Maqam
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мақам (араб. — жой, парда, тон), макам (турк.) — араб ва турк мумтоз мусиқасида асосий тушунчалардан бири: 1) парда (тон, нағма) лар тизими. Ярим ва чорак тонли товушқатор тартибига асосланади. Араб анъанавий мусикасида Раст, Заркула, Дука, Курд, Сиках, Бусалик, Чарка, Хигаз, Нава, Ҳисор, Ҳусайни, Агам, Ауж, Маҳур, Кардан, турк мусикасида Егаҳ, Ним Ҳисар, Аширан, Ажам Аширан, Ирак, Раст, Зиргюле, Дугаҳ, Сегаҳ, Пуселик, Саргаҳ, Ҳижаз, Нева пардалари мавжуд; 2) муайян бадииймантиқий ички тартибга асосланган товушқаторлар тизими {лад, тетрахорд, пентахорд, гексахордлар). Пардаларнинг ўзаро бирикмалари ниҳоятда хилма-хил, мураккаб ва кўпсонли бўлсада, уларнинг асосийлари араб мусиқасида 9 та — Агам (Ажам), Ниҳованд, Раст, Баяти, Саба, Хигаз, Корд, Сигаҳ ва Навесар, турк мусиқасида 13 та — Чаргаҳ, Пуселик, Курдий, Раст, Ушшақ, Ҳусейний, Нева, Ҳижаз, Ҳумаюн, Уззал, Зенгуле, Карчигар, Сюзинек каби асосий М. мавжуддир. Араб ва турк М.лари ўзининг келиб чиқиши, назарий тизимлари, ижрочилик анъаналари ва бадиий-эстетик мазмуни жиҳатидан ўзбек ва тожик мақом санъати билан тарихан узвий боғлиқдир[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |