Mantu sinamasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манту синамаси - тери орасига туберкулин юбориб синаб кўришдан иборат аллергикдиагностик усул; одамда сил касаллиги бор-йўклигини аниқлаш, БСЖ ваксинаси билан эмланиши керак бўлган кишиларни топиш ва уларни эмлаш самарадорлигини билиш, силнинг кечишини баҳолаш мақсадида ўтказилади. Туберкулин сил ми-кобактерияларидан ажратиб олинадиган оқсил табиатли модда. Усулни франсуз олими Ш. Манту 1908-йил таклиф этган. Манту синамасида 2 хил туберкулин ишлатилади: Кох туберкулини (КТ) ва тозаланган туберкулин (инг. ППД — пуриfi эд протеин деривативе). Иккала туберкулин халқаро талабларга жавоб беради. 1952-йилдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан халқаро стандарт сифатида ППД қабул қилинди. Туберкулин фаоллиги туберкулин бирлигида (ТБ) белгиланади. Бир ТБ КТ учун 0,01 мг, ППД учун 0,0002 мг га тўғри келади.
Манту синамасида КТ ёки ППД 2 ТБ 0,1 мл миқдорда билак териси орасига юборилади. Натижани 48 ва 72 соатдан сўнг кўрилади. Укол қилинган жойда терининг қизариши ва шиш кузатилади, унинг каттакичиклигига қараб мусбат ёки манфий реаксия аниқланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |