Maqom
Мақом (арабча: жой,о'рин англатади) — мусулмон Шарқи мусиқасидаги асосий тушунчалардан бири ҳисобланади. Дастлаб бу тушунча торли чолғу асбобида муайян баландликдаги товушни ҳосил этиш учун босиладиган жой ёки пардани англатган. Вақт ўтиши билан Шарқ мусиқа назариясининг ривожланиши жараёнида мақомнинг ма’носи кенгайиб, муайян лад тузилмаси, тизими, шакл, жанр, мусиқий йўналишлар ва ижро услубларини ўз ичига олувчи тушунчага айланган. Мусулмон Шарқи мумтоз мусиқа назариясининг етук намояндалари Абу Юсуф ал-Киндий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Зайла, Сафиуддин ал-Урмавий, Маҳмуд аш-Шерозий, Абдулқодир Мароғий ва бошқа олимлар мақомнинг мусиқий ва эстетик жиҳатларини чуқур ўрганиб, назарий изоҳларини тақдим этганлар.
Мақом тизими ва ривожланиши
Мақомлар сони ва тизими Яқин ва Ўрта Шарқ мумтоз мусиқасида ХИИИ асргача аниқ белгиланмаган эди. Сафиуддин ал-Урмавий мақомларнинг илмий таснифини ишлаб чиқиб, “Ўн икки мақом тизими”ни яратди. Бу тизим ХВИИ асргача қўлланиб келинган бўлиб, унинг асосида турли минтақаларда миллий ва маҳаллий мақом турлари ва услублари шаклланган. Бугунги кунда ўзбек ва тожиклар "мақом", туркман ва уйғурлар "муқом", эронликлар ва озарбайжонлар "дастгоҳ", турклар "макам", араб халқлари "мақам" деб атайди.
Шарқда мақом сан’ати
Шарқ халқларининг мақом сан’ати ва ижро услублари асрлар давомида халқчил, миллий маҳаллий ан’аналар та’сирида бойиб борган. Ўзбек мумтоз мусиқасида Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари, сурнай, дутор мақом йўллари шаклланиб, бугунги кунгача етиб келган. Мақом чолғу ва ашула йўллари миллий мусиқа меросининг салмоқли қисмини ташкил этиб, бастакорлар ижодиёти учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.
Мақом сан’атининг замонавий ривожи
ХХ аср бошларидан ўзбек бастакорлари мақом услубларидан самарали фойдаланиб, миллий оҳанг ва ладларни замонавий мусиқий жанрларда намоён этишган. Ҳожи Абдулазиз, Содирхон ҳофиз, Ю. Ражабий, Ф. Содиқов каби ижодкорларнинг куй ва ашулалари, шунингдек, В. Успенскийнинг "Фарҳод ва Ширин", Р. Глиэр ва Т. Содиқовнинг "Лайли ва Мажнун" мусиқали драмаси, М. Ашрафийнинг "Дилором" операси каби асарлар мақом асосида яратилган. Мақом сан’ати бадиий-эстетик жиҳатдан тикланиб, замонавий мусиқа жараёнида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.
Мақом илмий-тадқиқий ва та’лимий ишлари
Мақом сан’ати масалаларига бағишланган кўплаб илмий-ижодий анжуманлар ва симпозиумлар, жумладан, Самарқандда (1978, 1983, 1987, 2001), Берлинда (1988), Финляндияда (1996) ва Истанбулда (1999) халқаро мусиқашунослик симпозиумлари ўтказилган. Мақом сан’ати бўйича илмий назарий ва амалий билимлар мамлакатнинг бошланғич, ўрта махсус ва олий та’лим муассасаларида ўқитилиб, малакали мутахассислар тайёрланмоқда. 1987-йилдан бошлаб, УНЕСCО қошидаги Ан’анавий мусиқа халқаро уюшмасининг “Мақам” илмий гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.
О'збек миллий мақом сан'ати маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 17-ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарори билан ташкил этилган. Марказ мақом сан'ати, унинг ўрганилиши ва ривожланишини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, ёш авлодни мақом мусиқасига жалб қилиш ва уни ўргатиш ҳамда халқаро миқёсда ўзбек мақом сан’атининг нуфузи ва аҳамиятини ошириш мақсадида фаолият кўрсатади. 2022-йил 2-февралдаги ПҚ-112-сон қарори асосида, марказнинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди, бу эса мақом сан'атининг ривожланишини янада кенгайтириш ва барча ҳудудларда миллий мусиқанинг қадимий ва замонавий шаклларини ўргатиш имконини яратди.
Халқаро мақом сан'ати анжумани

Халқаро мақом сан'ати анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 17-ноябрдаги ПҚ-3391-сон қарори асосида ҳар йили икки маротаба ўтказилади. Бу анжуман мақом сан'ати, унинг тарихий ва замонавий шаклларини муҳокама қилиш, халқаро миқёсда илмий алмашинувларни амалга ошириш ҳамда мақом сан'ати бўйича йирик тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим механизм ҳисобланади.
Биринчи Халқаро мақом сан'ати анжумани 2018-йил 6-10-сентябрда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида юқори бадиий савияда ўтказилди. Ушбу анжуманда 73 мамлакатдан 300 нафарга яқин таниқли мусиқашунос олимлар, мутахассислар ва ижрочилар иштирок этдилар. Иккинчи Халқаро мақом сан'ати анжумани 2024-йилнинг 27-30-июн кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЙУНЕСКО ва АЙСЕСКО ташкилотлари шафелиги остида ўтказилди. Ушбу анжуманда 80 дан ортиқ давлатлардан 400 нафардан кўпроқ иштирокчи қатнашди. Анжуманлар давомида мақом сан’ати ижро услублари, ўқув методикалари ва мақом мусиқасининг халқаро миқёсда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Мақом анжуманида, шунингдек, халқаро танлов ҳам ўтказилади, унда иштирокчилар мақом сан’ати ижро этиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этадилар.
И.Ражабов, Мақомлар масаласига доир, 1963; О.Иброҳимов, Мақом ва макон, 1996 Равшан Юнусов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |