Mansur Abdulin
Мансур Абдулин (1919—1996) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, татар миллатига мансуб комсомолчи. Совет Социалистик Республикаси Иттифоқи армиясига 1938-йилда Фарғона вилояти Ленин тумани военкоматидан ҳарбий хизматга чақиртирилган. 167-артеллерия полки гвардияси, 6-баталён қурол-аслаҳалар командири, гвардия сержанти. Командирлик вақтида катта сержант Абдулин Қизил армиянинг мудофаси ёриб ўтилмаслигини таъминлаган ҳамда душманларнинг 8-ҳарбий танкини тор-мор қилган[1].
| Мансур Абдуллин | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1919-йил 15-сентябр Уфа вилояти, Бошқирдистон |
| Вафоти |
1996-йил 8-июн Уфа вилояти, Бошқирдистон |
| Фуқаролиги | СССР |
| Мукофотлари |
Совет Иттифоқи Қаҳрамони Қизил Юлдуз ордени |
Биографияси
Мансур Идиатович Абдуллин 1919-йил 15-сентябрда Уфа вилояти Белебеэвский тумани Қирғиз-Мияки қишлоғида (бошқа маълумотларга кўра, Стерлитамак тумани Стерлибашево қишлоғида, ҳозирги Стерлибашевский тумани) татар деҳқон оиласида таваллуд топган[2][3].
1927-йилда Қирғиз-Миякдаги ўрта мактабда таълим ола бошлайди, кейинчалик маҳаллий колхозда меҳнат қилади. 1937-йилда Ўзбекистон ССРга кўчиб ўтиб, Ленинск шаҳридаги (ҳозирги Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Асака шаҳри) „Аркабеш“ ишчи артелида саводсизликни йўқ қилиш бўйича ўқитувчи бўлиб ишлай бошлайди[4].
1938-йилда (бошқа маълумотларга кўра, 1939-йилда) Фарғона вилояти Ленинский туман ҳарбий комиссарлиги томонидан Қизил Армия сафига чақиртирилади[5][6]. 1941-йилдан Иккинчи жаҳон урушида иштирок эта бошлайди[6]. 194-йил кузида жангда оғир яраланиб, даволаниш учун госпиталга юборилади. 1942-йил июл ойида соғлигини тиклаганидан сўнг яна қайта хизматга қайтади[7]. Ғарбий фронт, Марказий фронт, 1 ва 2-Белоруссия фронтларидаги жангларда иштиок этган. Смоленск, Сталинград ва Курск жангларида ҳам иштирок этган[8][9].
1943-йил 10-июлида Молотичи қишлоғи яқинида (Курск вилояти Фатежский тумани) 167-гвардия енгил артиллерия полкининг қуролли кучлари командири (3-гвардия енгил артиллерия бригадаси, 1-гвардия артиллерия отишма дивизияси, 70-сонли гвардия сержанти) Абдулин душман ҳужумини қайтаришда кўрсатган ўзига хос жасорати билан бошқалардан ажралиб туради. 60 та танк ва немис пиёда аскарлари Абдулин турган ўқ отиш ҳудудига уч марта ҳужум уюштиради, ҳудудга 150 та ҳаво бомбаси ташланади, бир неча юз снаряд ва миналар отилади. Қаттиқ жанг пайтида тўғридан-тўғри ўққа тутилган Абдулин юзага келган оғир вазиятга қарамай, душманнинг 8 та танкини, шу жумладан, 3 та „Тигр“ танкини ва душман пиёдалари баталёнини йўқ қилишга эришади, бироқ ўзи ҳам жангда снаряд парчаларидан оғир яраланади[10].
Мансур Идиатович Абдулин 1996-йил 8-июнда Уфа шаҳрида вафот этади.
Мукофотлари
Мансур Абдулин Мансур Идиятович жангда кўрсатган жасорати ва фидокорлиги учун 1943-йилнинг августида Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.
1943-йил 5—9-июл ойларидаги жангларда Теплоэ — Самодуровка қишлоқлари ҳудудида Абдулин 1943-йил 10-июлдаги буйруғи билан Жагала 3-гвардия бригадаси командири томонидан Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланади.
Манбалар
- ↑ „Хотира.уз“. 2021-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ Арсланов, Каримова 2005.
- ↑ „Мансур Абдулин“ (ру). Герои страны.
- ↑ „Абдуллин Мансур Идиятович“. Миякинский район Республики Башкортостан. 2017-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-январ.
- ↑ Березняк, Тихомолов и Боксер 1984.
- ↑ 6,0 6,1 Андоза:Подвиг Народа
- ↑ „Мансур Абдулин“ (ру). Герои страны.
- ↑ „Абдуллин Мансур Идиятович“. Миякинский район Республики Башкортостан. 2017-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-январ.
- ↑ „Абдуллин Мансур Идиатович“. Официальный сайт Администрация городского округа город Уфа Республики Башкортостан. 2017-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-январ.
- ↑ „Наградной лист за бои 10.7.43 г., подписан 12.7. 43 г., гв. подп. Бутко, командир 167 гв. лап“. 2010-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-январ.