Манти
Тайёр манти
Корейсча „манду“

Манти (хит. ан’анавий 饅頭, соддалаштрилган 馒头, пинйин: мáнтóу, қозоқча: мәнті, мäнти, مأنتى, туркча: мантı, ўзбекча: манти, монти, арманча: մանթի), шунингдек, мантй (қирғизча: манты; русча: манты; татарча: манты), манту (форсча, арабча: منتو‎‎; тожикча: манту) ёки манта (уйғурча: مانتا‎‎, манта, монта, манта, монта) — манти қасқонда буғ ёрдамида тайёрланадиган юпқа ёйилган хамир ичида майда кесилган гўштдан таркиб топган таом. Ушбу таом Марказий Осиё, Туркия, Монголия, Корея, Татаристон, Қирим халқларининг анъанавий гўштли таоми. Манти сўзи тахминларга кўра, хитойча „мантоу“ сўзидан келиб чиққан.[1]

Тайёрланиши

Манти тайёрлаш учун махсус хамирни сува ва ун ёрдамида қаттиқроқ қилиб қорасиз, зувала қилиб сочиққа ўраб 15 минутча тиндирганингиздан кейин яна бир бор муштлаб пишитиб ундан кейин ўқлог'и ёрдамида юпқа қилиб ёясиз. Ёймадан 10х10 см ҳажмли жилдлар кесасиз. Ёки хамирдан ёнғок, катталигида зувалачалар узиб олиб, ҳар бирини алоҳида-алоҳида о'қлог'и билан тугарак қилиб ёясиз: қалинлиги 2 мм бўлиши тавсия этилади. Ҳар бир жилдга кетганича қийма солиб манти тугасиз. Қиймасини тайёрлаш: Ёғли қўй ёки мол гўштидан олиб, ўткир пичоқ билан сомонча шаклда тўғрайсиз, ёғини сал йирикроқ, думба ёғи бўлса 1х1х1 см кубик қилиб, чарви ёғини эса бодом катталигида тўғрайсиз. Ҳалқа — ҳалқа қилиб тўғралган пиёзни тахта устига қўйиб чопиб юборасиз. Шундай қилганда пиёз бир жойда тўпланиб қолмай қийма ичида бир текис тарқалади. Бунга туз, мурч ва зира қўшиб, яхшилаб мижийсиз. Қиймангиз сувли чиқсин десангиз озгина сув билан аралаштиринг. (Мулжалланган тузни совуқ чойда намакоб қилиб севаласангиз яна ҳам яхши). Туилган мантиларни қасқоннинг ёғланган лаппакларига бир — бирига тегмайдиган қилиб терасиз. Буг'да пишиш муддати 40 - 45 минут. Дастурхонга тортишда бармоқларингизни совуқ сувга ботириб иссиқ мантиларни — оласиз ва лаганларга терасиз. Алоҳида идишда порсиялаб беришингиз ҳам мумкин, юзига қатиқ севалайсиз, алоҳида идишда узум сиркаси келтириб қўясиз. Масаллиқ: ҳамири учун 500 гр оқ ун, 1 дона тухум, 0,5 стакан илиқ сув, 1 чой қошиғида туз; қиймаси учун 1 кг суй гўштининг лаҳими, 100 гр думба ёғи ёки 150 гр чарви, 500 гр пиёз, 1 чой қошиғида мурч ва шунча зира олинади. Туз 0,5 стакан совуқ чойда намакоб қилиб севаланади. Эслатма : а) яқин терилган мантилар пишганда семириб бир — бирига ёпишиб қолади; б) қасқон ёғланмаса манти остининг кўчиши қийин бўлади, шакли бузилиб, титилиб кетади; c) суви қайнамасдан олдин таом газга қо'йилганда хамири қасқонга ёпишиб қолади. Ёқимли иштаҳа .

Манбалар

  1. ↑ Гравес, Ҳелен. „Чинесе фоод анд дринк: Порк беллй мантоу – реcипе“. ТҳеГуардиан.cом. Гуардиан Неwс & Медиа ЛЛC (2-октабр 2013-йил). Қаралди: 28-январ 2015-йил.

Ҳаволалар