Manqalanish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Манқаланиш — бурун бўшлиғи резанатор фаолиятининг бузилганлиги сабабли овоз жарангдорлигининг ўзгариши ва нутқ товушларини бузиб айтиш. М.нинг ёпиқ ва очиқ хиллари фарқланади.
Ёпиқ М. сурункали тумов, бурунда полиплар, аденоидлар ва бошқа борлигидан бурундан нафас олиб бўлмаганда ёки нафас олиш қийинлашганда рўй беради. Бунда бурун товушлари "М" ва "Н"ни айтиш қийинлашиб, улар "б" ва "д" бўлиб эшитилади (мас, "амма" ўрнига "абба", "наъма" ўрнига "даъба"). Овоз бўғилиб чиқади. Қаттиқ ва юм-шоқ танглайда анатомик нуқсонлар бўлганда очиқ М. кузатилади. Бунда нутқ товушларини айтишда ҳавонинг бир қисми бурун бўшлиғига кириб, овоз манқаланиб чиқади, нутқ эса тушунарсиз бўлади. М.га туғма ёки орттирилган анатомик нуқсонлар сабаб бўлиши мумкин. Ёпиқ ва очиқ М., кўпинча, анатомик нуқсонлар бўлмаганда ҳам рўй беради; бу функсионал М. дейилади. Давоси М.нинг иккала хилида ҳам бурун-хал-қумдаги тўсиқ, шунингдек, анатомик нуқсонлар бартараф этилади. Бемор логопедик машғулотлар ёрдамида тузалиб кетади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |