Mansur Nosirov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мансур Маҳмудович Носиров (1936.12.6, Самарқанд вилояти, Охунбобоев қишлоғи) — кулол. Ўзбекистон Республикаси санютарбоби (1998). Самарқанд университетида таълим олган (1957—58). Иш фаолиятини (уста Умарқул Жўра-қулов раҳбарлигида) шаҳар саноат комбинатида бошлаган (1944—50). "Қизил Шарқ" артелидаги сандиқсозлик сехида безатувчи рассом (1951—53), Самарқанд бадиий фондининг кулолчилик сехида (1963—93), Умарқул Жўрақулов номидаги "Ус то" бирлашмасида (1993-йилдан) кулол-уста. "Бибихоним", "Гўри Амир", "Шоҳизинда" каби сувенирлар, "Аждарҳо", "Кўра ва шамдон" каби безакли буюмлар, "Афросиёб" нақшли шокоса ва чаш-калар, миллий услубда безалган ўйинчоқлар, кўзалар, оф-тоба, безакдор релеф, гул туваклар, лаганлар ва бошқа яратган. "Самарқанд" ресторани интер-ерини безашда қатнашган. Асарлари билан республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |