Фалак ал-Маолий Манучиҳр (форсча: فلک‌المعالی منوچهر‎‎; асосан, Манучиҳр номи билан танилган; тахминан 1031-йилда вафот этган) — Зиёрийлар (энг кечи 1012-йилдан тахминан 1031-йилача) ҳукмдори. Шамс ал-Маолий Қобуснинг ўғли[1].

Манучиҳр
Зиёрийлар сулоласи амири
Табаристон амири
Салтанат 1012—1031
Ўтмишдоши Қобус
Давомчиси Ануширвон Шараф ал-Маолий
Вафоти 1031
Гургон
Фарзандлари Ануширвон Шараф ал-Маолий
Сулола Зиёрийлар
Отаси Қобус
Дини Ислом (суннийлик)

Ёшлик даври

Отасининг ҳукмронлиги даврида Манучиҳр Табаристон ҳокими этиб тайинланди. ХИ аср бошларида қўшин ичидаги фитначилар гуруҳи Қобусга қарши қўзғолон кўтариб, пойтахт Гўргонни эгаллаб олгач, Манучиҳрга тахтга ўтиришни таклиф қилди. Манучиҳр тахт ворислигини йўқотиб қўйишдан қўрқиб, бу таклифга рози бўлди ва Қобусни Бастамгача қувиб борди. Охир-оқибат Қобус ўғлининг фойдасига тахтдан воз кечишга рози бўлиб, бир қал’ага чекинди, бироқ охир-оқибат 1012-йилда ўлдирилди[2].

Ҳукмронлиги

Манучиҳр тахтга чиққач, унга Аббосий халифа ал-Қодир томонидан Фалак ал-Маолий унвони берилди. Орадан кўп ўтмай, Манучиҳр Маҳмуд Ғазнавийнинг олий ҳокимиятини тан олиб[3], унинг қизларидан бирига уйланди[4][5]. У Ғазнавийлар саройига қочиб кетган укаси Дарони тахтга ўтқазишга уриниш содир бўлмаслиги учун ҳам шундай қилган[6]. Манучиҳр Маҳмуднинг Ҳиндистонга юришини амалга ошириши учун ўлпон ҳамда дайламий жангчилардан иборат ҳарбий бўлинмаларини юборди[7].

Дайламий ҳарбий амалдор Ибн Фулад Қазвинни ўз тасарруфига олишни даъво қилиб, 1016-йилда Бувайҳийлар олий ҳукмдори Мажд уд-Давлага қарши қўзғолон кўтарди. Мажд ад-Давла уни Қазвин ҳокими этиб тайинлашдан бош тортди. Бу эса Ибн Фуладни Бувайҳийлар пойтахти Рай атрофидаги қишлоқларга таҳдид қилишга мажбур қилди. Шундан сўнг Мажд уд-Давла Бавандийлар ҳукмдори бўлган вассали Абу Жаъфар Муҳаммаддан ёрдам сўради. Абу Жаъфар Ибн Фуладни енгиб, уни Райдан чекинишга мажбур қилди. Шундан кейин Ибн Фулад Манучиҳрдан ёрдам сўраб, ёрдами эвазига Манучиҳрнинг вассалига айланишга рози бўлди[8]. Кейинги йили Ибн Фулад ва Манучиҳрнинг бирлашган қўшини Рай шаҳрини қамал қилди. Натижада Мажд уд-Давла Ибн Фуладни Исфаҳон ҳокими этиб тайинлашга мажбур бўлди. Исфаҳоннинг Бувайҳийларга вассал бўлган Какуйийлар ҳукмдори Алауддавла Муҳаммад Ибн Фуладни мағлуб этиб, эҳтимол жанг чоғида уни ўлдирди.

Манучиҳрнинг Ғазнавийлар билан муносабати ҳар доим ҳам дўстона бўлмаган. 1028-йилда Мажд уд-Давланинг мулкларини эгаллаш учун йўлга чиққан Маҳмуд Зиёрийлар ҳудудига бостириб кирган. Манучиҳр қочишга мажбур бўлган, сўнгра Маҳмудга катта миқдорда пул тўлагачгина яна тахт тепасига қайтган[6].

Манучиҳр тахминан 1030-йилда вафот этган[9]. Унинг ўрнига ўғли Ануширвон тахтга ўтирган. Ануширвон ҳам Ғазнавийларга ўлпон тўласга ваъда берган.

Манбалар

  1. ↑ C. Э. Босwортҳ, Тҳе Гҳазнавидс:994-1040, (Эдинбургҳ Университй Пресс, 1963), 75.
  2. ↑ Маделунг 1975, с. 215.
  3. ↑ C. Э. Босwортҳ, Тҳе Гҳазнавидс:994-1040, 75.
  4. ↑ Босwортҳ 1975, с. 176.
  5. ↑ Босwортҳ 1968, с. 25.
  6. ↑ 6,0 6,1 Маделунг 1975, с. 216.
  7. ↑ C. Э. Босwортҳ, Тҳе Гҳазнавидс:994-1040, 75.
  8. ↑ Босwортҳ 1997, сс. 26–27.
  9. ↑ Э. Мерçил, п. 41

Адабиётлар

Ҳаволалар

Ўтмишдоши:
Қобус
Зиёрийлар ҳукмдори
тахминан 1012—1031
Вориси:
Ануширвон