Маогамалча ёки Маиозамалча Месопотамияда жойлашган собиқ қалъа. Рим императори Жулиан ҳужум қилиб, эгаллаган. Қалъа кучли мустаҳкамланган ва яхши ҳимояланган. Зосимус ўз маълумотларида номини айтмасдан Ктесифондан тахминан 90 стадия узоқда эканлигини айтган қалъа айни шу жой бўлиши мумкин. Маогамалча қалъаси ўн олтита катта минора ёки бастионга эга бўлиб, мустаҳкам деворлари ғишт ва битумдан қурилган. Деворлар бўйлаб қўшинларнинг истеҳкомларга чиқишига тўсқинлик қиладиган хандақ бўлган. Қалъа Форслар пойтахтидан ўн бир миля узоқликда қурилган[1]. Император Жулиан қалъани эгаллаб олгандан сўнг, губернаторни Ҳормисдасга нисбатан ҳурмациз сўзлар айтгани учун тириклайин ёқиб юборишни буюрган.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Ҳисторй оф тҳе Деcлине анд Фалл оф тҳе Роман Эмпире, Эдwард Гиббон, Пенгуин Cлассиcс, 2000 п.295