Манзара жанрида тоғ-у денгизлар тасвирланади. Манзара, пейзаж — тасвирий санъ-о/янинг табиат кўринишини акс эттирадиган жанри ва шу жанрда яратилган санъат асари. М.да шаҳар кўриниши ёки меъморий мажмуалар (меъморий М.), денгиз кўринишлари (марина) ва ҳоказо ҳам тасвирланади. Атроф муҳитни тасвирлаётган рассом унда ўзи ва замондошларининг таби-атга муносабатларини ифода этади, шу жиҳатдан яратилаётган асар ҳис-туйғу ва ғоявий мазмунга эга бўлиб, муҳим аҳамият касб этади. Инсон томонидан атроф дунёни маънавий (қисман амалий) ўзлаштиришнинг турли томон ва даражаларини акс эттирган М. ўзида катта маъно ташийди. Табиат тасвирлари табиат, унинг қонуниятлари ҳақидаги тасаввурлар (олам гумбази, ой, қуёш, юлдузлар, дунё мамлакатларининг шартли белгилари) юзага келган пайт (неолит)дан ўз ифодасини топган. Қад. Шарқ маданиятида таби-атни яхлит ҳолда кўпроқ аниқ хусуси-ятларга эга бўла бошлаган ҳодисалар муҳити деган тасаввур шаклланган. Милоддан аввалги ХВИ—ХВ асрлар Қад. Шарқ(Бобил, Оссурия, Миср) деворий расмлари ва бўртма тасвирларидаги жанг, ов ва бошқа лавҳаларда М.нинг айрим бўлаклари мавжуд. Миср деворий расмлари ва бўртма тасвир (релеф)ларида илк бор безаклар ритми орқали ҳайвонот, ўсимлик ва табиий ҳодисаларнинг ишонарли таъсирчан бирлигига эришилган. Юнон санъатида, одатда, М. таркибий қисмларини инсон тасвиридан ажратиб бўлмайди. Европа ўрта асрлар санъатида М. (айниқса, шаҳар ва алоҳида бино кўринишларида), одатда, воқеа содир бўлаётган жойнинг фазовий қурилишини аникдаш воситаси сифатида хизмат қилган. Мусулмон Шарқи мамлакатларида ХИИИ—ХИВ асрлардан китоб миниатюраларида М.га кўпроқ ўрин берилган: яшнаб турувчи соф бўёғи ва гиламдай текис сатҳли ком-позицияси, сеҳрли боғ тасаввурини яратувчи табиати, ҳар бир бўлак жўшқин кўтаринкилиги билан диққатга сазовор. Ҳиндистон (айниқса, Бобурийлар даври миниатюра мактаби асарларида), Ҳиндихитой, Индонезия (афсонавий ва эпик мавзудаги релефларидаги тропик ўрмонлар образи) ўрта асрлар санъатида ландшафт деталлари, айниқса, жўшқин қудратга эга. М. мустақил жанр сифатида Хитойнинг ўрта асрлар тасвирий санъатида ўта муҳим ўрин тутади. М.га табиатнинт доимо янгиланиб турувчи олам қонунининг кўргазмали умумлашмаси сифатида қаралган (бу „тоғлар — сувлар“ М. турида ўз ифодасини топган). Япония санъати (ХИИ—ХИИИ асрлар)да М. безак санъатида безакдаги энг муҳим оҳангларни алоҳида ажратиб олишга мойиллиги билан диққатга сазовор. Ғарбий Европа санъатида М.га асар руҳий оламининг муҳим қисми сифатида қаралган. Шартли замин (тилла ёки нақшли) М. билан алмаша борган (италян Жотто, А. Лоренсетти, ХИИИ—ХИВ асрлар; нидерланд ака-укалар Х. ва Я. Ван Эйк, ХВ аср 1-ярми ва бошқалар). Уйғониш даври рассомлари чизги ва этюдларида олам ҳақидаги рационал қонунларга амал қилиб, М.га реал воқеалар муҳити сифатида қараганлар (италян Леонардо да Винчи, Ж. Беллини, Тициан; немис А. Дюрер, М. Нитҳардт ва бошқалар), айни шу даврда М.нинг алоҳида жанр сифатида шаклланишига (аввало графикада) замин яратилди.

ХИХ аср рус М. жанрида романтик анъаналар етакчи рол ўйнаган бўлса (Ф. Матвеев, М. Воробев, И. Айвазовский), ХИХ аср 2-ярмида передвижниклар ҳаракати билан боғлиқ реалистик М. жанри гуркираб ўсди (И. Шишкин, А. Саврасов, И. Левитан ва бошқалар).

ХХ асрда Европа ва Америкада техника оламини табиатга қарши қўювчи индустриал М. кенг тарқалди. Реалистик М. ҳам жадал ривожланди, унда гўзал табиат ўзидай табиийлигича тасвирланади.

Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ўрта асрлар санъатида мусулмон Шарқи мамлакатларида бўлгани каби нақш — безак асосий ўринни эгаллаган. Гириҳ, ислимий нақшларда услублаштирилган ўсимлик бўлаклари кўп ишлатилган. Ўрта Осиёда шаклланган миниатюра мактаблари вакиллари қўлёзма китобларга ишлаган раем ва безаклар бўёқларининг уйғунлиги, замин сифатида М. ва меъморликка эъти-борнинг кучлилиги билан диққатга сазовор. Ўрта Шарқ санъати, жумладан, Ҳирот, Ўрта Осиё миниатюра санъатида М. юксак даражада намоён бўлган. Айниқса, Камолиддин Беҳзоднинг мўъжаз асарларида М., табиат кўриниши маҳорат билан ишланган. Унинг давомчилари Маҳмуд Музаҳҳиб, Абдулла Мусаввир, Муҳаммад Мурод Самарқандий, Муҳаммад Нодир Самарқандий ва бошқа ижодида ҳам М. кўринишлари муҳим ўрин эгаллайди.

Ўзбек М. жанрининг ҳақиқий ривожланиши ХХ асрга тўғри келади. Шу даврда дастгоҳ санъатида М.нинг нодир намуналари яратилди. П. Бенков, Ў. Тансиқбоев, Н. Карахан, Р. Темуров, Р. Аҳмедов, Н. Қўзибоев, А. Мирсоатов ва бошқа бу соҳада самарали ижод қилдилар ва ўзбек тасвирий санъатида М. жанри ривожига катта ҳисса қўшдилар.

Неъмат Абдуллаев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил