Мақол — халқ оғзаки ижоди жанри; қисқа ва лўнда, образли ва образсиз, грамматик ва мантиқий тугалланган маъноли ҳикматли ибора, чуқур мазмунли. Муайян аниқ шаклга эга. Мақолларда авлод-аждодларнинг ҳаётий тажрибалари, жамиятга муносабати, тарихи, руҳий ҳолати, этик ва эстетик туйғулари, ижобий фазилатлари мужассамлашган. Асрлар мобайнида халқ орасида сайқалланиб, ихчам ва содда поэтик шаклга келган.

Мақоллар мавзу жиҳатдан ниҳоятда бой ва хилма-хил. Ватан, меҳнат, илм-ҳунар, дўстлик, аҳиллик, донолик, ҳушёрлик, тил ва нутқ маданияти, севги ва муҳаббат каби мавзуларда, шунингдек, салбий ҳислатлар хусусида рангбаранг мақоллар яратилган. Мақол учун мазмун ва шаклнинг диалектик бирлиги, кўп ҳолларда қофиядошлик, баъзан кўп маънолилик, мажозий маъноларга бойлик каби хусусиятлар ҳарактерли. Мақолларда антитеза ҳодисаси кўп учрайди ("Каттага ҳурматда бўл, кичикка иззатда бўл" ва бошқалар).

Туркий халқларнинг мақолларидан намуналар дастлаб Кошғарийнинг "Девону луғотит турк" асарида келтирилган. Бу мақолларнинг бир қанчаси ҳозир ҳам ўзбек халқи орасида турли вари-антларда ишлатилади. Шунингдек, мақол Кошғарий асарида "Киши оласи ичтин, йилқи оласи таштин"; "Одам оласи ичида, мол оласи ташида" каби.Биз мақолларни ҳаётда жуда коп ишлатамиз то'ğрими!

Мақоллар баъзан матал, зарбулмасал, нақл, ҳикмат, ҳикматли сўз, танбеҳ, машойихлар сўзи, ҳикматли мақол, донишмандлар сўзи, оталар сўзи каби номлар билан ҳам юритилади. Мақолларнинг ижтимоий-сиёсий ва тарбиявий аҳамияти жуда, хаттоки, ғоят катта. Маталда нарса тасвири, унинг ҳарактеристикаси берилади, мақолда эса тўла тугалланган фикр-хулоса ифодаланади. Со'з ко'рки - мақол!

Адабиёт

  • Шомақсудов Ш., Шораҳмедов Ш., Маънолар махзани, Т., 2001.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаволалар