Мансур Ғаниевич Тошматов (1954-йил 14-сентябр, Тошкент) – эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти (1995). Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1986). „Олтин Орфей“ фестивалида 3-ўрин соҳиби (Болгария, 1978)[1]. Ботир Зокиров номидаги эстрада симфоник оркестрининг бадиий раҳбари.

Мансур Ғаниевич Тошматов
Таваллуди 1954-йил 14-сентябр
Жанрлар Эстрада, жаз
Касби Ашулачи
Фаолият йиллари 1970-йилдан – ҳозирги вақтгача
Лейбллар Мелодия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Ҳамкорлиги „Синтез“ (1976-йилгача), „Наво“ (1976—1979), „Садо“ (1979—1981) ансамллари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ашула ва рақс ансамбли (1991 —1999)
Мукофотлари
Mehnat shuhrati ordeni
Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист
„Олтин Орфей“ фестивали 3-ўрин
Веб-сайт Хонанда ва Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов

Мусиқа санъатининг атоқли арбоби, Ўзбекистон ССР халқ артисти Ғанижон Тошматовнинг ўғли. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1979). „Наво“ (1976—1979), „Садо“ (1979—1981) ансамллари, Жиззах (1982—1984) ва Ўзбек давлат филармония (Ж 9868 8)си, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ашула ва рақс ансамбли (1991 —1999)да яккахон хонанда, „Ўзбектеатр“ бирлашмасида „Файз“ қўшиқ театри (1988—1991), Б. Зокиров номидаги эстрада симфоник оркестри (2003-йилдан) бадиий раҳбари.

Репертуаридан чет эл эстрада юлдузлари – Ф. Синатра, Т. Жонс, С. Уандер Э. Жеро, Ўзбекистон (Э.Солиҳовнинг „Умид“, Й. Ширяевнинг „Оқ қайинлар“, И.Акбаровнинг „Қайдасан“, „Раъно“ ва бошқалар) ва бошқа композиторлар асарлари, шунингдек, мусиқасини ўзи басталаган қўшиқлари („Ўйнадинг“, У.Абдуазимова шеъри; „Ширин хаёл келарми“, Ш. Рашидов) ўрин олган.

Мансур Тошматов кенг диапазонли, жозибали овоз соҳиби. Ижролари грампластинкага („Мансур Тошматов куйлайди“, 1978) ва компакт диск („Ёур фаворите сонгс“, 2000) ёзилган. „Ўзбектелефилм“ студиясида Тошматов ижодига бағишланган 2 филм ишланган (1984, 1988).

Таржимаи ҳоли

Мансур Ғаниевич Ташматов 1954-йил 14-сентябрда Тошкент шаҳрида созанда (ғижжак) ва бастакор, бўлажак Ўзбекистон ССР халқ артисти Ғанижон Тошматов оиласида туғилган[1].

Ўрта мактабни тугатгач[2], Тошкент театр ва рассомлик институтининг мусиқали драма ва комедия факултетига ўқишга кирди[1].

Хонандалик фаолиятини „Синтез“ ансамблида бошлаган[2]. Сўнгра „Ўзбекконсерт“ гастрол-консерт бирлашмаси „Наво“ (1976—1979) ва „Садо“ (1979—1981) гуруҳларида солист бўлган[1].

1978-йил июн ойида Болгарияда бўлиб ўтган „Олтин Орфей“ халқаро эстрада қўшиқлари фестивалида СССР вакили сифатида у 3-ўринга сазовор бўлди[1][3][4][5].

1978-йилда „Мелодия“ лейбли томонидан „Мансур Ташматов куйлайди“ номли пластинка чиқди[1].

1980—1982-йилларда Совет Армияси сафида хизмат қилган[2].

Кейинчалик Жиззах филармонияси (1982—1984), Ўзбек давлат филармонияси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ашула ва рақс ансамбли (1991—1999) яккахон қўшиқчи бўлган[1]. Жиззах филармониясида ишлаган вақтида „Сангзор“ ансамблини тузди. Тошкентга қайтгач, 1985-йилда филармонияда янги „Файз“ мусиқий гуруҳини тузди. Шу билан бирга хонанда Тошкент сирк дирексиясининг „Радуга“ ансамбли билан саҳнада замонавий жаз мусиқаси билан шуғулланган[2].

1986-йилда Мансур Тошматов Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист, 1995-йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган[2].

1998-йилда „Сидериз“ гуруҳини тузди[2]. 2000-йилда Мансур Тошматов ўзининг „Ёур фаворите сонгс“ қўшиқларидан иборат дискни тақдим қилди[1].

