Мануэл Обафеми Аканжи (1995-йил 19-июлда туғилган) – швейсариялик профессионал футболчи, Италия А Сериясининг Интер Милан клуби ва Швейсария терма жамоаси ҳимоячиси.

Мануэл Аканжи
2018-йил Аканжи Швесария терма жамоаси сафида.
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мануэл Обафеми Аканжи[1]
Таваллуд санаси 1995-йил 19-июл (1995-07-19) (31 ёш)
Таваллуд жойи Wиэсенданген,[2] Сwитзерланд
Бўйи 1.88 м[3]
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Интер Милан
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2004-2007 ФC Wиэсенданген
2007-2014 Wинтертҳур
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2015 Wинтертҳур 35 (1)
2015—2018 Басел 42 (5)
2018—2022 Боруссиа Дортмунд 119 (4)
2022—2025 Манчестер Cитй 85 (2)
2025— Интер Милан 0 (0)
Миллий терма жамоа
2014 Швесария У20 2 (0)
2014-2015 Швесария У21 6 (0)
2017— Швесария 41 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 14-май учун)

Клубдаги фаолияти

Wиэсенданген шаҳрида туғилган[4] Аканжи ўзининг ёшлик фаолиятини Визендангендаги маҳаллий клубда бошлаган. 2007-йил май ойида Аканжи клубини ўзгартирди ва „Винтертур“ клубининг ёшлар жамоаси ўйинчиси бўлди. Дастлабки йилларида у 18 ёшгача бўлганлар жамоасида, кейин эса иккинчи жамоасида ўйнаган. 2014-15-Чалленге лигасида у Винтертурнинг бошланғич таркибида эди.

Басел

2015-йилнинг 15-апрелида Аканжи Суперлиганинг 2015-16-йилги мавсуми учун Баселга ўтиши эълон қилинди[5]. У Швейсария Суперлигасидаги дебютини 2015-йилнинг 26- сентябрида „Лугано“ га қарши ўйинда ўтказган. Мураббий Урс Фишер қўл остида Аканжи 2015-16-Суперлига мавсуми[6] ва 2016-17-Суперлига мавсуми охирида иккинчи марта Швейсария Суперлигаси чемпионлигини қўлга киритди. Клуб учун бу кетма-кет саккизинчи чемпионлик ва жами 20-чемпионлик унвони бўлди. Шунингдек, улар Швейсария кубогини ўн иккинчи марта қўлга киритишди, бу эса клуб тарихида олтинчи марта дублга эришганини англатади[7].

Боруссия Дортмунд

Аканжи 2018-йилнинг 15-январида қишки трансферлар вақтида Дортмунднинг „Боруссия“ клубига 18 миллион евро эвазига ўтган эди[8]. У 2022-йилнинг июнига қадар тўрт ярим йиллик шартнома имзолади[9]. 27-сентябр куни Аканжи клуб учун биринчи голини ва Бундеслигадаги биринчи голини урди[10]. Аканжи 2019/20-йилги мавсумда Дортмунднинг „Бавария“га муваффақияциз ўйини пайтидаги хатолари учун кўп танқид қилинди. Аканжи жамоанинг заиф бўғини сифатида алоҳида кўрсатилган асосий ўйинчилардан бири эди[11].

Терма жамоадаги фаолияти

Аканжи Швейсария У20 терма жамоасида иккита ўйинда майдонга тушди. Унинг дебюти 2014-йилнинг 7-сентябрида Германия У20 терма жамоасига қарши ўйинда (0:0) бўлганди. 2014-йилдан у Швейсария У21 терма жамоаси аъзоси бўлган ва 26-март куни Италия У21 терма жамоасига қарши ўйинда (0:3) дебют қилган.

Аканжи 2017-йил 9-июн куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Фарер оролларига қарши ўйинда (2:0) терма жамоага чақирилган ва ўша ўйинда дебют қилган. У бутун 90 дақиқа ўйнади[12].

У Швейсария терма жамоасининг 2018-йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун 23 кишилик таркибига киритилган.

2019-йилнинг май ойида у 2019-йил УЭФА Миллатлар лигасида ўйнади ва унинг жамоаси 4-ўринни эгаллади[13].

2021-йилда у 2020-йилги УЭФА Европа чемпионати учун миллий терма жамоага чақирилди ва у ерда жамоа чорак финалга қадар етиб борди ва турнирнинг асосий сенсацияларидан бирини яратди[14].

Шахсий ҳаёт

Аканжи Швейсариянинг Wиэсенданген шаҳрида туғилади. Унинг онаси швейсариялик, отаси эса нигериялик бўлган[15].

Ютуқлар

Фc Басел

  • Швейсария Суперлигаси: 2015-16, 2016-17
  • Швейсария кубоги: 2016-17[16]

Боруссия Дортмунд

  • ДФБ-Покал: 2020-21
  • ДФЛ-Суперкубоги: 2019

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Руссиа 2018: Лист оф Плаерс: Сwитзерланд“. ФИФА (2018-йил 15-июл). 2019-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Мануэл Аканжи: 10 тҳингс он Боруссиа Дортмунд'с неw Сwисс интернатионал дефендер“ (эн). бундеслига.cом - тҳе оффиcиал Бундеслига wебсите. 2023-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  3. ↑ „Мануэл Аканжи“. Боруссиа Дортмунд. 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-март.
  4. ↑ „Мануэл Аканжи: 10 тҳингс он Боруссиа Дортмунд'с неw Сwисс интернатионал дефендер“ (эн). бундеслига.cом - тҳе оффиcиал Бундеслига wебсите. 2023-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  5. ↑ Эин неуэр Вертеидигер фüр ден ФCБ: Мануэл Аканжи коммт вом ФC Wинтертҳур (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-31 санасида архивланган) ТагесWоче датед 15.
  6. ↑ Марти. „Эс ист воллбрачт ! Дер ФCБ ист зум 19. Мал Меистер“. ФC Басел 1893 (2016). 2019-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-апрел.
  7. ↑ Марти. „Дер Саисонабсчлусс им Зеитраффер“. ФC Басел 1893 (2017). 2019-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-июн.
  8. ↑ "Wечсел перфект!
  9. ↑ Боруссиа Дортмунд. „БВБ верпфличтет Счwеизер Натионалспиэлер Мануэл Аканжи“. бвб.ч (2018). Қаралди: 2018-йил 15-январ.
  10. ↑ „Марcо Реус старс ас бреатҳтакинг Боруссиа Дортмунд пут севен паст Нуремберг“. Бундеслига. 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  11. ↑ „Тҳреэ Боруссиа Дортмунд плаерс wҳо неэд то импрове“ (2019-йил 11-ноябр). 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-июл.
  12. ↑ „Фäрöэр Инселн 0:2 Счwеиз“. фоотбалл.ч. Счwеизерисчер Фуссбаллвербанд (2017-йил 9-июн). Қаралди: 2017-йил 9-июн.
  13. ↑ „Пиcкфорд тҳе ҳеро ин Энгланд шоотоут wин“. ББC Спорт.
  14. ↑ ҳттпс://www.уэфа.cом / уэфаэуро-2020 / матч / 2024485 – сwитзерланд-вс-спаин / линеупс /? ив = труэ
  15. ↑ „Мануэл Аканжи: 10 тҳингс он Боруссиа Дортмунд'с неw Сwисс интернатионал дефендер“ (эн). бундеслига.cом - тҳе оффиcиал Бундеслига wебсите. Қаралди: 2020-йил 30-октябр.[сайт ишламайди]
  16. ↑ „Сwисс фоотбалл: ФC Басел wинс 3-0 овер Сион ин Генева; полиcе эхтра вигилант афтер гаме“. аллабоутгенева.cом (2017-йил 25-май). 2019-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-май.

Ҳаволалар

  • Профиле Манчестер Cитй Ф. C. сайтида
  • Профиле Швейсария футбол ассоциацияси сайтида (немисча)
  • {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{ФИФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.