Manuel Valls
Мануэл Карлос Валлс Галфетти (франсузча: Мануэл Cарлос Валлс Галфетти, 1962-йил 13-август, Барселона, Испания) – келиб чиқиши каталониялик франсуз давлат ва сиёсат арбоби, Социалистик партия аъзоси (2017-йилгача), 2012-йил 15-майдан 2014-йил 31-мартгача Франсия ички ишлар вазири. 2014-йил 31-мартдан 2016-йил 6-декабргача Франсия Бош вазири[1][2].
| Мануэл Валлс | |
|---|---|
|
| |
| Франсия Бош вазири | |
|
Мансаб даври 2014-йил 31-мартдан – 2016-йил 6-декабргача | |
| Президент | Франçоис Ҳолланде |
| Ўтмишдоши | Жеан-Марc Айраулт |
| Вориси | Бернард Cазенеуве |
| Франсия ички ишлар вазири | |
|
Мансаб даври 2012-йил 16-майдан – 2014-йил 1-апрелгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Жеан-Марc Айраулт |
| Ўтмишдоши | Cлауде Гуéант |
| Вориси | Бернард Cазенеуве |
| Éврй | |
|
Мансаб даври 2001-йил 18-мартдан – 2012-йил 24-майгача | |
| Ўтмишдоши | Чристиан Оливиэр |
| Вориси | Франcис Чоуат |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Мануэл Cарлос Валлс Галфетти 1962-йил 13-август Барселона |
| Сиёсий партияси | мустақил |
Биографияси
Мануэл Валлс 1962-йил 13-августда Испаниянинг Барселона шаҳрида туғилган[3]. Унинг отаси томонидан бобоси Испаниядаги католик республика газетасининг бош муҳаррири эди[4]. Фуқаролар уруши йилларида у троцкийчилар ва анархистлар томонидан таъқибга учраган руҳонийларни ўз уйида бошпана қилган ва Франсиско Франконинг ғалабасидан кейин ўз ишини тарк этишга мажбур бўлган[5]. Мануэлнинг отаси каталониялик рассом Хавер Валлс (1923-2006), Барселонада туғилган[6]. 1940-йилларнинг охирида Парижга кўчиб ўтди ва бўлажак рафиқаси, Тиcино кантонидан бўлган италян тилида сўзлашувчи швейцариялик Луисангела Галфетти билан учрашди[7]. Мануэлнинг амакиси швейцариялик архитектор Аурелио Галфетти[эн] ҳисобланади[8].
17 ёшида Мануэл Валлс президентлик сайловларида социалист Мишел Рокарни қўллаб-қувватлаш учун Франсия Социалистик партиясига қўшилди. 1982-йилда 20 ёшида Франсия фуқаролигини олган[9]. Париж университетининг тарих факултетини тамомлаган[10].
1983-йилдан 1986-йилгача Ардече департаменти депутати Роберт Чапуиснинг парламент атташеси бўлган. 1988-йилда Франсия Социалистик Федерациясининг биринчи котиби бўлди. 1986-1992-йилларда минтақавий маслаҳатчи, 1998-2002-йилларда Иле-де-Франс вилояти биринчи вице-президенти. 1988-йилдан 1998-йилгача Вал-д’Уа департаментида Аргентеуил шаҳри мерининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 1988-йилдан 1991-йилгача Франсия Бош вазири Мишел Рокарнинг махсус маслаҳатчиси бўлган. 1989-йилдан 2005-йилгача Гранд Ориэнт де Франcе масон ташкилотининг аъзоси бўлган. У „На Худо, на устоз“ ложасининг аъзоси эди[11]. 1995-йилда Социалистик алоқалар партиясининг миллий котиби лавозимини эгаллади ва 1993-йилда партиянинг миллий бюроси ва миллий кенгаши аъзоси бўлди. 1997-йилдан 2001-йилгача Франсия Бош вазири Лионел Жоспин идорасида ташқи сиёсат ва матбуот билан алоқалар учун мас’ул бўлган. 2001-йилда Социалистик партиядан президентликка номзод сайловида Валлс Франcоис Ҳолланд билан рақобатлашди. 5,6% овоз олди, аммо мағлубиятидан сўнг тезда яқиндаги рақибининг сайлов кампаниясига қўшилди ва унинг асосий ташкилотчиларидан бирига айланди[12]. 2001-йилда Париж чеккасидаги Эссон департаментининг Эври шаҳри мери бўлди ва 2008-йилда бу лавозимга қайта сайланди ва тахминан 70% овоз тўплади[13]. 2002-йилда Франсия Миллий Ассамблеясига Эссон сайлов округидан депутат этиб сайланган[14], 2007-йилда ва 2012-йил июнида икки марта қайта сайланган. 2009-йил июн ойида Мануэл Валлс Социалистик партиядан дастлабки сайловларда иштирок этишини эълон қилди[15]. 2012-йилда президентлик сайловларида қатнашиб, бешинчи ўринни эгаллади.
Манбалар
- ↑ Лʻҳомме қуи веут êтре ле Сарко де ла гауче (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-24 санасида архивланган), ʻʻЛе Поинтъʻ, #1820, 2-август]] 2007, пп. 24–27.(Франсузча)
- ↑ Биограпҳиэ де Хавиэр Валлс (Wайбаcк Мачине сайтида 3-май]] 2015 санасида архивланган) он cлауде-бернард.cом wебсите
- ↑ „Cитй Маёрс: Мануэл Валлс — Маёр оф Эврй“. 2021-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-апрел.
- ↑ Пресс, Ассоcиатед „Френч Приме Министер Мануэл Валлс то степ доwн, рун фор пресидент“. Фох Неwс (2016-йил 5-декабр). Қаралди: 2018-йил 10-март.
- ↑ „Л'ҳомме қуи веут êтре ле Сарко де ла гауче, аcтуалитé Политиқуэ — Ле Поинт“. 2012-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-апрел.
- ↑ Ратиэр, Эммануэл „Эммануэл Ратиэр рéпонд аух ментеурс де Cанал+“ (фр). Э&Р (2014). Қаралди: 29-май]] 2014.
- ↑ „Премьерский Вальс — Франция — РФИ“. 2014-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-апрел.
- ↑ Ана Марíа Преcклер, ʻʻҲисториа дел арте универсал де лос сиглос ХИХ й ХХʻʻ, Эдиториал Cомплутенсе, 2003, вол. ИИ, п. 509; ИСБН 9788474917079. (исп.)
- ↑ „мануэл-валлс — Речерче Ле Поинт.фр“. 2014-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-апрел.
- ↑ Мануэл Валлс | Портаил ду Гоувернемент
- ↑ Ун франc-маçон номмé Мануэл Валлс (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-08-11 санасида архивланган)(Франсузча)
- ↑ „Новым премьером Франции стал Мануэль Валльс — ББC Руссиан — В мире“. 2014-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-апрел.
- ↑ „Мануэль Вальс — «тореадор» французского правительства | эуронеwс, мир“. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-апрел.
- ↑ „Ассемблéэ натионале ~ Лес дéпутéс : М. Мануэл Валлс“. 2021-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-апрел.
- ↑ „Биография Мануэля Вальса | РИА Новости“. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-апрел.