Ҳозир Ботир Зокиров номидаги эстрада симфоник оркестрининг бадиий раҳбари бўлиб ишлайди[1].

2020-йил учун МДҲ Давлатлараро „Ҳамдўстлик юлдузлари“ мукофоти совриндори бўлган[6].

Репертуари

Мансур Тошматов репертуаридан дунёнинг машҳур ижрочилари – Франк Синатра, Том Жонс, Стиви Уандер, Эл Жеро қўшиқлари ҳамда ўзбек қўшиқчилари (Э.Солиҳов, И.Акбаров ва бошқалар) асарлари ўрин олган. Унинг ижросидаги „Рус қайинлари“ мусиқаси Й. А. Ширяев томонидан ёзилган. Бундан ташқари, Мансур Тошматовнинг ўзи баъзи қўшиқларининг мусиқаларига (У.Абдуазимова, Ш. Рашидов шеърлари билан) сўзлар ёзган[1].

2010-йилда, Ўшдаги тўқнашувлардан кўп ўтмай, Қозонда бўлиб ўтган „Тинчликнинг яратилиши“ (русча: Сотворение мира) учинчи мусиқа фестивалида Мансур Тошматов қирғизистонлик хонанда Саламат Содиқова билан дуэт куйлаган. Улар этник можароларга қарши бўлиб, „Нет войне!“ (ўзбекча: Урушга йўқ) қўшиғини куйлашган[7][8].

Ижодкорлигининг эътироф этиши

Мансур Тошматовнинг кенг овоз диапазонига эга. „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“да унинг овози „жозибали, мафтункор“ деб баҳоланган[1].

1978-йилда Мансур Тошматов бастакор Й. А. Ширяев томонидан Талгат Нигматулин шеърларига ёзилган „Рус қайинлари“ қўшиғи билан кенг шуҳрат қозонди. У ушбу композицияни „Ҳаёт давомида қўшиқ билан“ фестивалида ижро этди, кейин у билан Болгарияда бўлиб ўтган „Олтин Орфей“ танловида СССР вакили бўлиб, 3-ўринни қўлга киритди[1][3][4][5], ўша йили „Тошкент ҳақида қўшиқ“ни ижро этиб, „Мусиқа-78“[9] фестивалининг финал босқичига чиқди. Мансур Тошматов яна бир қанча халқаро фестиваллар лауреати[1].

Хонанда ижоди ҳақида „Ўзбектелефилм“ киностудияси томонидан иккита филм суратга олинган[1].

Оиласи

Қизи – Сабина Тошматова; 2004-йилда, 12 ёшида отаси билан Витебскдаги „Славян бозори“ (русча: Славянский базар) фестивалида иштирок этди[10].

Дискографияси

  • Мансур Тошматов куйлайди (1978)
  • Ёур фаворите сонгс (2000)
  • Бир вақтлар[2] (?)

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 3: Гидрофилижа - Зебра / бош таҳрир ҳайъати аъзолари Муроджон Аминов. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2000—2005 — 588 --бет. ИСБН 5-89890-052-7. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 „Певец и Народный артист Узбекистана Мансур Ташматов. Биография“. 2016-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-август.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ежегодник Болшой Совецкой энсиклопедии. 1979. – Москва: „Совецкая энсиклопедия“. 167-бет
  4. ↑ 4,0 4,1 Ден за днём. Хроника културной жизни Узбекистана 1917—1987 / автор-составител Владимир Тюриков. – Ташкент: Издателство литератури и искусства имени Гафура Гуляма, 1987. – С. 249
  5. ↑ 5,0 5,1 Инна Аккерманцева. „Мансур Ташматов: Зритель не обязан тебе аплодировать“. Россия — Узбекистан. Вести.уз (2014-йил 17-ноябр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-август.
  6. ↑ „Объявлены лауреаты главной гуманитарной премии СНГ «Звезды Содружества» за 2020 год“. cис.минск.бй. Қаралди: 2022-йил 23-декабр.
  7. ↑ С небольшой помощью его друга // Новая газета. — 2011. — 5 07. Архивировано 4 март 2016 года.
  8. ↑ Николай Сорокин. „"Нет войне!" споют певцы из Киргизии и Узбекистана на Третьем музыкальном фестивале "Сотворение мира" в Казани“ (деадлинк). Пресс-центр (2010-йил 26-июн). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-август.
  9. ↑ ПЕСНЯ ГОДА. 1976-79
  10. ↑ Александр Беляев, Марина Муранова. Мелодия для двух сердец // Российская газета. — 2004. — 22 04. Архивировано 24 сентябр 2015 года.