маноэл ороли паст, анча текис тепалик бўлиб, орол шакли тахминан баргга ўхшаб кетади. У Марсамхетт бандаргоҳининг ўртасида жойлашган. Оролнинг жанубида Лаззаретто жойлашган, шимолидан эса Слиэма дарёси оқиб ўтади. Маноэл ороли асосий орол Малта билан кўприк орқали боғланган. Бутун оролни пойтахт Валлеттанинг қал’аларидан туриб кўриш мумкин[1].
Тарихи
1570-йилда орол Мдина собори томонидан сотиб олинган ва у Малта епископи мулкига айлантирилган. Шунинг учун, у Малтада л’Исола дел Весcово ёки ил-Гżира тал-Исқоф (Епископ ороли) деб ҳам номланади.

1592-йилда вабо авж олган пайтда Лаззаретто деб номланувчи карантин касалхонаси бунёд этилган. Касалхона ёғоч кулбалардан қурилган бўлиб, касаллик тўхтаганидан кейин бир йил ўтгач, бузиб ташланган. 1643-йилда гранд мастер (орол эгаси) Ласкарис ҳукмронлиги даврида Авлиё Иоанн ордени оролни черков ва Рабатдаги бир қанча ер мулкига алмаштирган. Оролга ташриф буюрадиган кемаларда вабо ва бошқа касалликларнинг даврий оқимини назорат қилиш учун доимий Лаззаретто қурилган. У дастлаб карантин маркази сифатида фойдаланилган, у ерда карантиндаги кемалардан йўловчилар касалхонага ўтказилган. Касалхона кейинчалик гранд мастерлар Котонер, Карафа ва де Вилҳена даврида яхшиланган[2].

1723–1733-йилларда португалиялик ер эгаси Антонио Маноэл де Вилҳена томонидан оролда янги Бастион қал’аси қурилган. Қал’а мулкдор шарафига Форт Маноэл деб аталган ва оролда бир қатор ўзгаришлар юз берган. Қал’а 18-аср ҳарбий муҳандислигининг одатий намунаси ҳисобланади ва унинг асл режалари Ренé Жаcоб де Тигнéга тегишли бўлиб, унинг дўсти ва ҳамкасби Шарл Франсуа де Мондион томонидан қайта қурилган, у қал’а остидаги қасрга дафн этилган. Маноэл Фортда ажойиб тўртбурчак, парад майдончаси ва аркада мавжуд бўлиб, бир вақтлар орденнинг бевосита буйруғи остида бу ерда Санкт Антҳонй Падуага бағишланган барокко ибодатхонаси қурилган.
Британия даврида Лаззареттодан фойдаланишда давом этишган ва 1837 ва 1838-йилларда сер Ҳенрй Боувериэ губернаторлиги даврида кенгайтирилган. Ундан қисқа вақт давомида қўшинларни жойлаштириш учун ишлатилган, аммо 1871-йилда яна касалхонага айлантирилган. 19-аср давомида касалхонанинг профумо бўлимида касалликлар тарқалишининг олдини олиш учун келган хатларнинг бир қисми фумигация ва дезинфексия қилинган.
Иккинчи Жаҳон уруши пайтида, Малта қамал қилинганида, Маноэл ороли ва унинг қал’аси Қироллик денгиз флотининг 10-чи сув ости флоти томонидан денгиз базаси сифатида фойдаланилган, ўша пайтда у „ҲМС Талбот“ ёки „ҲМС Пҳоэниcиа“ деб аталган. Авлиё Антҳонй ибодатхонаси 1942-йил март ойида Луфтwаффе бомбардимончилари томонидан вайрон қилинган. Орол ва қал’а кўп йиллар давомида қаровсиз қолиб кетган[3].
Ҳозирги ҳолати
Яхта Марина ва Яхта ҳовлиси


Маноэл оролида ҳозирда яхта ҳовлиси ва яхта маринаси ҳудуди мавжуд. Яхта маринаси 2011-йилдан бери янги бошқарув остида бўлиб, узунлиги 80 метргача бўлган кемаларни қабул қилади. У жами 350 та кема қўйиш жойига эга[4].
Яхта ҳовлисига узунлиги 50 метргача бўлган ва сув ўтказувчанлиги 500 тоннага етадиган яхталар ва катамаранлар сиғиши мумкин. Ҳовли қайиқни сақлаш, қисманва тўлиқ таъмирлаш сингари хизмат турларини таклиф қилади[5].
Ўрдаклар қишлоғи

Бир неча йил давомида Маноэл ороли уни асосий орол билан боғлайдиган кўприк яқинида ўрдаклар ва бошқа сув қушлари учун ажойиб, норасмий қўриқхонага эга бўлган. У маҳаллий кўнгиллилар томонидан яратилган ва бутунлай хусусий хайриялар ҳисобидан молиялаштирилган[6]. 2021-йилда аҳоли ва фаолларнинг бир қанча шикоятлари туфайли мазкур манзилгоҳ бузиб ташланган[7].
Мушакбозлик намойишлари
Слиэмадан томоша қилиш мумкин бўлган, йиллик пиротехника намойишлари ҳар йилнинг август ойида Маноэл оролидан бўлиб ўтади.
Манбалар
- ↑ „Маноэл Исланд“. Лоcал Cоунcилс' Ассоcиатион. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-август.
- ↑ Мусcат, Бен. „Бриэф ҳисторй оф тҳе лазаретто (1)“. Тимес оф Малта (2008-йил 27-октябр). Қаралди: 2014-йил 22-август.
- ↑ Саид, Франс Ҳ.. „Бриэф ҳисторй оф тҳе лазаретто (2)“. Тимес оф Малта (2008-йил 27-октябр). Қаралди: 2014-йил 22-август.
- ↑ „Абоут Ус“. Маноэл Исланд Ячт Марина. Қаралди: 2014-йил 22-август.
- ↑ „Овервиэw“. Маноэл Исланд Ячт Ярд. 2018-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-август.
- ↑ „Дуcк Виллаге“. ҳоwтомалта.cом. 2012-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 22-август.
- ↑ Магри, Гиулиа. „Ġзира'с Дуcк Виллаге демолишед овер унсанитарй cондитионс“. Тимес оф Малта (2021-йил 10-сентябр). Қаралди: 2021-йил 7-ноябр.