Мантуанер — кечпишар олма нави. Ватани — Жан. Тирол (Италия). Дарахти баландлиги 6–11 м, шох-шаббаси кенглиги 8–13 м га боради. Офтобга караган томони қизил, эти оқ, мулойим, сен-т.нинг охирларида териб олинади. Фе-в.гача яхши сақланади. Март ойининг 2-ярмида куртак чиқариб, апрелнинг 1-ўн кунлигида гуллайди. Розмарин, Си-меренко каби навлар билан яхши чангланади. Мева шакли кенг япалоқ шарсимон, вазни 70—80 г . Ниҳоли экилгандан сўнг 7— 8-йили ҳосилга киради, 10—12 ёшли дарахтидан ҳар йили 600–750 кг ҳосил олинади, сақланиш жараёнида таъми янада яхшиланади. Узоқ масофаларга жўнатишга яроқли. Меваси таркибида 83,5% сув, 2,29% қуруқ модда, 9,7% канд, оз миқдорда пектин моддалари мавжуд. Консерва са-ноатида шарбат тайёрланади. Касаллик ва зараркунандаларга чидамли. Тошкент, Фарғона, Андижон, Самарқанд вилоятларидаги боғларда учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил