Manyoshyu
Манёшу(японча 万葉集, Сон-саноқсиз барглар тўплами) — япон ёзма ше’риятнинг биринчи адабий ёдгорлиги.

„Манёшю“ шеърий антологиясининг яратилиши
Манёшу Нара даврида яратилган, япон поэзиясининг қадимий ва кўп ўқиладиган япон антологиясидир. Манёшу ўн минг барг йиғиндиси деган маънони англатади. Антологияга япон жамиятининг ҳар хил ижтимоий қатламларидан чиққан 450 та муаллиф киритилган. Қадимги ҳокимлар ва таниқли шоирлар, сарой аёнлари ва ҳар хил даражадаги сарой амалдорлари қўшиқлари билан биргаликда балиқчилар, деҳқонлар, чегара соқчилари ва Япониянинг оддий одамларининг қўшиқлари ҳам жойлашган. Унинг қачон бир бутун тўплам ҳолига келтирилганлиги маълум эмас, аммо унда охирги тилга олинган сана 759 йилдир. Ёдгорликнинг асосий тузувчиси ундан олдин ҳар хил одамлар томонидан йиғилган қўшиқларни ва оилавий тўпламдаги қўшиқларни бирлаштириб, уларга ўзининг шеърий тўпламини қўшган шоир Отомо Якамочи (718-785 йиллар) деб тахмин қилинади. 759 йилнинг Янги йилида Ивами провинсиясида унинг ёзган шеъри „Манёшу“даги охирги шеър ҳисобланади. Ёдгорлик 20 та китобдан иборат, уларда 4516 та қўшиқ ва шеърлар бор. Япон шеърий жанрларидан тёка ёки нагаута, танка кўрсатилган. Танка ҳар хил лирик кайфиятни ифода этади ва ҳар хил шеърий турларга мос келади. Бу хилма-хил шеърий синтаксис, шеърнинг ички оҳанги ва ҳар хил лексик воситалар ёрдамида амалга оширилади. Антологияда седока — олтилик, балиқчилар қўшиғи ҳам учрайди: энг қадимги нусхаси савол-жавоб ёки қўшиқ-диалог шаклида. Барча бу жанрлар умумий вазн қонунида, яъни маълум миқдорда ва бўғинларнинг алмашинувида қурилади. Нагаутада қийин бешлик ва еттилик шеърларидаги қийин алмашинув қўшиқнинг охирида 7 бўғиндан ташкил топган қўшимча алоҳида сатр билан мустаҳкамланади. Танканинг бешлиги қуйидаги бўғин тузилишига эга: 5-7-5-7-7. Аммо „Манёшу“да у тузилишга ҳар доим ҳам риоя қилинмаган. Седоканинг олтилигида одатда бўғинларнинг тўғри алмашинуви сақланган: 5-7-7-5-7-7. „Манёшу“даги 4516 қўшиқдан 265 таси нагаута, 4194 таси танка ва 57 таси седокадан иборат. Шундай қилиб, „Манёшу“даги Нара даврининг буюк шоири Какиномото Ҳитомаронинг тўпламидан 15 та қўшиқ, Такаҳаси Мусимаронинг тўпламидан 32 та қўшиқ, Танабе Сакимаронинг тўпламидан 31 та қўшиқ, тузувчиси номаълум бўлган „Қадимги қо’шиқлар то’плами“ („Кокасю“) дан қўшиқлар киритилган. Бошқа ёдгорликлардаги қўшиқлар ҳам учрайди — булар „Кодзики“, „Ниҳонги“, „Фудоки“, чегара соқчилари қўшиқлари тўплами. „Манёшу“дан олдинги тўпламлар ҳар хил вилоятларда хизмат қилган шоирлар томонидан йиғилган. Улар хитой амалдорларига ўхшаб халқнинг кайфияти, урф-одатлари ҳақида фикр юритиш учун қўшиқлар йиғишга мажбур бўлишган бу ҳақида „Манёшу“ анталогиясининг ўзида сўз юритилади.ВИИИ асрнинг ҳамма ёзма ёдгорликлари учун сайланма асарлар тўпламини яратиш хос бўлган. Бунда халқ урф-одатларининг таъсири бўлиб, бирлашиш қадимги жамиятнинг ижтимоий тузилишига хос бўлган. „Манёшу“нинг хусусиятларидан бири ундаги шеърларнинг оддийлиги ва самимийлигидир, бироқ Отомо но Якамочи (718-785)нинг „Манёшу“га киритилган 426 та танкаси, 46 та узун шеърлари диққатга сазовар. „Манёшу“нинг тўлиқ китоб ҳолига келиши 759 йилларга тўғри келади. Айни ўша даврда Япония миллат сифатида шакллана бошлаган. Япониянинг ғарбидаги Нара шаҳри пойтахт ҳисобланган ва ўзининг куч-қудрати билан ва маъданият маркази сифатида ном чиқарган. Ўша даврда Япония маъданий жиҳатдан Хитойга қарам бўлган. Ше’рлар Хитой усулида 20 та китобга бўлинган ва яна китобнинг номи „ўн минг“ лиги шу билан боғлиқ. Ўн минг рақами Хитой тилида „ман“ ёки „бан“ сўзи билан ифодаланади ва у ўзига хос маънога эга бўлиб, чексизликни билдиради. Масалан, „банзаи“ сўзи „ўн минг йил“ яъни „Императорга узоқ умр“ маъносини билдиради. ВИИИ асрнинг энг яхши шоирлар асарлари ва халқ қўшиқлари ёзувларидан, ҳар хил тўпламлардан ташқари „Манёшу“га мушоираларда тўқилган қўшиқлар ва шеърлар, жуда кўп ва ҳар хил қўшиқ-мактублар, сайёҳларнинг лирик кундаликлари, ҳамда ёдгорликнинг охирги тўртта китобини эгаллаган Отомо Якамочининг лирик кундалиги киритилган. Антологиянинг қўшиқ ва шеърларида ўша замон Япония ҳаётининг ҳар хил томонлари, табиати, турмуши, қадимги урф-одатлари, удумлари, тарихий воқеалар акс эттирилган, лекин асосий бойлик — анталогияни япон адабиётининг дурдонасига айлантирган шеърий шоҳ асарлар тўпламидир. „Манёшу“нинг катта хронологик диапазони маълум бадиий тузилишнинг яратилишига олиб келган. Ёдгорликда халқ оғзаки ижоди ҳам, адабий шеърият ҳам ўзаро таъсир, ўзаро алоқа ва таққослашда кўрсатилган, яъни адабий шеърият шаклланишининг қийин жараёни акс эттирилган.
Яна қаранг
Адабиётлар
- Шуичи Като. А Ҳисторй оф Жапанесе Литературе (Тҳе Фирст Тҳоусанд Еарс)ИСБН4-7700-2934-9., 2002
- Манъёсю („Собраниэ мириад листев“) Том 3 А.Е. Глускина „Наука“ Москва 1972г.
- Манъёсю (Избранноэ) Перевод А.Е. Глускиной „Наука“ 1987г.
Манбалар
- Мухтаров Т. Гулямов И. — Литература Японии. Т., 2009
- Й.Кожима, М.Киношита, Ҳ.Тоно. Манёшу 1-том, Токио 1994
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |