“Манозил ус-сойирин” (“Сайр қилувчиларнинг манзиллари”) – Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг асари. 1002-йилда ёзилган. Бу номда муаллифнинг икки асари бўлган: бири араб, иккинчиси форс тилида. Асар Ҳирот аҳлининг сулуклар, манзиллар ҳақидаги саволларига жавоб тарзида ёзилган бўлиб, унда насрдаги сажъ санъатининг юксак намуналари келтирилган. “Манозил ус-сойирин”га жуда кўп тасаввуф намояндалари, жумладан, Навоийнинг замондошларидан Муҳаммад Табодгоний ва Камолиддин Ҳусайн шарҳ ёзганлар[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.