Манул, шу жумладан Паллас мушуги (лотинча: Отоcолобус манул) — мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи ҳайвон. Ташқи кўриниши ва ўлчамлари жиҳатдан уй мушугига ўхшаш, лекин калтароқ ҳамда салмоқлироқ танаси ва оёқлари, узун ва қалин мўйнаси билан ажралиб туради. Танасининг узунлиги 46 дан 65 смгача, думининг узунлиги 21 дан 31 смгача, массаси 2 дан 5 кггача бўлади. Манулнинг мўйнаси мушуксимонлар ичида энг қалин ва майини, ранги одатда, кулранг, нотекис, танасининг баъзи қисмларида эса сарғиш.

Манул

Диэргаарде Ближдорп (Роттердам ҳайвонот боғи)даги манул
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Умуртқалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Йиртқичлар
Оила: Мушуксимонлар
Халқаро илмий номи
Отоcолобус манул (Паллас, 1776)
Ареал

Манулнинг яшаш ҳудудлари

Манулнинг яшаш ҳудуди Ғарбий Эрон ва Арманистон, Ўрта Осиё ва Россиянинг бир қанча ҳудудларидан тортиб то Забайкале, Мўғулистон ва Тибетга қадар чўзилган бўлиб кенг қамровли, лекин, асосан майда-майда ҳудудларни ўз ичига олади. Умумий сони тахминларга кўра 58 мингни ташкил қилади ва энг катта қисми Мўғулистон ҳудудида тарқалган деб ҳисобланади.

Манул ёғингарчилик кам, қуруқ, континентал иқлимли ҳудудларда яшайди. Буларга тоғлар, адирлар ва яримчўллар киради. Манул тез югуришга мослашмаган лекин яхши яширина олади. Бошпанага қияликдаги тешикларни ёки бошқа ҳайвонлар уяларини танлайди. Асосан кемирувчилар билан озиқланади. Озодликда йилда бир маротаба болалайди, ҳомилдарлик 60—75 кун давом этади. Мушукчалар баҳорда дунёга келади ва асосан 3—4 та бўлади. 4—5 ойлик бўлганида онасини тарк этиб мустақил ҳаёт кечира бошлайди.

Биринчи маротаба бу тур 1776-йилда Петер Симон Паллас томонидан қайд этилган. Ҳозирги кунда у Бутунжаҳон қизил китобига энг кам ташвишлантирадиган тур сифатида киритилган, лекин аввалроқ Хавф остида қолган тур статусига эга бўлган. Бундан таҳқари у бир қанча давлатлар Қизил китобига киритилган. Айрим ҳудудлардаги популяциялари Браконерлик, кемирувчилар билан кураш туфайли озуқа базасидан ажралиб қолиши, антропоген омиллар сабабли хавф остида қолмоқда. Манул эҳтиёткорлиги ва сонининг камлиги туфайли жуда кам ўрганилган. У ҳайвонот боғларида 1950-йиллардан бошлаб сақланади ва 1960-йиллардан бошлаб кўпайтирилади. 2020-йил ҳолатига кўра Европадаги ҳайвонот боғларида бор-йўғи 100 га яқин манул сақланади.

Ташқи кўриниши ва тавсифи

Зüрич ҳайвонот боғидаги манул, 2006

Манул — мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи. Ташқи кўриниши ва ўлчамлари билан уй мушугига ўхшаб кетади[1][2][3]. Танасининг узунлиги 45—65, думининг узунлиги 21—31, танасининг баландлиги 30—35 сантиметрни ташкил этади. Массаси — 2—5 килограмм[4][5][6]. Эркак манул урғочисига нисбатан бироз йирикроқ бўлади[7].

Манулнинг ташқи кўриниши етарлича ноодатий — унинг панжалари калта ва семиз, танаси бўлса қалин мўйна туфайли салмоқли кўринади. Думи бир текис ва момиқ жун билан қопланган, учи юмалоқлашган. Манулнинг боши нисбатан кичик, шарсимон шаклга эга, юз қисмидаги мўйнаси узун. Қулоқларининг ўлчами кичик, думалоқсимон, пастда жойлашган ва кенг очилган[2][8]. Кўзлари катта, бир-бирига яқин ва баланд жойлашган[7][9]. Бундай бош тузилиши манулга ов пайтида устунликни беради: ҳамла қилишдан олдин яхши жойлашиб олишга қулай ва ўлжани кузатиш пайтида танасининг кичик қисми кўринади холос[4].

Манулнинг кўзлари сариқ рангли, қорачиқлари мушуклардан фарқли равишда, ёрқин нурда ҳам думалоқлигича қолади[6]. Мушуксимонлар орасида фақат пума, гепард ва пантералар бундай ҳусусиятга эга. Манлулларнинг қорачиқларининг шакли нега думалоқ эканлиги фанга номаълум[10]. Кундузги йиртқичларга (манул ҳам шулар жумласидандир), ёриқ шаклидаги қорачиқлар афзалроқ, чунки улар думалоқ қорачиқларга қараганда кичикроқ майдонга қисқариши мумкин ва шу орқали ёрқин кундузги ёруғлик оқимини кўпроқ чеклай олади.

Манулга уй мушугининг овозидан кўра кўпроқ вовуллашга ўхшаб кетадиган, паст ва қўпол миёвлаш хос. Жахли чиққан пайтда хириллайди; эркаланаётган пайтида уй мушуги сингари ғириллаган товуш чиқара олади[9].

Жуни ва рангги

Ботаника боғининг ҳайвонлар бўлимидаги манул, Париж, 2012-йил.

Манулнинг мўйнаси юмшоқ, мушуксимонлар орасида энг қалин ва майини. Шу сабабли ҳам манул етарлича салмоқли ва паканадек кўринади. Мўйнасининг энг қалин қисми белида — 1 см² га 9 минг тола; танасининг ост қисмида нисбатан камроқ — бор йўғи см² га 800 тола. Жунининг максимал узунлиги танасининг пастки қисмида 70 мм га етиши мумкин, белида эса 2 баробар қисқа. Бу манулнинг совуқ ерда ётиши ва ҳаракатлана олишидан далолат беради[4][11]. Мўйнасининг қалинлиги иссиқликни сақловчи майин тукларида 17 микрометрдан, белидаги қалин жунларда 93 микрометргача етиши мумкин[9]. Ёзда мўйна зичлиги қишга қараганда кичикроқ бўлади[12].

Манул мўйнасининг ранги нотекис, асосини кулранг ташкил қилади: тўқ кулрангдан тортиб оч кулрангга қадар, ундан ташқари сарғиш ва охр ранглари аралашмаси. Туклари учига яқин қисмида оқ ва энг учида қора рангга эга[13]. Белидаги мўйнасининг рангги — кулрангроқ, ён томонларида эса сарғишроқ. Энг ёрқин сарғиш ранг бўйнининг ён томонлари ва қўлтиқ қисмида учрайди[9].

Манул рангининг хусусиятларидан бири шундаки, мушукларга хос бўлган аниқ тўқрангли чизиқ умуртқа изи бўйлаб ўтмайди, фақат умуртқа изида бироз қорайиш мавжуд. Манулнинг белида, одатда, тананинг орқа қисмида, 6—7 та кўндаланг тўқ рангли чизиқлар бор, улар ёзги жунда жуда сезиларли, кенглиги тахминан бир сантиметрга тенг; турли хил ранглар ва турли узунликларга эга бўлиши мумкин[5][9].

Думининг ранги кулранг, қора рангли учи ва тўқ тусли кўндаланг чизиқлар бундан мустасно (улар одатда 7 дона бўлади). Умуман олганда, оёқлар орқа ва ён томонларга ўхшаб кулранг рангга эга, ички томондан эса очроқ тусли. Оёқларнинг пастки қисми сарғиш. Оёқ бармоқлари орасидаги туклар қисқа ва панжа ёстиқчалариларни қопламайди. Қориннинг олдинги қисми асосан жигарранг, оқ учли туклари бор. Қорнининг орқа қисми, кўкраги ва томоғи оч кулрангда[7][9][1].

Бошнинг юқори қисми кулранг, қора нуқталар билан қопланган. Кўз атрофида — оқ ранг, ияк ва лабларнинг пастки қисмидаги туклари ҳам оқ, лабларининг юқори қисми жигарранг тусли оқ. Юзининг ён қисмидаги туклари — асоси оқ ва учлари қора рангда. Бурнининг юқори қисми оқ рангда. Кўзларидан ёноқлари бўйлаб иккита қора чизиқ ўтади: усткилари қулоқларининг тагигача, пасткилари эса қулоқлар остидан ўтиб, бўйнига қадар давом этади, ёноқларининг қолган қисми кўзлари ва қулоқларига қадар оқ рангга эга. Мўйловлари оқ рангда.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 БСЭ 1974.
  2. ↑ 2,0 2,1 Щипанов 2012.
  3. ↑ Ҳодгсон, Б. Ҳ. (1842). „Нотиcе оф тҳе Маммалс оф Тибет, wитҳ Десcриптион анд Платес оф соме неw Спеcиэс: Фелис нигрипеcтус Иллустратион“. Жоурнал оф тҳе Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал. 11-жилд, № 1. 275–289, Плате 333-бет.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Паллас'с cат | маммал“ (инглизча). Энcйcлопедиа Британниcа. 2020-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Паллас’с Cат“. Интернатионал Соcиэтй фор Эндангеред Cац Cанада. 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 Сунқуист, М.; Сунқуист, Ф. „Манул Отоcолобус манул (Паллас 1776)“, . Wилд Cац оф тҳе Wорлд. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 2002 — 219–224-бет. ИСБН 978-0-226-77999-7. 
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „О мануле“ (русча). Русское географическое общество. 2-июн 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2021-йил.
  8. ↑ „Манул Фелис манул“ (русча). Красная книга России (3-феврал 2015-йил). 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 9,5 Гептнер, Слудский 1972.
  10. ↑ Китченер А., ван Валкенбургҳ Б., Ямагучи Н. Фелид форм анд фунcтион // Биологй анд Cонсерватион оф Wилд Фелидс. — 2010. — П. 87—88. Архивировано 21-июн 2022-йил.
  11. ↑ Аристов, Барышников 2001.
  12. ↑ „Манул: степной отшельник“ (русча). Натионал Геограпҳиc. 2021-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-май.
  13. ↑ Огнев 1935.