Мансуржон Носирович Муродов (1955.28.10, Тошкент) — ганчкор, Ўзбекистон халқустаси (2001). Тошкент шаҳар 63касб-ҳунар техника билим юртининг ганчкорлик бўлимини тугатган (1974). 1974-йилдан „Ус то“ бирлашмаси (уста Маҳмуд Усмонов гуруҳи)да ганчкор уста; 1985-йилдан ўзи тузган ганчкорлик гуруҳига раҳбар; 1997-йилдан „Ус т азода“ бирлашмасида ганчкорлар ижодий гуруҳига раҳбарлик қилади. 1985-йилдан бошлаб Ўзбекистонда, жумладан, Темурийлар тарихи давлат музейи (1995), Юнусобод теннис корти (1997), Оқсарой (1999), Шаҳидлар хотираси музейи (2002), Ўзбек миллий академик драма театри (2002) ва бошқа; шунингдек, Малайзия, Германия, Қозоғистон каби мамлакатларда жамоат ва давлат бинолари интерерларини ганчкорлик безаклари билан зийнатлади[1]. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги арафасида „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланган[2].

Мансуржон Муродов

Манбалар