Mansurbek Chashemov
Мансурбек Холбоевич Чашемов (1983-йил 22-июнда туғилган, Ўзбекистон ССР) — ўзбек оғир атлетикачиси ва мураббийи, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. ХХИХ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпионатлари ва Осиё ўйинлари ғолиби.
| Мансурбек Холбоевич Чашемовъ | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1983-йил 22-июн Ўзбекистон ССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Оғир атлетика |
| Медаллар | |
|
| |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осиё чемпионати | ||
| Кумуш | Талдиқўрған 2009 | 85 кг гача |
| Осиё ўйинлари | ||
| Кумуш | Гуанчжоу 2010 | 85 кг гача |
Спортдаги фаолияти
2008-йилда Пекинда (Хитой) бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида 85 килограммгача бўлган вазн тоифасида даст кўтаришда 165 килограмм, силтаб кўтаришда эса 202 килограмм ва жами 367 килограмм натижа билан бешинчи ўринни эгаллади[1][2]. Каназавада (Япония) оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида силтаб кўтаришда ўз вазн тоифасида 191 кг тош кўтарди, бу учинчи уриниш бўлди, бироқ унга қит’а биринчилиги чемпионатида умумий ҳисобда медал олиш учун етарли бўлмади[3].
2009-йилда Қозоғистондаги Толдиқўрғон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 85 килограммгача бўлган вазн тоифасида даст кўтаришда 164 килограмм, силтаб кўтаришда эса 198 килограмм натижа кўрсатиб, жами 362 килограмм натижа билан биринчи кумуш медални қўлга киритди[4]. 2009-йилда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган[5].
2010-йилда Хитойдаги Гуанчжоуда бўлиб ўтган Ёзги Осиё ўйинларида 85 килограммгача бўлган вазн тоифасида жами 372 килограмм натижа кўрсатиб, ҳамюртимиз яна кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди[6].
2016-йилда Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ишлаб, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган мураббий унвони билан тақдирланган[7][8]. 2018-йилда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасида мураббий бўлиб ишлайди[9]. 2019-йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган[10].
Манбалар
- ↑ „2008 Беижинг Суммер Олймпиcс - Wеигҳтлифтинг | Атҳлете Профилес, Видеос & Пҳотос | Эвенц & Wеигҳт Cлассес | НБC Олймпиcс“. wеб.арчиве.орг (2012-йил 30-июл). 2012-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „Олймпедиа – Лигҳт-Ҳеавйwеигҳт (≤85 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „Унтитлед Доcумент“. wеб.арчиве.орг (2012-йил 20-май). 2012-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „Wайбаcк Мачине“. wеб.арчиве.орг (2012-йил 23-май). 2012-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „Награждение граждан в связи с восемнадцатилетием Узбекистана“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „В последние дни на 16-х Азиатских играх, Гуанчжоу, Китай“ (эн). 4спорт.уа. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Президиумының Қарары“. совминрк.гов.уз. 2021-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ „Бир гуруҳ жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари мукофотланди“ (уз). Оламспорт.cом. Қаралди: 2021-йил 23-август.
- ↑ 2018-08-01 15:22:00. „Состав тяжелоатлетов Узбекистана на Азиатские игры“ (ру). спорц.уз (2018-йил 1-август). Қаралди: 2021-йил 23-август.[сайт ишламайди]
- ↑ „О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников“ (ру). пресидент.уз. Қаралди: 2021-йил 23-август.